|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
Севги изҳори қайси тилда ижро этилмасин,самимий бўлсагина бирор маъно касб этади,акс ҳолда носамимий севги изҳори,бу бир ҳиёнатдек гап.
Бир йигит,бир қизни севиб қолиб анчагача ортидан юрди.Аҳири айтишга жазм қилиб ,қиз ишҳонасидан чиқиб бекатда турганида,қизнинг ёнига келиб гаплаша бошлади.Йигит шўрлик анчадан бери қизни севишини,уйланмоқчи эканлигини айтиб қизнинг қўлини сўради.Қиз эса унчалик писанд қилмагандек,йигитга:-Бирор ерда ишлайсизми?Машинангиз борми?Агар сизга тегсам мени боқа оласизми?-деб савол берган эди,йигит ҳали жавоб беришга улгурмай,уларнинг рўпарасига бир "мерседес-бенс"тўҳтади.Қиз машина томон юрар экан йигитга:-Менга мана бунқанги машинаси бор йигилар кўпроқ ёқади,ҳафа бўлмайсиз- деб,машинанинг эшигини очиб олди ўриндиққа ўтира бошлади.Машинани ҳайдаб келган йигит:-Яхши қиз,мен сиз учун тўҳтаганим йўқ,орқангизда турган анави йигит учун тўҳтадим,мен унинг ҳайдовчисиман-деди.Энди қизнинг ҳолатига баҳо бериш ўзингизга ҳавола муҳтарам форумдош. Юқоридаги 87 тилда севги изҳорини ёзган дўстимиз,яна ўша 87 тилда "БАХТ БОЙЛИКДА ЭМАС"деган иборани ҳам ёзиб қўйганларида,менимча фойдадан ҳоли бўлмас эди.Очиғи биз ҳам ёшликда севгининг дунё тилларида қандай айтилишига қизиққан эдик,насибни қаранг,бугун шу қизиқишимизга жавоб олдик,раҳмат.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
![]() |
#3 |
Кўришга арзийдими бу фильм Barlosbek?Рости кейинги пайтда ўзбек фильмлари менга унча ёқмаяпди.Қандай зўр актерларимиз бор.Лекин бирор бир "Душераздирающий"фильмларимиз йўқ.Назаримда ўзбек томошабини бу паст савияли ўзбек фильмларини фақат севган актерини кўриш учунгина кўрадигандек.Маъноси,ишланиши ҳеч кимни қизиқтирмайдигандек.Дунё миқёсидаги фильмларни олиш керакмикин дейман.Миллатни асосан спорт,кино(санъат) танитадию оламга.Мавзуга алоқаси бўлмасаям ёзиб қўйдимда бу гапларни.Интернетда бор экан сиз айтган фильм,кўрайми,кўрайми деб ўтирибман.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 12.01.2013 в 03:02. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#4 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Арзиш-арзимаслигини билмадим.
Лекин, ўзгача услубда бошланганлиги мани қизиқтириб қўйди. 90-йиллардан бошланган воқеликлар жалб қилди, шекилли. Ҳаётда мол-у давлат бўлгани билан у ҳақиқий бахтни беролмаслигига фильм якуни билан томошабин хулосага келади. Барибир, аёлга ачиндим, негадир (Жамилахон ёмон ўйнамаган, менимча). Кўрган бўлсангиз, Сизнинг фикрингиз қанақа? |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#7 |
Ҳозир кўриб бўлдим.Умуман олганда бошқа айрим фильмларимизга қараганда бироз жиддийроқ олинибди.Ҳарқалай аксарият фильмларга киритиб қўйилаётган "бачкана саҳна"лар йўқ экан.Фақат воқеалар ўта тез ривожланган,томашабин орзиқиб,ҳаяжон билан кейин нима бўлишини кутадиган ҳолатлар деярли йўқ.Менга бу фильм ҳудди ўзбек қизлари,аёллари учун бир қўлланма бўлгандек туюлди.Фильмда фикри ожизимча,бойлик бахт келтиравермаслигидан ҳам кўра,бировнинг бахтсизлиги эвазига ўз бахтини топмоқчи бўлган қиз акс эттирилган.Аслида эса ўзингиз айтмоқчи Barlosbek асос бойлик ҳақида.Бой ҳотин бўлишни орзу қилган қизнинг ҳаёти билан бошланган фильм.Лекин бу ерда у зарарни бойдан ёки бойликдан эмас,бир номард эркакдан кўрди.Иккинчи ҳолат умуман ўзбекка тўғри келмайди.Бу ерда тенг тенги билан деган гап жуда тўғри.Ҳошим Арслонов жуда чиройли гап гапирди ва чиройли якунлади,аммо фильм оҳирида уни ҳато қилган қилиб кўрсатилди,бу қандай ўрнак болаларимиз учун?Нима эртага фарзандимиз болали жувонни севиб қолиб олиб берасиз деса тўғри бўладими?Ўзбекона орзу-ҳаваслар қаерда қолади?Менимча бу нафақат ўзбекона орзу-ҳавас.Бу қизнинг гуноҳидан Яратган ўтган кўринади,учинчи ҳолатда ўз тенгини рўбарў қилди.Ажабмаски улар оила қуриб,бир неча йилдан кейин:-Ҳотин,сеники билан меники,бизникини уряпти-деган ҳолат юзага келса.(буниси ҳазил)Бошқалар қандай фикрда билмадиму,мен ўз фикримни ёздим ҳолос.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 13.01.2013 в 01:39. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|