|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Улар Сулаймон алайҳиссаломга ҳалиги жиннинг бозорга боргани, кейин бошини кўтариб, бир осмонга, бир одамларга қарагани, сўнгра бошини чайқаб қўйганини айтишди.
Сулаймон алайҳиссалом ундан бу ҳақда сўраганида жин айтди: “Одамларнинг боши узра нималарнидир шитоб билан ёзиб бораётган фаришталардан ва улардан қуйида шитоб билан малолли ишларга шўнғиётган одамлардан ҳайратга тушдим”. Яна донишмандлар ўгитига эътибор қаратамиз: “Мўмин гапиришни хоҳласа, қарайди: агар ўзи учун аҳамияти бўлса, гапиради. Йўқса, жим бўлади. Фожирнинг тили эса ҳамиша бўш қўйиб юборилган бўлади”. “Гапи кўпнинг ёлғони кўп. Моли кўпнинг гуноҳлари кўп. Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини азоблайди”. Мазкур далилларнинг барчаси маҳмадоналик офатини қоралаш учун, бу иллатнинг пайдо бўлиш сабабларини кўрсатиш учун келтирилди. Ботил сўзларга берилиш: Аёллар, ичкилик базмлари, фосиқлар давраси, бойларнинг айш-ишратлари, ҳар хил ножоиз маросимлари ва бошқа ёқимсиз ҳолатларини ҳикоя қилиш ботил сўзларга берилиш ҳисобланади. Бу борада қуйидаги ибратли фикрларга эътибор қаратамиз: “Ботил сўзларга шўнғиш нажасдан ҳам ёмонроқдир. Чунки, бу офат ўзининг изидан ғийбат, чақимчилик, фисқу фужур ва бошқа иллатларни эргаштириб келади”. Демак, буларнинг барчаси ботил, ботил нарсалар ҳақида гапириш эса ботилга шўнғишдан бошқа нарса эмас. (Давоми навбатдаги саҳифада) |
||
|
Ответить |
|
|