Дил тубига чўккан лаҳзалар
|
|
Ёрдонга келган Иордан
Бир вақтлар булғор ёзувчиси Иордан Милев Ўзбекистонга келганда уни Фарғонага олиб бордик, шоҳимардонни кўрсатдик. Гўзал тоғ қишлоғи Ёрдонга келганимизда таниқли адиб Ўлмас Умарбеков дўстига ҳазиллашиб деди:
- Сен бу қишлоққа келган биринчи чет эллик ёзувчисан. Кеча оқсоқоллар кенгаши қарор чиқарди. Қишлоқ сенинг номинг билан аталадиган бўлди.
Биз ҳаммамиз буни тасдиқладик. Атрофда юрганларни чақириб бир-бир қишлоқнинг номини сўрадик. "Ёрдон" сўзини эшитиб, меҳмонимиз яйраб кетди. Уни боплаб алдадик, деб биз ҳам хурсанд. Кечки зиёфат вақтида Иордан сўз олиб шундай деди:
-Бу ажойиб сўлим масканга менинг номим берилгани учун бошим осмонга етди. Араблар бир замон катта дарёсини Иордан деб, бир мамлакатни Иордания деб атаган эдилар. Мана, улар ёнига қишлоқ ҳам қўшилди. Булғорияда биров таниб, биров танимаган бир ёзувчига дунёда шунча иззат, эътибор1 Араб дўстларимга раҳмат, лекин уларнинг дарёси ҳам, малакати ҳам менга керак эмас. Булбуллар сайраган, сойлари шарқираган аннат шамоли эсиб турган бу қишлоққа оламни алишмайман!
Иордан Милев Ўзбекистонга кўп бор келди. Ҳар келганда биринчи биринчи саволи шундай бўларди:
Қишлоғимга қачон борамиз?
|