|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 90.91% |
Йўқ |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 9.09% |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Кексалик гашти
Қарилик гаштини мақташдан кўра, Мухбир болам, уни бизлардан сўра. Мана, биз бу гаштни сураётирмиз, Эрталаб инқиллаб тураётирмиз, Оғриқдан қақшаган белимиз силаб, Кавушимиз судраб, чунон имиллаб, Белимиз чангаллаб юраётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Билакдан куч кетган, кўздан эса нур, Пашшамизни зўрға қўраётирмиз. Бир вақт юз-юз отиб қилардик ҳузур, Энди валокардин ураётирмиз, Келар ичимиздан хўрсиниқ чуқур, Асқар тоғ эдик-ку, нураётирмиз. Кўнамиз, не илож, шунга ҳам шукур, Ҳарқалай кўз тирик, кўраётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Қариликни ҳавас қилмагин, болам, Ёмон кўринади кўзингга олам. Қариганда ачиб қоларкан одам, Баъзан бобов бўлиб ҳураётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Қарилик гашт эмас, юлғунли дашт ул, Қарилик тикандир, ёшлик эса гул, Ёшликка не етсин, у ўзи маъқул, Ёшлик хазинадир, қарилик – бир пул. Йигитларга айтар насиҳатим шул: Ёш ёшликда ёшлик гаштини сурсин, Кексалик ҳам келар, уни ҳам кўрсин, Ҳозирча қаришга шошмасдан турсин – Белангиси қурсин, йўтали қурсин. Агар маъқул бўлса фахрий деган ном Барча нишонимиз олиб, бир оқшом Ёшлигини бизга қарз бериб турсин. Қарилик гаштини мақташдан кўра, Мухбир болам, уни бизлардан сўра. |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
|
|