|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#30 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Назоратчи аёлнинг хурмача қилиқларидан бир ғашим келган бўлса, айрим йўловчиларнинг ўзларини тутишларидан баттар аҳволга тушдим. Улар қўл телефонида шунчалик вағир-вуғир қилиб кетишяптики... Автобусни нақ бозорга айлантиришворибди-ку. Биттасининг гапидан уялиб кетдим. Нима дейди, денг. “Манга қара, ҳув ж..!” Вой товба, одам деган автобусда шунақа муомала қиладими?! Шу тобда, “ҳе шунақа телефонни ўйлаб топганнинг ҳам...” деворгим келди. Яна бири худди томошахонада ўтиргандек шунчалик ва-ха-халайдики, автобуснинг шифти кўчиб кетай дейди. Қайси масхарабоз унга шунчалик кулгили гап топиб айтаётган экан?
Бир-иккита ёш-ялангларнинг эси оғиб қоптими, деб ўйладим. Мусиқасиз ўйнаб кетяпти. Нега бундай қиляпти, десам, қулоғига тиқиб олган матоҳидан эшитилаётган куйга диконглашаётган экан… Маданияти ҳаминқадар баъзи йўловчиларга нима ҳам дердик... Балки, баъзи автобусларда “Чекиш мумкин эмас” деганга ўхшатиб: “Автобусда қўл телефонида гаплашиш қатъий таъқиқланади” деб ёзиб қўйиш керакмикин? Ҳар қалай бирор чорасини кўриш керак-ку! Ҳали буниси ҳолва. Қўли рулда, кўзи йўлда бўлиши керак бўлган баъзи ҳайдовчиларни нима жин урди, дея ёқамни ушладим? Бултурми, бурноғи йилими, ҳайдовчиларнинг қўл телефонида гаплашиши таъқиқлангани ҳақида қонун чиққанини эшитиб кулгим қистаганди. Шунга ҳам қонун шартмикин, деб ўйловдим-да. Жуда шарт экан-да. Қайси автобусга чиқмай, ҳайдовчининг биттадан қўли телефон билан банд... Ахир, шунча йўловчи олиб кетаётган автобусни бир қўллаб бошқариш қайси ақлга тўғри келади?! Йўлларимиз ҳарқанча кенг бўлмасин, машиналар ҳам тўлиб-тошиб кетган бўлса... Кечирасиз, олатаёқ кўтариб турган посбонларимиз қаёққа қарашяпти, деб қўйдим ичимда… Баъзи автобуслар ҳайдовчиларининг битта қилиғи ҳаммасидан ҳам ошиб тушаркан. Рўпарасидан келаётган автобусни кўрди дегунча таққа тўхтайди-да йўл ўртасида ҳайдовчилар бақамти бўлиб олиб ҳангомани бошлайди. Баъзилари баҳслашиб, ҳатто уришиб кетадими-ей… Ҳой, барака топгур, қанча гап бўлса, гараждами, автосаройдами, уйингдами гаплаш, дейдиган одам йўқ. Баъзи тоқати тоқ бўлган йўловчилар чурқ этиб кўришсин-чи. Нақ балога қоларкан. Битта йўловчи аёл: “юра қолинг энди” деганини билади, бошида пайдо бўлган давангирдай назоратчи йигит кўзини лўқ қилганча нима дейди денг: “Шошивотган бўлсайиз, ана кўча тўла такси! Проездноени пеш қилиб гапиришини қаранг-а!..” Боёқиш индамай автобусдан тушиб кетгани чатоқ бўлди... Маданиятсиз назоратчи унинг ортидан бўлмағур сўзлар айтганида чидаб тура олмадим: (Давоми навбатдаги саҳифада) |
|
Ответить |
|
|