Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.12.2012 00:05   #1  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ТИЛАНЧИЛИК “КАСБ”ГА АЙЛАНМАСИН

Раббонақул Мухторов кўпроқ спорт журналистикасига қизиқади. “Тошкент оқшоми” газетасида ишлаб, тажриба орттирмоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Руҳиятга сингган таҳдид” сарлавҳули мақоласи ёритилган.

* * *

Янги мақоламни таҳририятга олиб бораётганимда йўл четида мунғайиб турган аёлга кўзим тушди. У ён-атрофда ўз манзили сари шошиб бораётган йўловчиларга мурожаат қилар, “уйига етиб олиш учун уч юз сўм пул кераклигини” айтиб, ялинарди. Аёлга раҳмим келди, чўнтагимдан уч юз сўм чиқариб бердим...
Эртаси куни яна таҳририятга яқинлашар эканман, тағин ўша аёлга рўбарў келдим. Ўша кийимлар, ўша кўриниш, ўша “аянчли ҳолат”. Мени ҳайрон қолдиргани эса аёлнинг тилидан янграётган қуйидаги сўзлар эди:
“Илтимос, уйимга кетиш учун тўрт юз сўм етмай қолди. Ёрдам беринглар”.
Бир қарашда ишониш қийин бўлган ҳолат. Гувоҳи бўлмаганимда ўзим ҳам ишонмасдим. Афсуски, бу воқеа кўз ўнгимда содир бўлаётганди. Аёлдан хийла узоқлашиб, сездирмай разм солдим; тўрт мучаси соғ, ақли жойида. Садақага термулгандан кўра, бирор жойда ишласа бўлмасдими, дейсизми? Бу савол мени ҳам қийнайди. Аксига олгандек, ҳар қадамда “тоғни талқон қилгудек” қудратга эга бўлса-да, ўзгаларнинг эҳсонига қўл чўзиб турган тиланчиларга дуч келамиз. Кимдир бир-икки сўм берса берар, аксарият кишилар эса нафрат аралаш термулиб, ўтиб кетишади. Баъзида, наҳотки буларда ор, номус, ғурур каби туйғулар бўлмаса, дея ўйлаб қоласан, киши.
Аксарият тиланчилар учун баҳона сифатида “бирор ички азосининг оғир дардга чалинганлигини” ёки “ғирт етимлиги, барча қариндошининг, ота-онасининг “ўлгани”ни”ни жар солиш “урф бўлган”. Масалан, яқинда уйга қайтаётганимда автобусга чамаси йигирма ёшлар атрофидаги бир йигит чиқди ва “етимлиги, буйрагини олдириб ташлаганини” важ қилиб кўрсатиб, баъзи йловчилардан пул ундирди-да, автобусни тарк этди.
– Тирик ота-онасини “ўлган” дейишдан ҳам қайтмайди-я, бу нобакор,– деди чиптачи ҳалиги йигитнинг ортидан нафрат билан термулиб.
– Уни танийсизми,– дея сўрадим чиптачидан.
– Албатта, узоқроқ қўшнимиз. Отасининг топган пулига ичади. Бечора ота-она уни тўғри йўлга сололмай ҳалак. Ахийри, пул бермай қўйишган шекилли, шу йўлга ўтибди-да...
Қадимда баъзилар ноиложликдан бировларнинг қўлига кўз тиккандир, бугун бунга мутлақо ҳожат йўқ, деб биламан.

Раббонақул МУХТОРОВ,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси.
Ответить 
Старый 20.12.2012 13:26   #2  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Ёш болалар ҳам тиланчиликни касб килиб олган, нонга пули йўқлигини, уйидагилар оч ўтирганини бахона қилиб, ўзига етарли пул тўплаб олганидан кейин, компьтерхонада кўрасиз.
Ответить 
Старый 20.12.2012 17:53   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
ТИЛАНЧИЛИК “КАСБ”ГА АЙЛАНМАСИН
Бор экан-у, мана!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.12.2012 08:48   #4  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
БУЮК ВА МУҚАДАССАН, МУСТАҚИЛ ВАТАН!


Истеъдодли ёш қаламкаш Феруза Юнусова 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мақолалари “Маърифат”, “Туркистон”, “Адолат”, “Моҳият” каби газеталарда ёритилган. У ахборот хизматида меҳнат фаолиятини бошлаш ниятида.

* * *

Барчамиз бугунги қунда эркин билим олиш, танлаган соҳамизда ишлаш имкониятига эга эканлигимиздан чин дилдан мамнунмиз. Бу мамнуният замирида улкан маъно бор. Ватанимиз ўз эркига эга бўлгач, мамлакатимиз бошқаруви адолатли ва ҳаққоний юритила бошланди. Адолат ҳукм сурган жойда фуқаролар фаровон яшашлари аниқ. Истиқлолнинг дастлабқи йилларидан бошлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзимизга хос ва мос тараққиёт йўлининг аҳамияти улкан бўлиб, биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олган мазкур босқич мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида улкан из қолдирди.
Истиқлол йилларида амалга оширилган ишлар халқимизнинг мустабид тузум таъсиридан тезроқ чиқиб, янги ҳаёт тарзига илдам қадам қуйишида муҳим роль ўйнади. Мамлакатимиз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, юртимизда ғалла, ёқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш муҳим стратегик вазифа сифатида кун тартибига қўйилганини алоҳида қайд этиш лозим. Маънавий жиҳатдан халқни бойитиш мақсадида қатор ислоҳотлар олиб борилди. Ёшлар фаолиятини ошириш, истеъдодларни рағбатлантириш мақсадида “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, “Келажак овози» танлови кабиларнинг мунтазам равишда ўтказилиб келинаётганлиги, “Зулфия”, «Ниҳол» мукофотларнинг таъсис этилиши барчамизни қувонтиради. Янги малакали кадрларни тайёрлаш орқали кўплаб соҳалар қаторида таълим соҳасида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. 20 йил ичида юртимизда рўй берган ўзгаришлар таҳсинга сазовор.
Замон қанчалик илдамласа, талаб ҳам шунча ошади. Шундай экан, биз ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга муҳаббат, келажакка ишонч, таълимга интилиш руҳида тарбиялашимиз зарур. Ёш авлод билан бир қаторда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ўзини Ватан олдида масъулиятли билиб, юрт ривожига муносиб ҳисса қўшишга, буюк аждодларга муносиб авлод бўлишга интилмоқлари керак. Энг муҳими, бу эрк, бу мустақиллик чексиз машаққатлар эвазига келганлигини унутмаслик лозим.

Феруза ЮНУСОВА
Ответить 
Старый 21.12.2012 12:53   #5  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
[MOD]Бас қилинглар ўзаро ҳакоратни! Домлага қарши барча хабарларни "К барьеру" бўлимида янги мавзу очилди.http://uforum.uz/showthread.php?t=18969 Хохлаганча ўша ерда ёзинглар. Бундан буёғига барча оффтопни ўчириб ташлайман. Вақтим йўқ кун бўйи мавзуларни тозалашга. [/MOD]
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх