Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.10.2012 11:38   #11  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Ёш ниҳолни ҳозирдан тўғриламаса, эртага улар бир тийинга қиммат журналистлар бўлиб етишишмайдими, домла?
Ёш ниҳолни парвариш қилишни ҳам ўрганингда. Қўполлашмай, мулойимроқ, демоқчиман. У талаба, сиз етук инсонсиз-ку. Яхши, маърифатли гаплар билан тарбиялаш керак.
Қаранг, талаба қиз қандай яхши мақсадда ёзибди ўша мавзуни! Ундан аввало нур топиб, кейин хатосини самимий тушунтира олсангиз - мураббий бўласиз!

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Юқоридаги сўзнинг маъносини мен луғатдан олдим,
Қайси луғатдан? Марҳамат кўрсатинг...
Ответить 
Старый 29.10.2012 11:54   #12  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
Мана шунақа баландпарвоз, пойинтар-сойинтар, меъдага уриб кетган "мақолалар" ни ким ўқийди?!
Критикуя, предлагай. (с)
Тулқин домла, бир таклифим бор.
Тошкент Санъат музейида шу кунларда таниқли модернист Пабло Пикассонинг асл сопол асарлари кўргазмаси очилган.
Шу боис бир савол туғилади - Пабло Пикассонинг сопол асарлари бизнинг пойтахтимизга қандай бориб қолган.
Талабалар репортаж ясашлари учун қизиқарли тема деб ўйлайман.
Экскурсия уюштирсангиз, мен хам қушилишиб борордим.

Ответить 
Старый 29.10.2012 15:19   #13  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
МЕН – ОЗОД МИЛЛАТ ВА ОБОД ЮРТ ҚИЗИМАН!
...
Улуғ юртимнинг бахтиёр қизи, унинг ўтмиши билан ифтихор қиладиган, бугунги кунидан қувонадиган, истиқболига масъул бўлган бир фарзанди сифатида баъзан ўйланиб қоламан: мозий ҳақидаги китобларни ўқисангиз, фильмларни томоша қилсангиз, Шекспир-у Шайхзода драмаларини таҳлил қилсангиз, бутун бошли даврларда инсоният беҳисоб бойликлар учун курашганига гувоҳ бўласиз. Юрт истиқлоли шарофати туфайли, минг шукрлар бўлсинки, мустақил Ўзбекистонимизнинг биз, навқирон авлоди дур-у жавоҳирларга эмас, илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга кўнгил қўймоқдамиз...

Гулноза УМИРОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси
Келтирилган мақоланинг асосий абзацини таҳлил қилиб кўрайлик.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
мозий ҳақидаги китобларни ўқисангиз, фильмларни томоша қилсангиз, Шекспир-у Шайхзода драмаларини таҳлил қилсангиз, бутун бошли даврларда инсоният беҳисоб бойликлар учун курашганига гувоҳ бўласиз.
Юрт истиқлоли шарофати туфайли, минг шукрлар бўлсинки, мустақил Ўзбекистонимизнинг биз, навқирон авлоди дур-у жавоҳирларга эмас, илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга кўнгил қўймоқдамиз...
Муаллиф инсоният тарихи "беҳисоб бойликлар учун кураш" дан иборат бўлганини тўғри таъкидлаган. Лекин бу кураш фақат мозийда эмас, бугунги кунда ҳам мавжуд, келажакда ҳам давом этиши, алоҳида шахслардан тортиб, давлатлар ўртасида "бойлик"ларни қайта тақсимлашга интилиш, ўз манфаатлари, ўз мақсадларига эришишда иқтисодиёт, дипломатия, ҳарбий воситаларни ишга солишларига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Юрт истиқлоли шарофати туфайли, минг шукрлар бўлсинки, мустақил Ўзбекистонимизнинг биз, навқирон авлоди дур-у жавоҳирларга эмас, илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга кўнгил қўймоқдамиз...
Афсуски, талабамиз примитив хулосага келган.

1. Ёшлар истиқлолдан олдин ҳам "илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга" чанқоқ бўлган, келажакда ҳам шундай бўлади, деган умиддаман.
2. "Мозий"даги "бойлик"ларга интилиш билан навқирон авлоднинг "дур-у жавоҳирларга эмас, илмга" интилишини қарама-қарши қўйишнинг ўзи нотўғри, чунки иқтосидиёт қонунлари шуни кўрсатадики, "илм, янги технологиялар" охир оқибатда янги "бойлик"ларни яратади, давлат иқтисодиёти ўсишини таъминлайди, давлатнинг кучли давлатларга қарам бўлмаслигига асос бўлади.

Журналист-талабанинг фикрлаш доираси кенг бўлиши биринчи навбатда талабанинг ўзига боғлиқ, фақат ТВдаги "ғалаба рапорт"ларини кўравермасдан, турли манбалардан (интернет) фойдаланиш, мустақил фикр юритиш лозим. Шу билан бирга, талабаларга дарс бераётган устоз ва мураббийлар ҳам навбатдаги "истиқлол куйчиси" ни эмас, етук билимли, воқеа-ҳодисаларни мустақил таҳлил қила оладиган журналистларни тайёрлашлари лозим.
Ответить 
Старый 29.10.2012 17:49   #14  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Талабалар ўзлари учун аталган минбарга Устоз орқали эмас, қанийди бевосита ўзлари, ўз профиллари билан чиқишса, назаримда Устоз Тўлқин Эшбек олқишлар остида қолган бўлардилар!!! Ҳар ҳолда мен шунга тилакдошман!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 29.10.2012 22:55   #15  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Ўша совет дарвридан қолган гаплар, фақат айрим сўзлар ўзгарган холос. Бу ерга (интернетга) бунда гаплар кирмаса яхши бўларди, у сиз ҳам ОАВ тўлиб ётибди. Шунақа бўлар-бўлмас гапларни ёзгунча, ТВ га чиқиб, ундай бўламиз, бундай бўламиз дегунча, жамиятимиз учун бирор фойдали иш қилинса, шу яхши бўлса керак.
Оффтоп:
Бечора ТВга чиқиб гапирганга ҳам қийин бўлса керак а, негаки ўзини гапини топиб гапиргунча, тайёр матнни ушлатиб кўйишса керак. Эътибор берсангиз гапираётганнинг кўзлари "ўйнаб" , "олма теради".
Ответить 
Старый 30.10.2012 04:05   #16  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Тошкент Санъат музейида шу кунларда таниқли модернист Пабло Пикассонинг асл сопол асарлари кўргазмаси очилган.
Шу боис бир савол туғилади - Пабло Пикассонинг сопол асарлари бизнинг пойтахтимизга қандай бориб қолган.
Талабалар репортаж ясашлари учун қизиқарли тема деб ўйлайман.
Экскурсия уюштирсангиз, мен хам қушилишиб борордим.
Жуда яхши таклиф! Талабаларга албатта етказаман, бирга борганда маҳорат сирларини ҳам ўргатишингиздан умидворман.

Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Афсуски, талабамиз примитив хулосага келган.

1. Ёшлар истиқлолдан олдин ҳам "илмга, янги технологияларга, юксак маънавият ва билимга" чанқоқ бўлган, келажакда ҳам шундай бўлади, деган умиддаман.
2. "Мозий"даги "бойлик"ларга интилиш билан навқирон авлоднинг "дур-у жавоҳирларга эмас, илмга" интилишини қарама-қарши қўйишнинг ўзи нотўғри, чунки иқтосидиёт қонунлари шуни кўрсатадики, "илм, янги технологиялар" охир оқибатда янги "бойлик"ларни яратади, давлат иқтисодиёти ўсишини таъминлайди, давлатнинг кучли давлатларга қарам бўлмаслигига асос бўлади.

Журналист-талабанинг фикрлаш доираси кенг бўлиши биринчи навбатда талабанинг ўзига боғлиқ, фақат ТВдаги "ғалаба рапорт"ларини кўравермасдан, турли манбалардан (интернет) фойдаланиш, мустақил фикр юритиш лозим. Шу билан бирга, талабаларга дарс бераётган устоз ва мураббийлар ҳам навбатдаги "истиқлол куйчиси" ни эмас, етук билимли, воқеа-ҳодисаларни мустақил таҳлил қила оладиган журналистларни тайёрлашлари лозим.
Мана шундай таҳлилий фикрларингиз талабаларимиз учун жуда фойдали, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос маҳорат мактаби бўлади, деб ҳисоблайман.
Шундоқ фикрларингизни кутиб қоламиз.

Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
алабалар ўзлари учун аталган минбарга Устоз орқали эмас, қанийди бевосита ўзлари, ўз профиллари билан чиқишса
Ҳусенжон, биттагина илтимосим, факультетга келиб уларни форумга аъзо бўлиш йўлларини ўргатиб кетинг. Сешанба, пайшанба, шанба кунлари эрталабдан тушгача факультетда (дарсда) бўламан. Бирга шу масалани ҳал этсак, роса катта шогирдлик бурчингизни бажарган бўлардингиз! Марҳамат, бугундан бошлаб кутаман.

Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
тайёр матнни ушлатиб кўйишса
Шундай оммабоп матнни тайёрлаш, масалан, сизнинг қўлингиздан келмайди, буни ўрганишингиз учун журналистика факультетида ўқиб-ўрганишингиз керак, иним. Шу пайтгача бирорта тузикроқ мақолангизни ўқимадик... Интеллектуал салоҳияти юксалиб бораётган Талабаларимиздан ўрганинг ёзишни!
Ёзиш маҳоратини ўрганган талабаларимиз кейинчалик бири биридан зўр мавзуларни қойиллатиб ёзаверадилар, деган умидда ўргатаяпмиз...
Ответить 
Старый 30.10.2012 04:14   #17  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
КЎНГИЛНИ ВАТАН ТУЙУСИ УЛҒАЙТИРАДИ

Нурсора Адашбоева қатор йиллар “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудуддаги ташкилот сардори сифатида фаолият юритган. 2011 йил 12 майда “Университет маънавий-маърифий ҳаётида ташкилотчилиги, маданияти, яхши ижодкорлиги ва фаоллиги учун” дипломи билан тақдирланди. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Замона зайли..ми?” сарлавҳали мақоласи ёритилган.

* * *

Сўзлар топилмагай таърифингга ҳеч,
Нурли бир масканга ўхшайсан, Ватан!
Ашъорлар битилган байтларда эмас,
Юрагим тўғрида яшайсан, Ватан!

Бу курраи заминда ҳар бир мавжудот учун Ватан бор. Кимдир қаҳратони қақшатадиган ўлкани, яна кимдир қуёши тинмай қиздирадиган маконни Ватан деб билади. Мен эса қишларида баҳор шивирлайдиган, тўрт фасли бирдек ёқимли, ерга уруғ қадасангиз ҳам боққа айланадиган, жаннатмакон Ўзбекистонни юртим деб биламан ва шундай буюк юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман.
Минг бор шукрки, боболаримизга армон бўлган ҳурлик бахти, момоларимизга насиб этмаган озодлик саодатига биз ёшлар мушарраф бўлдик. Бу олий бахт, олий саодат, олий неъмат толеи баланд бўлган юрт эгалари – ёш авлодга, бизга насиб этди. Жорий йилда ана шу муборак куннинг 21 йиллик шодиёнасини нишонладик.
21 йил... Тарих олдида денгиздан бир томчи бўлган бу давр Ўзбекистон тарихида нақадар буюк ўзгаришлар, янгиланишлар даври бўлди. Қалбимда миллий ифтихор ҳисси жўш ураётган мана шу кезларда ота-онам, яқин биродарларим, халқим, Ватанимнинг борлиги учун шукроналар келтираман.
Эсимни танибманки, ҳар эрта баҳор бувам ва бувимнинг қуйидаги баҳсига гувоҳ бўламан: улар қўлларига бир ҳовуч тупроқни ушлаганларича тортишадилар. Бувам “Бундан нон ҳиди келяпти”,– десалар, бувим: “Йўқ, унда гул исининг ифори кўпроқ”,– дея таъкидлайдилар.
Мен уларнинг бу баҳсларини эшита туриб, нон ҳиди, гул ифорининг хушбуй ислари тутган жаннатмисол диёр фарзанди эканлигимдан яна бир бор ғурур ҳиссини туяман. Инсон ҳавосиз, сувсиз яшай олмаганидек беватан ҳам яшай олмайди. Мен нафас олаётган ҳаво, не-не жаҳонгир ота-боболарим ўтган тупроқ – шудир менинг Ватаним!

