|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
САМОВИЙ САВДО
ёхуд Ойга харидорлар ҳангомаси (Бир газетада Ойдан жой сотиб олишаётганлари ҳақида ғалати хабар ўқигандим...) Эмишки, қай бир юртда, Тўпланишиб юзта бой, Савдо қилиб самодан, Талаш бўлган эмиш Ой. Харитасин чизишиб, Тақсимлаша бошлабди. Ой сатҳини чамалаб, Кимдир бошин қашлабди. – Ҳилол бўлиб кўринган, қисми бизга,– дер бири.– Кўзга ўхшаб турган жой, Қолмас энди ҳеч сири. Ерга мутлоқ тескари, Томонин ҳам бўлишган. Кўролмагач, ахийри, Арзонроққа келишган. Бозор бўлгач нарх-наво, Ошиб-тушиб юраркан. Ойнинг ёруғ томони, Анча қиммат тураркан. – Бу томони ойдиндир,– депти бири бемалол.– У томони ҳеч қачон, Кўринмаса бу не ҳол?! Тахлаб чиқсам пулимни, Ойгача ҳам етади. У томонга сарфласам, Доллар “жалка” кетади… Муҳокама авжида, Харитани талашар. Лекин Ойга ҳеч бири, Чиқолмасин билишар. – Бориб кўрсам,– дер бири, Қолмас эди армоним. Сотиб олган жойимга, Кошки етса дармоним. Ойга этак тутишни, Кўрсатардим бир бора. Довруқ солиб дунёга, Донг таратсам мен зора… Савдолашиб пулдорлар, Қолдирмабди қарич жой. Бойваччалар дастидан, Талон-тарож эмиш Ой. Бу самовий савдода, Бор экан бир ўзбек ҳам. Мийиғида кулиб у, Гапираркан жуда кам. Унинг гали етганда, Салмоқ билан сўзлабди. Бошқалардек ҳовлиқмай, Узоқроқни кўзлабди. – Кўкка нарвон қўйган-ку, Улуғбекнинг китоби. Бобомиздан меросдир. Осмон, Ой-у Офтоби! Не қиласиз талашиб, Қуруқ гапдан фойда кам. Агар ҳаёт бўлганда, Ош дамлардик Ойда ҳам! Тўлқин ЭШБЕК 2003 йил сентябрь. |
|
Ответить |
|
|