|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#42 | ||
![]() |
“(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади” (Бақара: 185).
|
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#43 |
![]() |
Saharlikda uyquni qochirish hamda iftorlikda kayfiyatni ko'tarish, charchoqni oldini olishda atirgul barglaridan qilingan ""Guliob" yoki bo'lmasam "Gulbashakar" nomli murabbo yaxshigina yordam beradi, ham odamning immunitetini oshiradi.
![]() Saharda gul yuzidan shudring ko'tarilmasidan oldin gulbarglari terib olinadi. ![]() Shakar, ozgina miqdorda suv qo'shilib dambadam avval 10 daqiqa, so'ng 15 daqiqa, so'ng 5 daqiqa qaynatiladi va idishlarga solinib salqin joyda saqlanadi. ![]()
|
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#44 |
![]() |
Шифокорлар фикрича: “Ифтор вақтида чекиш – ҳаёт учун ниҳоятда хавфли”.
Кун бўйи рўза тугандан кейин тамакининг биринчи бор тортилиши – инсон ўлимига сабаб бўлиши мумкин, - дейди “Рамазон ойи – тамаки чекишни ташлаш учун қулай фурсат” деган фикрни таъкидлаётган шифокорлар. Ифтор вақтида кун бўйи сув ва таом истеъмол қилишдан тийилган организм тикланишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ифтор вақтида тамаки чекиш – “одам ўз танасига энг кўп зарар келтириши мумкин” бўлган нарса, - дейди Ал-Айна клиникаси (Бирлашган Араб Амирлиги) шифокори Риаз Аҳмад Минҳас. Тана суюқлик, глюкоза ва кислородга юқори даражада эҳтиёж сезаётган вақтда тамаки – қон томирларининг қисилишига, кислород киришига монеълик қилиши ва қоннинг қуйилиб кетишига, артерия йўлларининг ёпилиб қолишига, қон босимининг кўтарилишига ва унда холестерин миқдорининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. “Бу ҳолат ўлимга сабаб бўлиши мумкин ва кашандалар буни яхши тушунишлари керак”, - дейди Минҳас. Ал-Айнанинг бошқа клиника шифокори Али Жаъфар (Ali Jaffar)нинг огоҳлантиришича, рўзадан кейин тамаки чекиш – инсон танаси учун ўта хавфли, лекин тана бундай ҳолатларда зарбага қандай дош бераётганини одамлар ўйлаб ҳам кўришмайди. Аксар кашандалар ифтордан кейин сув ичар-ичмас ёки хурмони тановул қилар-қилмас, сигарет тутатишга тушишади. Танага таом тушар-тушмас у никотин талаб қила бошлайди. Доктор Жаъфар ҳеч бўлмаса ифтор вақтида ёки тана нормал ҳолатга келиб олгунча тамаки чекмай туришни тавсия қилади. Бундан ташқари, унинг сўзига кўра, Рамазон ойи – тамакини ташлаш учун ўта қулай фурсат ҳисобланади. Зеро, бутун дунё олимлари тамаки жуда кўп касалликларга сабаб бўлишини исботлаб беришган. “Агар инсон Рамазон ойида, ақалли бир кун мобайнида тамаки чекмаса, унга бу ёмон одатдан қутилиш жуда осон бўлади”, - дейди Минҳас. Манба: http://info.islom.uz/content/view/3470/1015/ |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#45 |
![]() |
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қуёш ботса, рўзадор оғиз очади» (Муттафақун алайҳ).
***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза қалқондир. Сизлардан бирингиз рўза тутса сўкинмасин, фисқ сўзларини сўзламасин ва жоҳиллик қилмасин. Агар уни бирортаси ҳақорат қилса: «Мен рўзадорман» – деб айтсин» (Муттафақун алайҳ). "Кун ҳадиси"дан |
|
|
Ответить |
|
|
#46 |
|
Andijan JB
Tadbirkor
Сообщений: 31
+ 58
45/20
– 0
0/0
![]() |
Ассалому алайкум форум аҳли ва форум бошқарувчилари.
Ҳаммангизга айём муборак. Холис ниятлар ҳамрохингиз булсин. Сизлардан ғойибона изн олиб, илк сатрларимни ушбу савобли ҳам қалбларга ёқимли мавзуга битиш истаги туғилди. Пайғамбар ва унинг тарафдорлари тош йўниб, уни елкаларида ташиб, масжид қуришади. Ҳамма қўлни-қўлга бериб ишлайди. "Сиз нега ишлаяпсиз, Пайғамбар? - деб сўрашади ундан. - Сиз буюринг, биз амрингизни бажо этамиз". "Йўқ, - дейди Муҳаммад, - мен ҳам сизга ўхшаш бир одамман. Сиз машаққат чекканда, мен қараб туролмайман". *Биродарларингиз - ходимларингиздир. Аллоҳ таоло уларни сизларнинг қўл остингизда қилиб қўйди. Кимнинг биродари қўл остида бўлса еганидан едирсин, кийганидан кийдирсин, тоқатидан ташқари ишга буюрмасин. Агар буюрса ёнига тушиб ўзи ёрдамлашсин. *** Аллоҳ таолодан дуоларингизни қабул қилишига чин ишониб туриб сўранглар. Билиб қўйингларки, Аллоҳ таоло дили ғофил ва бепарво кишининг дуосини қабул қилмайди. *** Аллоҳ таолога бандалар ичида энг севимлиси оила аъзоларига манфаати кўп тегадиган кишидир. *** Аллоҳга энг ёмон кўринадиган киши – гина ва адоватни узоқ сақловчи одамдир. Сказание о пророке Мухаммеда. Хадисы. Тошкент. «КАМАЛАК». 1991 Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 03.08.2012 в 15:55. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#48 |
|
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Ва алайкум ассалом. Келинг, келинг. Хуш келибсиз, баракалло. Сизга хам барча яхши тилакларимиз...
"Мўмин кишининг фаросатли нигоҳидан эҳтиёт бўлинглар, чунки у Аллоҳнинг нури билан қарайди". "Икки кишига қиёмат кунида Аллоҳ қарамайди (раҳмат назари билан): қариндошчиликни узган одамга ва қўшнисига ёмонлик қилувчи одамга". "Агар бирортангиз бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини айтиб қўйсин". "Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ҳохласа, шу бандасига одамларнинг хожатларини тушириб қўяди". ("Ҳадислар" китобидан) |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#49 |
|
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
"Бир кишидан икки киши яхши, иккитадан учта, учтадан тўртта яхши, жамоат билан бирга бўлинглар.
Чунки Аллоҳ таоло умматимни фақатгина ҳидоятга жам қилади". ("Ҳадислар" китобидан) Илохим, шундай кунларда кўпайишайлик, раҳмат бор бўлинглар... |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#50 |
|
Ассаламу алайкум!
Мана, моҳи шариф Рамазоннинг ярмига ҳам келибмиз... Жуда тез ўтади-да шундай хайрга бой кунлар... Илоҳим, бу кунлардан тез-тез, ўз вақтида фойдаланиб олиш ҳаммамизга насиб этсин! Азиз форумдошлар, Сизларга ифтор дастурхони ила келдим... Фақат расм сифати учун маъзур тутинглар, телефонда олинган ![]() ![]() ![]() Ёқимли иштаҳа! ПС.: ифторга 1 соат қолганда дастурхон тузалиб, уй катталари секииин дастурхон тарофига кела бошлашади.. Ҳаамма оғиз очиш вақтини кутади... Оҳ оҳ, қандай "ширин" лаҳзалар... Қизиғи, кун давомидаги ташналик, чарчоқ, очлик 1 қултум сув ила унут бўлади... Шундай эмасми? Бу ҳам бир мўъжиза бўлса, ажабмас... Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис келган: "Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Бири:оғиз очганида. Иккинчиси: рўзаси билан хурсанд бўлиб Раббисига йўлиққанида" (Муттафақун алайҳ). Ифторга оз қолди, шошилинг форумдош, дастурхонни тўшанг, сувларни олиб келинг, хурмолар, .....
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|