Нурсора АДАШБОЕВА,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси
Ответить 
Старый 30.10.2012 05:52   #18  
Аватар для workerbeeviii
Оффлайн
Сообщений: 174
+ 205  140/60
– 58  48/18

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Шундай оммабоп матнни тайёрлаш, масалан, сизнинг қўлингиздан келмайди, буни ўрганишингиз учун журналистика факультетида ўқиб-ўрганишингиз керак
Диктор гапирадиган асаббузар, ёлғон-яшиқ 5-6 та гапдан иборат матн тузиш учун 4 йил псевдо-журналистика факультетида ўқиш керакми? Э, қўйинг-э. Кўп китоб ва "Халқ сўзи" ўқийдиган, сўз бойлиги бор одам ўша шаблонный матнчаларингизни писта пўчоғидай тахлаб ташлайди. Бадиий маддоҳлик қобилиятини оширмоқчи бўлсагина, ана ўшанда псевдо-журналистика факультетига ўқишга борса бўлади.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Интеллектуал салоҳияти юксалиб бораётган Талабаларимиздан ўрганинг ёзишни!
Смайлик роса ўз ўрнига бўлибди, айрим сўзларга қўштирноқ қўйишга ҳам хожат қолмаган.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ёзиш маҳоратини ўрганган талабаларимиз кейинчалик бири биридан зўр мавзуларни қойиллатиб ёзаверадилар, деган умидда ўргатаяпмиз...
Мақола ёзишни худди конвейер усули билан майда-чуйда нарсаларни ишлаб чиқариб ташлашга ўхшатиб юборибсиз.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Эсимни танибманки, ҳар эрта баҳор бувам ва бувимнинг қуйидаги баҳсига гувоҳ бўламан: улар қўлларига бир ҳовуч тупроқни ушлаганларича тортишадилар. Бувам “Бундан нон ҳиди келяпти”,– десалар, бувим: “Йўқ, унда гул исининг ифори кўпроқ”,– дея таъкидлайдилар.
Ол-а! Шу ёзилган гапга ишонадиганлар бу ерда борми? Ўша псевдо-журналистика факультетида адекватный одамлар борми ўзи, наҳотки 3-курс (!) студентлари шунақа гапларни кулги бўлишдан қўрқмай бемалол ёзишса?
Ответить 
3 "+" от:
Старый 30.10.2012 06:59   #19  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
журналистика факультетига ўқишга
Тулкининг тумшуғи узумга етмагач, "пуф сассиқ экан" дегандек, ўзингиз ҳам шундай қутлуғ даргоҳга киролмай армонда юриб-юриб, ахийри унга тош отадиганлардан бирига айланганмисиз, дейман...

Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
Смайлик роса ўз ўрнига бўлибди
Ҳа энди, тўғри гапимизнинг тўқмоғи баъзиларни зирқиратиб, кўзидан ёшини тирқиратиб юбормаслиги учун шу усулдан фойдаланиш ҳам яхши-да.

Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
Мақола ёзишни худди конвейер усули билан майда-чуйда нарсаларни ишлаб чиқариб ташлашга ўхшатиб юборибсиз.
Мақола ёзиш ғоят машаққатли ижодий иш. Баъзи улуғ адиблар ҳам гоҳо оддий хабар ё мақола ёзишга қийналишини кўп бора эътироф этганлар. Биз талабаларга мана шундай ижодий маҳорат сирларини ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Энг муҳими, ёшлар ўргансин, билсин, маҳорати ошсин. Кейин зўр-зўр мавзуларда ёзишларидан умидвормиз.

Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
наҳотки 3-курс (!) студентлари шунақа гапларни кулги бўлишдан қўрқмай бемалол ёзишса?
Барибир, сизникидан яхшироқ ёзган!!!
Бу - талабалар учун ижодий лаборатория-ку!
Шунга ҳам ақлингиз етмадими "псевдо-workerbeeviii"!

Минглаб атоқли адиблар, шоирлар, журналистлар учун бешик бўлган ва бугун ҳам юзлаб талабаларнинг қутлуғ маскани ҳисобланган факультетимизни:

Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
псевдо-журналистика факультети
деб яна ҳақорат қилсангиз, ўзингизни ниқобингиздан чиқармай психбольницага жўнативорамиз...

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 30.10.2012 в 07:05.
Ответить 
Старый 30.10.2012 07:02   #20  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Масъудбек, луғатингизни кутяпмиз. Мабодо, фикрингизни исботлай олмасангиз ва нотўғри айтган бўлсангиз, Талабамиздан узр сўрайсиз!
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх