Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.12.2012 17:47   #11  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
КЎЗМУНЧОҒИНГ БЎЛАЙИН, ВАТАН!

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Гулноза Шарафова 1991 йилда Навоий вилояти Конимех туманида туғилган. “Меҳр сарчашмаси” шеърий тўплами, “Одам савдоси – умумжаҳон ғавғоси”, “Момолардан мерос қадриятлар ёхуд ўзбек қизларининг кийиниш маданияти” илмий рисолалари муаллифи. Айни пайтда у “Навоий вилояти телевидениесидаги кўрсатувларнинг ёшлар маънавиятини оширишда тутган ўрни” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

* * *

Ватан... Бу сўз замирида яширин маъно ва мазмун дунёга эндигина келган чақалоқ кўзларидаги ҳайратга ўхшайди. Ватан... У қароқларда қолган соғинчнинг таъми. Ватан... бир кафт тупроқ учун берилган жонлар нидоси. Бу таърифларни узоқ давом эттириш мумкин. Болалигимда онажоним жажжи қўлларимга маржондек терилган кўзмунчоқларни қаторлаштириб тақиб қўярди. Мен эса уни тақмаслик учун тўполон қила бошлардим. Шундай дамларда онажоним мени бағрига босиб, эркалаб, “бу кўзмунчоқлар сени ёмон кўзлардан асрайди, қизалоғим”, деб юпатардилар. Бугун улғайдим, ота-она, туғилиб ўсган замин уларнинг нақадар муқаддас ва азиз эканлигини англаб етяпман. Қани имконим бўлса-ю, сени ёмон кўзлардан асрагувчи кўзмунчоғинг бўла олсам, Ватаним!
Ҳаётимда эришган барча ютуқларимни истиқлол ва уни биз ёшларга берган имкониятлари самараси деб ўйлайман. Бугун ҳур ва озод диёрда ўз орзулари сари одимлаётган тенгдошларим билан ҳаракат қилаётганимдан бахтлиман. 2009 йил 6 март куни “Туркистон” саройида ўн тўрт нафар бахтли қиз қаторида, вафо ва садоқат тимсолига айланган шоира Зулфия сиймоси акс этган нишон менинг ҳам кўксимда порлади. Ўша ҳаяжон, бахт ва орзулар лиммо-лим кун Истиқлол туҳфа этган бахтларнинг ёрқин тимсолидир. Порлоқ келажагимни ҳам айнан истиқлолнинг нурли ва шонли келажаги билан бирга яралишига ишонаман ва бунинг учкун астойдил ҳаракат қиламан. Шу онда туйғуларим шеърий сатрларга уланмоқда...

Ватанни шунчаки севиб бўлмайди,
Шунчаки севсам гар гуноҳлидирман.
Юртга меҳр қўйиб, Ватанни севган,
Истиқлолга тенгдош бахтли қизингман.

Ватан келажагинг айтар сўзингман,
Тонгда ғунчаларга қўнган шудрингман.
Тупроғинг тафтида улғайган гулинг,
Истиқлолга тенгдош бахтли қизингман!

Гулноза ШАРАФОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети 4-босқич талабаси.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх