10.01.2013 16:28
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Адабиётшунос олимлар академик Бахтиёр Назаров, филология фанлари доктори Наим Каримов, Собир Мирвалиев, ижодкорлар Хуршид Даврон, Улуғбек Ҳамдам, Ойбекнинг келини, адабиётшунос олима Ҳулкар Олимжонова, режиссёр Шуҳрат Аббосовлар Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳақидаги ёрқин хотираларни хотирлашди.
Адабиётшунос Адҳамбек Алимбеков, Сувон Мели, Ҳулкар Олимжонова, Бахтиёр Назар, Наим Каримовлар.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Ойбекка бағишланган шеърини ўқимоқда:
Цитата:
ОЙБЕКНОМА
1
Ойбекнинг шеърини далага чиқиб,
Майсага ёнбошлаб ўқимоқ керак.
Билмай қолсин юрак: сув узрами, ё
Ойбекнинг шеърида ўйнайди бу нур?
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.
Ойбек - бу майсага чўккан бужур тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёрилиб кетган.
Ойбек - бу дарахтзор устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.
Ойбек - бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ -
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.
Ойбек - бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби,
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар,
Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У - шамол, боғларда тинмай еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Каҳкашон унинг йўлидир
2
Шеър - фақат қуш тили,деганди шоир
Қулоқ тутиб қувноқ, шўх товушларга.
Бошида рутубат қилганда қаҳр,
У тилин қайтариб берди қушларга.
Шеър - юлдуз киприги, деганди Ойбек,
Ўзи киприк эди Ўзбекистонга.
Сўнгги дам бошида сўнаркан осмон,
Шоир кўзларини берди осмонга.
|
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.01.2013 в 18:11.
|
|
|
Ответить
|