|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#121 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Оғриқларни тўхтатиш ҳақида
Оғриқларнинг сабабларини билдинг. Сабаб иккига бўлинади: мизожнинг тўсатдан ўзгариши ва узлуксизликнинг ажралиши. Кейин оғриқлар сабаблари баёнининг ё иссиқ ёмон мизожга, ё совуқ ёмон мизожга, ё моддасиз қуруқ мизожга, ё каймус моддали қуруқ мизожга, ё елга, ёки шишга келиб етишини билдинг. Оғриқни тўхтатиш шу сабабларга қарши курашиш билан бўлади. Сабаблардан ҳар бирининг зидди қанақа бўлишини билдинг; ёмон мизож, шиш ва бод қанақа бўлишини ва қандай даволанишини ҳам билдинг. Кучаяётган ҳар бир оғриқ ўлдиради; бундай оғриқдан бошлаб гавда совуши ва қалтираши пайдо бўлади, кейин томир уруши кичиклашади, кейин тўхтайди, сўнгра (касал) ўлади. Оғриқни тўхтатувчи нарсаларнинг ҳаммаси ё мизожни ўзгартирувчи, ё моддани эритувчи, ё увуштириб сезгисиз қилувчи нарсалардир. Увуштирувчи нарса оғриқни кетказади, чунки ўша аъзо сезгисини кеткизади; сезгисини кеткизиш икки сабабнинг бири билан; ё ҳаддан ташқари совитиш билан, ё ўша аъзонинг қувватига қарши турадиган ўз заҳари билан бўлади. Бўшаштирувчи дорилар (оғриқни) секин тарқатувчи дорилар тўдасидандир. Чунончи: зиғир уруғи, укроп, қашқар беда, мойчечак, петрушка уруғи, аччиқ бодом, биринчи даражадаги ҳамма иссиқ дорилар, айниқса, бир оз ёпиштириш қуввати бўлган дорилардир; масалан, олхўри елими, крахмал, қалай ва қўрғошин упаси, заъфарон, ладан, гулхайри, амом, карам, шолғом ва (кейинги) иккитасининг қайнатмалари; чарви ёғлари, ҳўл зуфо мазкур (ўсимликлардан) олинган ёғлар, сурувчи ва бўшатувчи дорилар — (оғриқни тўхтатувчилар) жумласидандир. Агар бўшалишга эҳтиёж бўлса, (юқоридаги) бўшаштирувчи дориларни бўшалгандан кейин ишлатиш керак; (бўшатилиш натижасида) ўша оғриқли аъзога қуйилаётган модда узилади. Шишларни пиширувчи ёки тешиб оқизувчи ҳамма нарсалар ҳам (аста-секин тарқатувчилардандир). Увуштириб (сезгисиз) қилувчиларнинг энг кучлиси афюндир; Меҳригиё меваси ва уруғи ҳамда илдизининг пўстлоғи, кўкнорлар, мингдевона, сас-сиқалаф, итузум ва сутчўп уруғи, қор ва совуқ сув ҳам шулар тўдасидандир. Кўп вақт оғриқларнинг сабаблари тўғрисида янглишилади, улар иссиқ ё совуқ, ё ёстиқнинг ёмонлиги, ё ётар жойининг носозлиги, мастлик ё бошқа сабаб билан йиқилиш каби сиртқи ҳодисалар бўлатуриб, оғриқларга гавдадан сабаб қидириш хатодир. Шунинг учун ўша сиртқи ҳодисаларни аниқлаш, оғриқли аъзода тўлиқлик бор ё йўқ эканини ва у аъзодаги тўлиқликнинг сабабини аниқ-лаш керак бўлади. Гоҳо сабаб сиртдан бошланиб сўнг ичида ўрнашиб олади. Масалан, совуқ сув ичган кишининг сув сабабли меъда ва жигар соҳаларида оғриқлар пайдо бўлади. кўпинча бунда бўшатиш каби катта бир ишга муҳтож бўлинмайди. Шундай пайтда (у кишига) ҳаммомга тушиш ва етарли даражада ухлаш кифоя қилади. Яна бир мисол, бир киши иссиқ нарса еб, унда қаттиқ бош оғриғи пайдо бўлса, ундай кишига совутилган сув ичиш кифоя қилади. Гоҳо оғриқни кетказиши мўлжалланган нарса-нинг таъсири суст бўлиб, оғриққа чидаб туриш мумкин эмас; чунончи, ичакларнинг толаларида қамалиб қолган ва қуланж оғриғини яратувчи модданинг бўшатилиши, ёки таъсири тез бўлади-ю, лекин хавфи зўр бўлади; чунончи қуланж касаллиги-да оғриб турган аъзони увуштирувчи дорилар билан сезгисиз қилиш. Ана шунда даволовчи ҳайронликда қолади, энди унинг фикри кучли бўлиб икки муд-датнинг қайсиси, яъни қуватнинг жойида бўлиши муддати узунроқми, ёки қуланж оғриғининг муд-дати узунроқми фаҳмлаши керак. (Шунингдек,) — икки ҳолнинг қайси бири, яъни оғриқ зарарлироқми ёки аъзонинг увуштириб сезгисиз қилишдаги хавф зарарлироқми, ана шуларни билиб, тўғриро-ғини ишлатиш керак бўлади. Гоҳо оғриқ давом этиб кучайса ва зўрайса ўлдиради; увуштириш эса бошқа бир йўлдан зарар қилса ҳам ўлдирмайди. Сенинг давомли ва тўғри илож билан бу зарарни кетказишинг ва тўғри муолажа қилишинг мумкин бўлади. Шу билан бирга увуш-тирувчи дорининг таркибига ва кайфиятига қарашинг керак. Улардан кучсизроғини ва шунда ҳам ўз тарёки билан қўшиб тайёрланганини ишлатиш ке-рак, лекин аҳвол жуда оғир бўлиб, кучли увушти-рувчи дорига муҳтож бўлсанг (бундай қилма). Гоҳо аъзоларнинг баъзиси увуштирувчи дори-дан (ёмон) таъсирланмайди ва у дори ўша аъзога катта зиён етказмайди. Масалан, тишларга увушти-рувчи дори қўйилганда шундай бўлади. Кўпинча оғриқни қолдирувчи дорини ичиш тузукроқ бўлади. Масалан, кўз оғриғи учун сезгисиз қилувчи дори ичишнинг зарари кўзга уни қўйишдаги зараридан камроқдир. Гоҳо оғриқни қолдирувчи дориларни ичишнинг бошқа аъзоларга етказадиган зарарининг олдини олиш ҳам осон бўлади. Аммо қуланжга ўхшаш касалликда (оғриқни қолдирувчи дориларни ичишнинг) зиёни зўр.Чунки модданинг совиши, қотиши ва беркилиши ортади. Гоҳо оғриқни қолдирувчи дорилар ухлатиш билан оғриқни тўхтатади, чунки уйқу оғриқни тўхташ сабабларининг биридир. Айниқса, моддали оғриқдан оч ҳолда ухланса шундай бўлади. Кучли увуштирувчи дориларнинг қувватини улар учун тарёқ бўладиган бошқа дорилар билан синдириб ишлатиш бехавотирроқдир. Масалан, филуниё ёки «уч таркибли» исми билан маълум бўлган кулчалар шундай; бироқ буларнинг оғриқни қолдириши бўшроқ. Булардан янгиларининг сезгисиз қилиши кучлироқ, эскиси сезгисиз қила олмасликка яқин, ўртачасининг сезгисиз қилиши ҳам ўртача. Оғриқларнинг баъзиси жуда қаттиқ бўлиб, бироқ даволаш баъзи вақтларда осон бўлади, чунончи, бод оғриқлари; баъзи вақтларда бод оғриқларига иссиқ сув қуйиш кифоя қилади ва оғриқни тўхтатади. Лекин иссиқ сув қуйишда бир хатар бор. Гоҳо оғриқнинг сабаби шиш бўлатуриб, сабаби бод деб гумон қилинади, ана шу пайтда, айниқса, (оғриқнинг) бошланғич даврида иссиқ сув қуйиб кетказмоқчи бўлинса, зарар зўраяди. Шу билан бирга иссиқ сув қуйиш кўпинча бод оғриғига ҳам зарарли чоралардандир: хусусан (сув) бодни тарқата ол-маганда ва бодлар ҳажмини катталаштирганда (шундай бўлади). Пахтадоғ ҳам бодни даволаш йўлларидан бири-дир. Пахтадоғнинг энг яхшиси енгилгина, яъни тариқ каби нарсалар билан қилинадиганидир. Лекин кўзга ўхшаш кўтара олмайдиган аъзога латта билан пахтадоғ қилинади. Қиздирилган (иссиқ) ёғ суртиш ҳам пахтадоғлардан ҳисобланади. Кучли пахтадоғлардан бири мана бу: бурчоқ унини сирка билан қайнатиб, қуритиб, кейин ўшандан пахтадоғ учун олиб ишлатилади. Шу йўсинда қайнатилган кепакнинг кучи ундан камроқ. Туздан қилинган (пахтадоғ) ачиштиради, тариқ ундан кўра мосроқ ва кучсизроқ таъсир қилади. Баъзан (ҳайвонларнинг) сийдик пуфагига (иссиқ) сув солиб ҳам (касал жойга) қўйилади. Бу бехавотир ва майин тадбир ҳисобланади, аммо эҳтиёт бўлинмаса, юқорида зикр этилган (зарарли) таъсирни кўрсатиши мумкин. Олов билан қортиқ қўйиш ҳам (оғриқни қол-дирувчи) чоралардандир, у бод оғриғини қолди-ришга кучли фойда қилади. Буни бир неча мартаба такрорланса оғриқни тубидан йўл қилади, лекин гоҳо воситалардан бўладиган зарар пайдо бўлади. Секин ва узоқ вақт юриш оғриқни қолдирувчи тадбирлардандир. Чунки (юришда) бўшаштирувчи ва юмшатиш таъсири бор. Шунингдек, маълум юмшоқ чарвилар биз айтиб ўтган ёғлар, яхши ашу-ла, айниқса, у билан ухлатиш ҳам оғриқларни қолдирувчилардандир. Шодлантирувчи нарсалар билан банд бўлиш оғриқни қолдиришда кучли таъсир қилади. Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асаридан, ("Шарқ табобати" журналидан) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 07.08.2012 в 16:06. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#122 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Инсоннинг мия фаолияти учун ниҳоятда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари:
Олма, ўрик, мол гўшти, сабзи, гулкарам, селдир, бодринг, гилос, қуруқ мевалар, хом тухум сариғи, балиқ, саримсоқ, узум, буйрак, жигар, сут, зайтун ёғи, пиёз, апельсин, нўхат, картошка, петрушка, қулупнай, ундирилган буғдой, кунгабоқар ёғи, буғдой кепаги, ёнғоқ. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#123 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Овқатланишнинг олтин қоидалари
Ичимликсиз овқатланинг! Овқатланиш жараёнида ва овқатдан кейин ичимлик истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас. Сув, чой ёки бошқа суюқлик ошқозон муҳитини бузади, ошқозон жавҳарини суюлтиради. Ошқозонда овқат ҳазм бўлиши ўрнига ичакларда бижғиб, турли касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Жағингизни ишлатинг Овқатни яхшилаб чайнанг. Овқат камида 30 марта чайналиши керак, токи таъми ўзгариб ва бир масаллиққа айлангунча. Бу ҳазм қилиш жараёни тезлашишига ва ҳар доимо одатдагидек кам овқат истеъмол қилинишига олиб келади. Семизликдан парҳез билан эмас, ана шу усул билан қутилиш мақсадга мувофиқдир. Саратонга учрамаслик учун Қизилўнгач саратони пайдо бўлишининг сабабларидан бири, бу бизнинг иссиқ овқатни совимасдан (мўътадил ҳароратда) истеъмол қилишимиздир. Лекин совуқ овқат (ойниқса музсандиқдан олиб) истеъмол қилиш ҳам кони зарар. Совуқ овқат балғамни кўпайтиради. Овқатимиз ҳарорати мўътадил бўлиши лозим. Ичаклар фаолияти бузилганда Куруқ кўп ёки қора чойни ярим чой қошиғини яхшилаб чайнаб, устидан бир қултум сув ичиб юборинг. Ич суриши тўхтайди. Антибиотик дорига ҳожат қолмайди. Қорин билан нафас олинг Кўпчилик кўкрак қафаси билан нафас олади. Бу ҳолатнинг қорин босимига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Оқибатла ички аъзоларда кераксиз тиқилмалар пайдо бўлади. Ошқозон-ичак касалликлари пайдо бўлади. Корин билан нафас олсангиз, диафрагмангиз мушакларини ишга соласиз. Ҳаракатдаги диафрагма ичаклар босимини кўтаради, кўкрак қафас босимини туширади. Бу ҳолат ҳамма ички аъзоларнинг ишлашига ва қоннинг пастдан тепага кўтарилишига ёрдам беради. Ширинликнинг аччиқ таъми Барча касалликларнинг негизи ошқозонда! Ибн Сино «касаллик оғиздан киради» деганида нақадар ҳақ эди. Хўш ошқозонингизнинг аъло даражада ишлашини хоҳлайсизми? Дастурхонингиздан қишин-ёзин табиий маҳсулотлар аримасин. Кандолат ҳамда ҳайвонот маҳсулотлари ва ёғли овқатлардан воз кечинг. Чунки ширинликлар «аччиқ» оқибатларга олиб келади. Ваҳоланки пиёз, гармдори, қора мурч, саримсоқ каби аччиқликлар ширин ҳаёт гаровидир. Жигар нимани яхши кўради? Жигар ширинликни яхши кўради. Ширин мевалар (узум, ўрик, нок) ва асалдан бошқа буғдой, гречка, сули ҳамда сут маҳсулотла-ри (сутнинг ўзи эмас) жигар учун айни муддаодир. Гўшт фойдалими? Эллик ёшдан ошган ҳар бир инсон гўшт маҳсулотларини ёнғоқ, қўзиқорин, ловия, нўхат билан алмаштириши лозим. Чунки гўшт бу ёшда инсон организми рутубати бўлган енгил ишқорийлик муҳитини бузади ва турли касалликлар келиб чиқишига сабабчи бўлади. Яна бир муҳим маълумот: ҳайвон сўйилганда қўрқув таъсири остида бўлади. Ана шу қўрқув «хабари» гўштда саланган бўлади. Энди бу «хабар»нинг ёши улғайган одам баданига кўчиб ўтиши албатта саломатликка салбий таъсир қилади. Қовурилган овқатдан воз кечинг Соғлом ҳаёт кечирмоқчи бўлсангиз дудланган ва қовирилган таомлардан воз кечинг! Овқатни дамлаб пишириш ва буғда тайёрлаш саломалик гаровидир. Ковурилган овқатлар, ёғлиқ шўрвалар, сутли қандолат маҳсулотлари, печенье ва оқ нон, колбаса ва дудланган гўшт маҳсулотлари жуда кўп касалликларни келтириб чиқаради. Эллик грамм дудланган колбасадаги заҳарли моддалар бир қути тамакидаги заҳарли моддалар миқдорига тенгдир. "Шарқ табобати" журналидан олинди. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#125 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Тоза руҳ - саломатлик манбаи
Руҳ бирламчидир Одам нима учун касал бўлади? Ҳакимларнинг фикрича, вужудда касалликларни қўзғатувчилар борлиги ёки унда патологик ўзгаришларнинг келиб чиқиши орқали дардга чалинар экан. Қадимги замон, кўҳна Шарқ табибларининг айтишича, касаллик - бу энг аввало, идрок қилиш, ҳиссиётли-сезги йўллари орқали келиб тушадиган ахбордир. Масалан, грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олайлик. Бу касалликларга асосий сабаб: ҳаво-томчи йўллари орқали ўтадиган вируслар, деб айтамиз. Аммо фақат бугина эмас. Вужудга тушган вируснинг ўзи ҳеч нарса қилолмайди. Вужудига вирус тушганини шу одамнинг ўзи ҳам ҳали билмайди. Тушган вируслар йўлида вужуднинг ҳимоя кучлари ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб, кўндаланг туриб қолади. Аммо ҳамма жойда грипп тарқалганлиги ҳақидаги ваҳимани эшитган ва гриппнинг асоратлари оғирлигидан ҳаяжонга тушган одамлар бу касалликка учрашдан қўрқиб қоладилар, ана шунда, қўрқувдан заифлашган вужуднинг ҳимоя кучлари бўшашади. Касал юқишидан кўрқиш касалликка йўл очиб беради. Ёки аксинча, оммавий шов-шувларга эътибор қилмайдиган, ўзига ишончи кучли одам бир гуруҳ аксираётган ва йўталаётган одам¬лар ичида ҳам бемалол ўтириб, соппа-соғ қолиши мумкин. Одамзоднинг туғма тарзда орттирган ўз-ўзини бошкариш маркази ташкаридан бўладиган ҳар кандай тажовузларга карши курашиш қобилиятига эгадир. Одамзодда қаршилик кўрсатиш даражаси кучли бўлади. Одамнинг куч-қуввати ҳам шунга ярашадир. Машқ қилиш эса маълум ҳиссиёт ва туйғуларни юзага келтиришга боғлиқ бўлади. Чунки айнан ана шу салбий ҳиссиётлар ва туйғулар касалликнинг юқишига сабаб бўладилар-да ва уларнинг ижобийлари эса касалликдан халос этади ҳам. Кўп йиллик тажрибаларнинг кўрсатишича, турли ички аъзоларнинг касалликлари билан турғун салбий ҳиссиётли ҳолат ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор экан. Жигар, ўт пуфаги, меъда ости бези, асабий тарангликлар каби касалликлар қаҳр-газаб, кўролмаслик, ўз қаҳрини арзимас сабаблар билан бошқаларга сочишнинг окибати ҳисобланади. Бироега нисбатан кек сацлаш, ганимлик ҳисси кўпчиликка маълум. Демак, кекчи одам кимгадир нисбатан кўнглида қасос туйғуси билан яшайди, унга яхшигина зарба бериш учун пайт пойлайди. Баъзилар шу ғанимликни доимо ичида сақлайди еа оқибатда бирор аъзосида ана шу тош «пайдо бўлади». Агар қаҳр-газаби жуда кучли бўлса, уни қандай цилиб чиқаришга йўл тополмаса, бу алам ўз ичига караб «кайрилади», яъни ўт пуфагининг букилиши ёки бирор аъзонинг буралиб қолиши юз беради. Юрак касаллиги - севги ва ишончнинг йўқлиги, мағрурлик, ўзига бино қўйганлик, ичиқоралик, ҳасаднинг «мевасидир». Рашк, тушкунлик ва ғам-ғуссалар юрак етишмовчилигига олиб келади. Бировнинг фикрини ўзлаштириш, кўчирмачилик артмиянинг келиб чиқиши учун қулай шароит яратиб беради. Эндокрин тизим касалликлари ўзини ҳаммадан юқори қўйиш, худбинлик, такаббур, хомхаёллар оқибатида қўзғалади. Уз тақдиридан, ҳаётидан, шарт-шароитидан норозилик бўйрак усти безларини эзади. Меъда ости безидаги бузилишлар доимо кимдандир аччиқланиб, хафаланиб юриш, бутун дунёдан безиш сабабли пайдо бўлади. «Ширин турмуш»га интилиш, осон ҳаёт ҳақида хаёл суришдан қандли диабет келиб чиқади. Меъдада ейилган овқат ҳазм бўлади ва бу ерда фаолият учун зарурий қувват юзага келади. Меъданинг касал бўлиши - бу меъда соҳибининг кимнидир жуда ёмон кўриши, у билан ҳатто бир дақиқа ҳам ҳамсуҳбат бўлишга тоқати йўқлигининг далилидир. Халқда: «Мен уни ҳеч ҳазм қилолмайман»,- деган гап шундай вазиятга тегишлидир. Қора ўйлар, ичиқоралик, ёмон қилиқлар оқибатида ичакларда муаммолар келиб чиқади. Очкўзлик, бахиллик қисман ич қотишига, кимнидир ёмонлаш, кимгадир таъна цилиш қорин оғригига сабаб бўлади. Кечирим сўрашни ва кечиришни билинг. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, вужудни тартибга солиш, саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш учун ҳар ким хулқ-атвори, одатлари, одамларга бўлган муносабатлари устида жиддий ишлаши керак, Ҳаётга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиши, ўз ҳис-туйғуларини назорат остига олиши талаб қилинади. Саломатликка эришиш ва ички руҳий муаммоларни ечиш йўлида чин дилдан тавба қилиш самарали усул ҳисобланади. "Шарқ табобати" журналидан |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#126 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#127 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() Mediklarning fikricha ham ichimlikni ovqatlanishdan oldin yoki bo'lmasa 2 soat keyin ichgan ma'qulroq, degan mulohazani o'qigandim. |
|
|
Ответить |
![]() |
#129 |
Оффтоп: Insonda tabiiy mijozlar qanday belgilar bilan ajratiladi? Yani tabiiy mijozlar to'grisida ma'lumot bera olasizlarmi? Bilishimcha inson hayoti va tabobatda bu muhim o'rin tutadi. Oldindan beriladigan fikrlaringiz uchun tashakkur!!! Олим ака узр кечикиб жавоб берганим учун. Табиий мизожлар марказий асаб тизимини хисобга олган холда 4 хил бўлади. Сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик. Бу биринчи марта Гиппократ томонидан киритилган гуморал назария таркибида бўлган, кечинчалик Гален, Розий, Ибн Сино буни ривожлантирган. Бизнинг замонамизга келиб физиолог профессор Павлов текширувлар олиб борган ва тасдиқлаган. Бу 4 хил танадаги 4 хил суюқликнинг табиий устунлиги хисобга келиб чиқади деб тушунтирилган, сангвиник қоннинг устунлиги туфайли, холерик ўт (сафро), флегматик балғам яъни (қоннинг албумин ва глобулин, умуман оқсилли қисми) ва нихоят меланхолик савдо (қора сафро, прямой билирубин) устунлиги билан бўлади. Сангвиник- оптимист, харакат ва фикрлаш тезроқ, қизиққон, жахли тезроқ Холерик- жахлдор, фикрлаш ва харакат тезлик билан, эшитишга сабрсиз, хулоса тез чиқариш, урушқоқ, кек сақлашга мойил. Флегматик- писсимист, фикрлашда ва харакатда сустлик, уйқучанлик, "дунёни сув босса тўпиғига чиқмайди ва хоказо. Буларнинг ўртача холатлари хам бўлади ва хаммада бир хил даражада бўлмайди. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#130 |
Оффтоп: Сообщение от Fahrulla Менда оригинал даволаш усуллари бор, табобат буйича: "Занжабил мураббоси" ва женьшень настойкаси билан 2 -3 ойлик курсдан кейин ревматоид артритни тузатганмиз. Марказ ёки даволаш маскани номи, жойлашган жойи, мўлжал (ориентир), телефон рақамларингизни ДМга юборсангиз... телефон рақамим- 275-84-54 (уй) Чилонзор 22 квартал, ревматоид артритнинг охирги босқичларини даволашнинг иложи қийин, бошланганига 7-8 йилгача бўлса натижа бўлиши мумкин, яна кўриш керак, касаллик кечишига хам боғлиқ. Занжабил бу имбир (русча) |
|
|
Ответить |
|