Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?
Бу сарлавҳага кўзингиз тушгани заҳоти “Аватар” сўзига дарҳол салбий тус берасиз, чунки бу сўзнинг асл маъносини барча ҳам бирдек тушунмайди ёки билишни истамайди. “Аватар” сўзи интернет тармоғида жуда оммабоп бўлиб, агар сиз виртуал оламингизга сурат ўрнатмаган бўлсангиз сурат ўрнидаги эркак ёки аёл кўринишини берувчи тасвир ўз-ўзидан қўйилган бўлади ва ана шу тасвир “аватар” деб номланади. “Аватар” номли Жамес Камерон фильми ҳам борлиги сизга маълум. Тушунарлироқ таърифласак “аватар” – “номаълум” мазмунини беради.
|
Булмаган гап! Эркак ёки аёл кўринишини берувчи тасвир эмас, шунчаки, бирор нарса, манзара, ҳайвон, мультфильм қаҳрамони ва ҳк. ларнинг тасвирини умумлаштирган тарзда ўша фойдаланувчининг аватари дейилади (Масалан, Омон аканинг аватарларини олиш мумкин )))) ) Бу сўз кўчма маънода интернет оламига кириб келган сўз. Асл маъноси эса, қадимги одамларда худоларининг бирор бир шаклда бошқаларга кўринадиган шаклини аватар деб номлашган. Луғавий маънолари 1. тушиш, пасайиш 2. Воқеа, ходиса
Талабалар ўртасида у сўзнинг "қишлоқи", "гўл", "бадбашара" ва ҳк сўзларга синоним қилиб ишлатилиши эса одобсизлик, тубанлик, аҳлоқи бузуқлик, савиясизлик ва маданиятсизликнинг бир кўриниши холос. Сиз уни эшитмасликка, унга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг, усиз ҳам қилиниши, эътибор берилиши, ўрганилиши керак бўлган нарсалар сон мингта