Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.11.2012 15:43   #71  
Аватар для Saidakbar
Оффлайн
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409  180/102
– 58  14/11

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Оббо, бунинг учун улар форум рўйхатидан ўтишни билишлари керак-ку, а?
Менимча форумдан руйхатдан утишнинг хеч кандай кийин жойи йук!
"Одноклассники" дан руйхатдан утган одам учун хеч кандай кийинчилик тугдирмаса керак! Охирги масала хохиш холос! Излаган имкон топар!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 03.11.2012 15:57   #72  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Saidakbar Посмотреть сообщение
Менимча форумдан руйхатдан утишнинг хеч кандай кийин жойи йук!
Буни эплаш учун камида тўртинчи курcга ўтиш керак ;-)
Ҳаммангиз роса содда экансиз;-)
Чамамда, ҳеч ким журфак талабаларига "юфорум бор, унда бир мавзу бор, ўша ерда сизларни кутишаяпти. Давай, бир ўзингизни кўрасатинг!" демаган. Агар хабарлари бўлагинида, талабалар аллақачон аъзо бўлиб, мавзунинг тити-питисини чиқариб ташлашарди...
Ответить 
Старый 03.11.2012 16:08   #73  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Буни эплаш учун камида тўртинчи курcга ўтиш керак ;-)
Эсиз, ўзбек деган ном, интернетда бир форумга кириш учун ўзбек журфакининг тўртинчи курс студенти бўлиш керак экан. Бу жойда қўшимча шарт эмас. Демак, бу студентларнинг домлалари форумга киришни кеча ўрганган бўлса керак, улар эртага ўз талабаларига форумга киришни ўргатишар ахир. Олға...
Ответить 
"+" от:
Старый 03.11.2012 16:33   #74  
Аватар для Saidakbar
Оффлайн
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409  180/102
– 58  14/11

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Чамамда, ҳеч ким журфак талабаларига "юфорум бор, унда бир мавзу бор, ўша ерда сизларни кутишаяпти. Давай, бир ўзингизни кўрасатинг!" демаган. Агар хабарлари бўлагинида, талабалар аллақачон аъзо бўлиб, мавзунинг тити-питисини чиқариб ташлашарди...
Тулкин домланинг топик очганларига 1 хафта булибди (агар адашмасам), нахот шу вакт ишида талабаларга "Эй, сизлар хакизда уфорумда роса кизгин сухбат бувотти" деган бусалар керагов!
Тулкинаканинг "сообшение" лари 3мингтага якинлашканини хисобга олсак, уфорумда анчадан бери фаол иштирок этаётганларига аминман!
Домла, талабаларизни уфорумдан хабардор килгансиз деб уйлайман!
Ответить 
"+" от:
Старый 03.11.2012 17:27   #75  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Буни эплаш учун камида тўртинчи курcга ўтиш керак ;-)
Эсиз, ўзбек деган ном, интернетда бир форумга кириш учун ўзбек журфакининг тўртинчи курс студенти бўлиш керак экан. Бу жойда қўшимча шарт эмас. Демак, бу студентларнинг домлалари форумга киришни кеча ўрганган бўлса керак, улар эртага ўз талабаларига форумга киришни ўргатишар ахир. Олға...
Оффтоп:
Домла, Maestro акамиз хазиллашаяптилар, " - ;-)" белгисини кўрмадингизми? )))
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 03.11.2012 20:06   #76  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Унда узр.... .Шунга қарамасдан талабалардан бирон киши шкнча гаплардан кейин ҳам мунозарага чиқмаётгани, жуда енгил қилиб айтганда, шубҳали туюлмаяптими, Сизга?

Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 03.11.2012 в 20:10.
Ответить 
Старый 03.11.2012 21:06   #77  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Буни эплаш учун камида тўртинчи курcга ўтиш керак ;-)
Адашдингиз
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Мана, талабаларимиз камолга етгач форумга аъзо бўлган-ку.
камолга етиши керак

Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Унда узр.... .Шунга қарамасдан талабалардан бирон киши шкнча гаплардан кейин ҳам мунозарага чиқмаётгани, жуда енгил қилиб айтганда, шубҳали туюлмаяптими, Сизга?
Самореклама

Агар бу ерда бирорта талаба пайдо бўлса ҳам, домланинг "чиғириғидан" ўтган, "программалаштирилгани" бўлади.

Последний раз редактировалось myu; 03.11.2012 в 21:22.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 03.11.2012 23:45   #78  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Мавзу номини "Домла минбари"га ўзгартирса ҳам бўлаверади шекилли.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 04.11.2012 06:34   #79  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Saidakbar Посмотреть сообщение
Домла, талабаларизни уфорумдан хабардор килгансиз деб уйлайман!
Талабалар мамнуният билан қабул қилишди ва форумга аъзо бўлиш ҳаракатига тушганлар!
Улар қадрли Маъсуд Маддоҳ, МУИ Маддоҳга ўхшаганларнинг бўлар-бўлмас, олди-қочди гапларига учмасдан теран фикрлари ила форумимизни маънан бойитишларига ишонаман.
Ёшларнинг ўз сўзи, ўз овози бор!
Ҳозирча улар кўпроқ китоб ўқиш, амалиёт сирларини ўрганиш билан машғулдирлар.

Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Мавзу номини "Домла минбари"га ўзгартирса ҳам бўлаверади шекилли.
Аудиторияда ҳам минбарда аввал домла гапиради, кейин ўз навбатида талабалар!
Ответить 
"–" от:
Старый 04.11.2012 06:40   #80  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ТИЛНИ АСРАШНИНГ ЁРҚИН ЙЎЛЛАРИ

Ўрол Мустанов 1981 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. Тошкент Ислом университети ислом тарихи ва фалсафаси факультетида таҳсил олган. “Диншунослик” мавзуида олиб бораётган тадқиқотларига оид мақолалари “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетасида ёритилган. Айни пайтда у миллий ва диний қадриятлар мавзуида тадқиқотлар олиб бормоқда.

