|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#2 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Ушбу мавзуда келтирилган мақолалар ичида Дурдона Абдуназарованинг "АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?" мақоласини диққатга сазовор деб ҳисоблайман, чунки унда ҳажмининг кичиклигига қарамай аниқ танланган мавзу бор, мавзу очиб берилган.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#4 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Сўз матнини ёзиш учун ҳам маҳорат керак. Бундай матнлар баъзан оддий мақоладан кўпроқ вазифаларни бажариши мумкинлигини яхши биласиз-ку.
Цитата:
Ёш ижодкор талаба дилидагини ёзяпти, майли, булар ижодий машқлардир. Машқ қилаётганларига шукр, эртага яхши мутахассис бўлишларидан умидвормиз. Ҳозирги пайтда "пастпарвоз" гапларга унчалик ҳожат қолмаётган бўлса керак-да. Ғурури баланд, ориятли ёшлар салоҳиятига яраша баланд руҳ ила ижод қилса қилаверишсин, ундан нур қидиринг! |
|
|
Ответить |
![]() |
#5 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
МАЪНАВИЯТ – ИНСОН КАМОЛОТИНИНГ АСОСИ
Шаҳноза Олимова қалами ўткир ёш ижодкорлардан. “Сирли табобат” газетаси, “Синфдош” журналида унинг мақола ва интервьюлари ёритилмоқда. Ахборот манбаларини яратиш усули ва маҳорат мавзусида тадқиқотлар олиб бормоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Интернет китобнинг замонавий кўриниши бўла оладими?” сарлавҳали мақоласи эълон қилинган. * * * Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Бу Ватан, бу она Ер менсиз ҳам яшаши мумкин, аммо мен Ватансиз, унинг хуш ифорли тупроғисиз, боболаримиз таратиб кетган тенгсиз маънавий хазинасиз яшай олмайман. Тўкис ва фаровон ҳаётга интилар эканмиз, бундай ҳаётнинг имкон ва манбалари ҳар биримизнинг қалбимизда, руҳий дунёмизда ҳам мавжуд эканини гўё унутиб қўямиз. Ҳолбуки, ташқи дунёни поклайдиган ва юксалтирадиган энг зўр маънавий ва маърифий кучлар аввало инсоннинг қалбида, тафаккурида ўз ҳаракатини бошлайди. Ҳаракат келса баракат, шуга яраша фаровон ҳаётга эришамиз. Маънавият инсоннинг руҳий қанотларидир. Уларни ҳар бир киши ўз ички дунёсида ўстириб, парвозга яроқли қилади. Маънавий бойликлар қунт, меҳнат, иштиёқ кучи билан инсоннинг қалбида йиллар давомида зарралаб йиғилади. Одамда, айниқса, ёшликда, билим ва маърифатга эҳтиёж қанчалик кучли бўлса, унинг қалбига шунча кўп маънавий бойликлар йўл топади. Ҳалоллик, инсоф, диёнат каби фазилатлар инсондаги маънавиятнинг таркибий қисмларидир. Халқ маънавияти – бебаҳо хазинадир. Биз мустақиллик фарзандлари, юртимизнинг умидли ёшлари умримизда қатағон ва унинг қурбонларини кўрмаганмиз. Шунинг учун бўлса керак-да, баъзи тенгдош йигитлар буюк боболаримизнинг қаҳрамонона курашларини ўзларича тасаввур қилишади: “ўша пайтда бўлганимизда биз ҳам жанг қилиб қаҳрамон бўлар эдик” деб қўя қолишади. Уларнинг фикрича, бир ё иккита жанг бўлган-у ҳаммаси изга тушгандек... Бу фикр мутлақо нотўғри. Тўғрироғи бунинг ўзига яраша жиддий ҳамда сўз билан ифодалаб бўлмайдиган жиҳатлари ҳам бор. Шу жумладан, тарихда машъум из қолдирган иккинчи жаҳон уруши тўрт-беш йил даҳшат солгани камми? Бу урушни ёдингизга солиб қўйиш учун эмас аксинча, боболаримиз-у, момоларимизнинг ўша машъум кунлардаги қаҳрамонликларини яна бир карра айтиб ўтмоқчиман холос. Шаҳноза ОЛИМОВА, ЎзМУ Журналистика факультети талабаси |
|
Ответить |
|