|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1261 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Аслини олганда саводсизлик имлода эмас. Саводсизликнинг асосий унсурларидан бири бу хато ёзиш. Электрон вариантда хато гапириш. Мумкин бўлмаган жойда шевачилик. ҳатто мактабда ўқитувчиларнинг адабий нормада гапирмаслиги. Бу ҳолат мутахассис устанинг, айтайлик дурадгорнинг рандани ишлата олмаслиги билан баробар эмасми. Давлат талаби даражасида белгиланган қонун нормаларини бажармаслик. Масалан, адабий норма сифатида О ёзиш белгилаб қўйилган жойда А ёзиш, айтайлик, ОЛМАнинг ўрнига АЛМА ва бошқалар.
Тил тўғрисида қонун қабул қилинган. Аммо унинг нормалари бажарилмаяпти. Имло тўғрисида ҳам керакли қонунлар қабул қилинган, аммо унинг нормалари ҳам бажарилмаяпти. Биз катталар ўз хоҳишимизга қараб кирилни тарк этолмаганлигимиз бу қонунбузарлик. Мамлакатнинг ҳозирги вақтда учдан икки қисмининг қонуний ҳуқуқларини паймол қилишдан иборат бўлиб қолаяпти. Биз катталар қонунни менсимасак, эртага ёшлар бизга шундай муносабатда бўлишини унутаяпмиз. Эски ҳолат "мен каттаман, сен жим ўтир"дан нарига ўтолмаяпмиз. Ўзимиз бировни ҳурмат қилмас эканмиз нимага бошқалардан бизни ҳурмат қилишни талаб қиламиз. Тилимиз, имломиз оғир ҳолатга тушиб келмоқда унга зиёлиларимизнинг, оддий, ҳақгўй ва софдил одамларимизнинг ёрдами керак. Ҳолат ёрдам талаб қилмоқда. Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 20.10.2012 в 08:32. |
|
Ответить |
![]() |
#1262 | |
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
![]() |
Цитата:
Biroq ba'zan yoshlarning haqli e'tiroziga sabab bo'ladigan holatlar uchrab turadi. Masalan rahbar, "kirill alifbosidagi yozuvni tushunaman", deb lotin alifbosidagi yozuvni qabul qilmasligi mumkinmi? Agar yosh mutaxassis e'tiroz bildirsa, rahbar, "maktabda o'qiganmisan", degan tanbeh berishi o'rinlimi? Hozirgi vaqtda maktab o'quvchilari chet tillaridan asosan ingliz, rus tillarini o'qishadi. Rus tilini o'qigan deb, kirill alifbosida yozishni talab qilish biroz xato emasmi? Agar rus tilini o'rgangan deb, kirill alifbosida yozishni talab qilish haqli bo'lsa, katta yoshdagilarning lotin alifbosini o'qiy olmayman, deydiganlari ingliz tilini o'qishmagan ekanda? Ingliz tili ham lotin alifbosiga asoslangan. Demoqchimanki, maktabda ingliz tili o'qiganlar uchun lotin alifbosida qiyinchilik yo'q aslida. Qachondan boshlab ingliz tili maktablarda o'qitila boshlagan bilmadim. Agar 60 yillardan boshlangan bo'lsa, 40 yoshlar atrofidagi rahbarlar uchun lotin alifbosini tushunmayman deyish ba'zan bahona xolos. |
|
|
Ответить |
![]() |
#1263 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Баҳонагина бўлганда ёшлар катталарни кечирса ва бу ҳолатни шундай тушунса ҳам бўлар эди. Буни ёшлар томонидан катта ёшдагиларга нисбатан ҳурмат деб қараш мумкин эди. Аммо катталарнинг шунча йиллардан бери лотин имлосини инкор қилиб келиши, бу менимча, қонунбузарликдан бошқа нарса эмас. Қонун қабул қилдингми, уни ишга тушир, акс ҳолда бу қонун нега қабул қилинди. Ёки ёшларни қонунни бажармаса ҳам бўлади деган тушунчага ўргатишми бу. Ахир қонун ёшларга ҳам катталарга ҳам, бошлиққа ва ишчига, умуман ҳаммага бирдай кучга эга бўлган ҳолатдагина адолат юзага келади. Акс ҳолда жамиятда ким ҳақ ва ким ҳақроқ тушунчаси барҳам топмайди.
Катталарнинг ёдида бўлса керак СССРда ҳамма бирдай ҳуқуқга эга дейиларди ва шу билан бирга "по братски" бўлиш тушунчаси бўлиб катта, старший брат ўз ҳуқуқидан воз кечмас эди. Шунинг учун ҳам қайта қуришнинг асосий шиорларидан бири "давай не по братски, а по ровну" га айланган эди. Энг бўлмаганда яқин тарихимиздаги мана шу ҳолатларни унутмайлик, ахир. Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 20.10.2012 в 11:41. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1264 | ||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
20 асрда бизда 3 марта алифбо ўзгарди. Ҳар сафар бунга сабаб сиёсат бўлган. Мана янги алифбога ўтганимизга 20 йил бўлди, лекин расмий ҳужжатлар ҳамон кирил алифбосида (Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, Марказий Банк ва ҳоказо) ёзиляпти. Тўғри бу ҳужжатларнинг лотин алифбосидаги варианти ҳам мавжуд, лекин бирламчи эмас, иккиламчи сифатида. Нашр этилаётган китобларнинг кўпи кирил алифбосида. Янги алифбога ўтамиз дейиш осон, лекин янги алифбода чоп этилган китоблар сони шу вақтгача кирил алифбосида чоп этилган китоблар сонига тенгми? Кутубхоналарда янги алифбодаги китоблар қанча-ю, кирилдаги қанча? Алифбо билан ҳадеб тажриба ўтказиб нималарга эришдик? Эришган нарсамиз - 26-30 ёшдан катталар кирил алифбосига ўрганган, ёшлар лотин алифбосига ўрганган. Мени ўзимга ҳам кирил алифбоси қулайроқ. Цитата:
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1266 |
![]() ![]() ![]() |
Менинг фикримча эса юртимиз мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш масаласида киши қайси тил ва имлода ўзини дадил ҳис этса, ўша тил ва имлода фаолият юритиши лозим. Ундан бошқа тил-у, ўзига ёт имлони билиш талаб этиладиган бўлса, ишларнинг пачаваси чиқади. Саводи лотин имлосида чиққан ёшлар соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш даражасига ҳали етганича йўқ. Етсин, марҳамат, соҳа ҳам, имло ҳам, қолгани ҳам, ўзлариники бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
![]() |
#1267 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Фикрингизга қўшилолмайман. Сабаби, айнан мана шу соҳадагилар энг қонунга бўйсунувчилар бўлиши кераклигини унутмаслик керак. Оддий фуқаролар қонунни бузса қанчалик зарар келиши ва қонун ҳимоячилари қонунни бузса нималарга олиб келишини ўйлаб кўрганмисиз. Имло дегани тил эмас. У бор йўғи бир неча ҳарф холос. уни ўрганиб, ўзлаштириб олишга қонун ҳимоячилари қодир деб ўйлайман. Мустақиллигимизга 20 йилдан ортиқ бўлишига қарамасдан тилни ўрганмаганлар ҳиқида бирон нарса дейиш ортиқча бўлса керак. Тил эмас, энг бўлмаганда имлони ўрганиш қийин эмас ахир.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1268 | ||
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
[OFFTOP]
Оффтоп: Цитата:
Цитата:
ПС: Бошқа форумдошларнинг постларидаги яккам-дуккам грамматик хатоларни мароқ билан таъкидлаб ўтишингизни оқламасамда, айнан Сизнинг юқоридаги хабарингиздаги грамматик хатоларни кўрсатиб ўтишни ўзимга эп кўрмадим. Ким ҳам хато қилмайди дейсиз... Последний раз редактировалось Maestro; 21.10.2012 в 00:56. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1270 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Гуллари чаман бўлиб очилаётган гулзорни ижод бўстонига қиёс этсак, ўша гулзорда пайдо бўладиган бегона ўтлар, алафлар - саводсизлик атамиш хатоликлардир. Гулзорни бегона ўтлардан, ижод майдонини ташкил этувчи матбуот, китоблар ва бошқа ёзма манбаларни имловий хатоликлардан, услубий ғализликлардан тозалаб туришимиз лозим. Бу абадул-абад давом этадиган жараён бўлса ажабмас...
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|