* * *

Ўзаро мулоқотларда суҳбатдошлар ҳар бир сўзни тўғри ифода этишга ҳаракат қилиши лозим. Баъзи кишилар сўзлар маъно-моҳиятига эътибор қилмасдан гапириб хато-камчиликларга йўл қўяётганидан асло кўз юмиб бўлмайди. Қадим-қадимдан буюк аждодларимиз, алломалар тил моҳияти, сўзлар маъносига жуда катта эътибор билан қараганлар.
Мутахассислар фикрича, она тилимизнинг мазмун-моҳиятига путур етказиши мумкин бўлган бир қатор унсурларни кузатиш мумкин.
Улар қуйидагича бўлиши мумкин экан:
Беҳуда гап. Вақт кишининг сармоясидир. Уни қанчалик беҳуда нарсаларга сарфласа, сармояси куяди.
Ривоят қилишларича, Луқмони Ҳакимдан “Сендаги ҳикматнинг сабаби нима?” деб сўралганида у шундай жавоб берган:
“Ҳамма нарсани етарли бўлишини сўрамайман. Менга аҳамияти йўқ нарсани гапириб, ўзимни қийнамайман. Номақбул ишдан узоқ юрдим. Кўз нигоҳим ва тилимни сақладим. Нафсимни тийдим, аҳдимга вафо қилдим. Бефойда нарсаларга уринмадим”.
Беҳуда сўзлардан кечолган кишининг қалби нақадар гўзал!
Аслида, аҳамиятсиз гап билан зарур гапнинг чегараси ҳам мана шу. Беҳуда гапнинг зарарини ҳар бир инсон билиши лозим экан.
Энди ундан сақланиш учун қилинадиган амалга келсак, бу – узлат ёки оғизга тош солиб юриш, бекорчи гапларни тарк қилишга кўникиш учун вақтинча баъзи зарур гаплардан ҳам тийилиш даркор, токи нафс сукутга ўргансин!
Шундай машаққатларсиз камгаплик табиатини ҳосил қилиш амри маҳол. Буюклардан бири таъкидлаганидек: “Гап кумуш бўлса, сукут олтиндир”.
Сўзамолликда хатар бор, жим юришда саломатлик. Шунинг учун жим юришнинг фазилати улкан. Албатта, жим юриш қуруқ сукутдан иборат феъл эмас. Унда давомли вазминлик, тафаккур учун имкон, зикр каби муҳим жиҳатлар жамланган.
Донишмандлар фикрича, жим юришнинг фазилатини яна шундай далил билан ҳам изоҳлаш мумкин, яъни, гап тўрт хил бўлади:
1. фақат зарардан иборат гап;
2. фақат фойдадан иборат гап;
3. зарар ва фойдадан иборат гап;
4. зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ гап.
Фақат зарардан иборат гапдан сукут қилиш лозим.
Зарари ва фойдаси бор гапдан ҳам тийилган маъқул, зараридан сақланиш учун.
На фойда, на зарари бор гап керакмас, ортиқча юмушдир.
Унга машғул бўлиш вақтни исроф қилишдан, айни зиёндан бошқа нарса эмас.
Демак, тўртнинг учи соқит бўлди, бири қолди. Аслида ҳамма хатар мана шу бирда. Ўша тўртнинг бири, яъни фақат фойдадан иборат гапга риё, сохталик, ғийбат ва ҳакозо тил офатлари аралашса, нима бўлади?
Фойда билан зарарнинг чегараси махфийлашиб, инсон хатарлар ичра қолмайдими?..
Маҳмадоналик. Кўп гапириш ҳам ёмон деб топилган одатлардандир.
Маҳмадоналик зарур ёки зарур бўлмаган гапларни керагидан ортиқ гапириб лақмалик қилишдан иборат. Чунки, зарур гапни бир-икки оғиз сўз билан мухтасар баён қилиш ҳам мумкин ёки уни таъкид ва такрорлар билан истаганча шишириб ифодалаш ҳам мумкин.
Мақсадни битта сўз билан ифодалаш имкони бўла туриб, икки, уч сўзга ўтиш – маҳмадоналик, гарчи ҳожатдан ортиқ гапирилган бу сўзлар туфайли бирор гуноҳ ёки зарар юзага чиқмаса-да.
Баъзи ривоятларда шундай ибратли фикрлар талқин қилинган:
“Бир киши менга савол қилди. Ташна одам муздай сувга қандай чанқоқ бўлса, мен у кишига жавоб беришга унданда чанқоқ эдим. Лекин шу заҳоти жавобдан ўзимни тийдим, ортиқча гапириб қўйишдан қўрқдим”.
“Тилини ортиқча сўздан тийган ва молидан ортиқчасини инфоқ қилган киши нақадар саодатли!”
“Албатта сўзлар ёзиб борилади. Ҳатто киши ўғлини тинчитиш учун: “Сенга фалон-фалон нарсалар сотиб оламан”, деса, уни “каззоб” деб ёзиб қўйилади”.
“Эй Одам фарзанди! Сен учун саҳифа очилди ва у саҳифага амалларингни ёзиб борадиган икки фаришта вакил қилинди. Хоҳ кўп, хоҳ оз бўлсин, хоҳлаганингни қил”.
Ривоят қилишларича, Сулаймон алайҳиссалом ҳийлакор жинлардан бирини одамлар орасига жўнатди ва уни кузатиб юриш учун яна бир нечтасини тайинлади.

(Давоми навбатдаги саҳифада)
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх