Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.01.2013 13:13   #1  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Фарғонанинг йўлларида

Дейдиларки, эр кишининг
Уялгани ўлгани.
Фарғонанинг йўлларида
Қувиб ўтдик “Волга”ни.

Довон ошиб, шамол бўлиб
Учар бизнинг “Жигули”,
“Жигули”мас, гўё Дулдул,
Нақд Бойчибор дегули.

“Жигули”да биз – тўрт улфат,
Дунё билан иши йўқ.
Ўзимиздан жуда мағрур,
Бизга етар киши йўқ.

Кечқурунги базми жамшид –
Тўйга шошиб борамиз.
Кўринган ҳар ғилдиракни
Қувиб ошиб борамиз.

Бир пайт бизнинг жайрон тойни
Билолмадик не сабаб,
Пачоққина “Запорожец”
Қувиб қолди, воажаб.

Ўзмоқ бўлиб йўлни гоҳ сўл,
Гоҳи ўнгга солади.
Тумов бўлган хўроз каби
Бибилдоғин чалади.

Бизлар эса бўш келмаймиз,
Мингга қўйиб босамиз.
Қий-қийлашиб, тил кўрсатиб,
Масхаралаб қочамиз.

“Запорожец” нима бўпти,
Қувиб ўтдик “Волга”ни.
Бос, дер Парпи, эр кишининг
Уялгани – ўлгани.

Рихситилло қичқиради:
“Тоғорангни нари ол”.
Эгамберди қаҳ-қаҳ урар:
“Эски қумғон, яхши қол!”.

“Запорожец” чидамади,
Тўрт улфатни гангитиб,
Шартта йўлни қирга солди,
Ҳаммаёқни чангитиб.

Тариллади, вариллади,
Қувиб ўтди, воҳ, қаранг!
Қувиб ўтиб машинани
Йўлга қўйди кўндаланг.

Биз тўхтадик. Йўл беркилган.
Ўтишга ҳеч имкон йўқ.
Тўртов ҳайрон ўлтирибмиз,
Тиззаларда дармон йўқ.

“Запорож”дан чиқиб келди
Фарғоналик барзанги.
Барзангининг ҳар елкаси
Нақд Чотқолнинг харсанги.

Белбоғига осиб олган
Пичоғи ҳам бир қулоч.
Қалтираймиз, олдга йўл йўқ,
Қайтишга ҳам йўқ илож.

Машинани ташлаб қочсак
Қаерга ҳам кетармиз?!
Битта-битта ушлаб олиб
Чавақласа нетармиз?!

Ана, қаддин ростлади у,
Сўнг атрофга аланглаб –
Бизга қараб аста юрди
Кинг-Конг мисол лапанглаб.

Шу пайт илож бўлса эди
Биз тўрт аканг қарағай
Тошкентгача қочар эдик
Орқамизга қарамай.

Яқин келди, салом берди,
Эртакларда дейдилар:
Девлар аввал салом бериб,
Кейин тутиб ейдилар.

Деразадан қўлни тиқди.
Улкан, жундор, даҳшат қўл.
“Сўрашайлик” демаганда
Додлар эдик, шимлар ҳўл.

Гулдираган овоз билан
Гап бошлади: “Минг узр.
Йўлингизни тўсиб сизни
Қилган бўлсам беҳузур.

Машинангиз ғилдираги
Бўшаётир, акалар.
Мотордан ҳам мой кетганга
Ўхшаётир, акалар.

Шуни айтиш учун қувиб,
Йўлни тўсдим, кечиринг!
Энди ўзим кўриб берай,
Мотор ўтин ўчиринг”.

Шундай дея кириб кетди
Машинанинг тагига.
Сўнгра чиқиб насос урди
Орқа ғилдирагига.

Сеҳрланган одамлардек
Турар эдик биз ҳайрон.
Қарашайлик десак қўймас:
“Фарғонага сиз меҳмон”.

Иш ораси латифалар
Айтиб яна кулдирди.
Хуллас, шу кун деҳқон йигит
Бизни тирик ўлдирди.

Ишни созлаб, ариқчада
Ювар экан қўлини,
Сўраб борар манзилимиз,
Айтди яқин йўлини.

Сўнг бор қараб машинага,
Ён кўзгуни тузатди.
“Оқ йўл”, деди, ўзи кетмай
Аввал бизни кузатди.

“Хайр, қамчи босинг, энди
Тойчоғингиз ҳеч толмас.
Бизнинг эски қумғон тугул
Самолёт ҳам етолмас”.

Йўлга чиқдик изза бўлиб,
Қип-қизариб, шарманда.
Энг ёмони кейин бўлди –
Тўйхонага борганда.

Остонада ўша йигит
Бизни кутиб турарди.
Қўлда қумғон, елкасида
Сочиқ тутиб турарди.

Кўзи кулиб боқар эди,
Сир бермасди у бироқ.
Бундан кўра бизни тутиб
Урса эди яхшироқ.

Ўзимизга аён шу кун
Бўларимиз бўлгани.
Дейдиларки, эр кишининг
Уялгани – ўлгани.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх