|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#131 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Илҳом бериш хатомас!
Балки ғоят савобдир!! Барча эзгу тилаклар, Энг ҳақиқий жавобдир!! ![]() Цитата:
Кетар суҳбатнинг қанти... Нигораю Муҳайё, Ҳамиша бўлсин танти!! ![]() |
|
|
Ответить |
![]() |
#135 |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Қарийб 12-саҳифанинг охиридан бошланган сўнгги 15 та хабарнинг мавзуга нима алоқаси бор? Тағин Хусендан бошқа ҳеч ким хабарини "оффтоп" теги остига олишни эп кўрмабди... Модераторга: тартиб бўлиши учун қаттиққўлроқ бўлинг! "Қош-кўзидан ўтолмай" жарима беришга истиҳола қилиб ўтиришнинг хожати йўқ, қуда тарафмас, аразламайди. Бўлмасам бу кетишда мавзулар бардак бўлиб, бирортасини ўқиб бўлмай қолади. |
|
Ответить |
![]() |
#136 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Оффтоп: Bo'ladigani bo'lib bo'ldi. Shundog'am arazlashadi-ki, forum ortidagi pochtaga kelgan xatlarni(bitiklar)ni menga o'xshab hijjalab o'qiganingizda, qo'ng'iroqlarni eshitganingizda ayrimlarning ko'ngli quda tarafdan ham nozikligini bilardingiz. Maestro, kasalxonadan tezroq chiqmasangiz bo'lmaydi yoki bo'lmasam kasalxona manzilini aytsangiz palatangizga internetga ulangan kompyuter o'rnattirib beramiz, mundoq forumga kirib ko'z yugurtirib turasiz. Shoirlik dardi Sizga ham yuqqanligini ko'rib bag'oyat xursand bo'ldik. ![]() |
|
|
Ответить |
![]() |
#137 |
Ўзим ТВда ишлайман. Ушбу касбнинг имкониятларини, шу билан бирга, машаққатларини ҳам биламан. Албатта ТВ ҳақида журналистлар орасида ҳам норозилик кайфиятидаги фикрлар кўп. масалан, ТВда ишлайдиганларнинг одамгарчилиги газета ё радиодагиларникидан кўра ғариброқ, одоб-ахлоқлари ҳам инқадар ва ҳк.
Аммо ТВнинг ҳам яхши жиҳатларидан кўз юмиш инсофдан эмас. Бошқа касб эгаларининг + - лари ТВдагидек кўринмаслиги ҳам бор гап. Шахсан ўзимга ТВ фаолиятидан, жумладан, тандиқий-таҳлилий кўрсатувларнинг етишмаслигидан ёзғирган танишларимга дарҳол микрофон тутаман: Илтимос, ўзингизни қийнаётган айрим камчиликлар борасидаги фикрларингизни ўртоқлашсангиз? Жавоб доимо: Э қўйсангиз-чи, - деб дарров "қўл кўтаришади". Ёки бирор масалада танқидий кўрсатув тайёрлаш масаласида интервью ололмай ҳалак бўламиз: мутасаддилар аввал интервью беришдан бош тортишади, кейин қўнглимизга қўл солиб кўришади,авраб-ўргилишади, шунда ҳам бўлмаса, "Оккаларига" қўнғироқ қилишади. Яна сериалларни, кинофильмларни, қўишиғу клипларнинг ижодкорлари ТВдагилар эмаслигини унутмаслик керак. Ахборот масаласида ҳам маблағ масаласини кўтарган форумдошимизнинг фикрлари реалдир. Рекламаларнинг "пулини суриштирганларга" шуни айтишим мумкинки, тижоратдан тушадиган маблағ ТВ фаолиятининг 20 %ни қоплагани етмайди. Ҳукуматимиз томонидан 2015 йилгача ушбу кўрсатгични 50%га етказиш вазифаси қўйилган. Яхши кўрсатувларни тайёрлаш учун ЗЎР журналистлар керак. Журналистнинг юрагида "дарди" бўлсагина кўришли кўрсатувлар тайёрлай олади. Масалан, шахсан ўзим "Синфдош"(муаллифининг исмини афсуски ҳозир эслолмадим), Икром Улуғбоевнинг "Одамлар орасида" кўрсатувларини севиб томоша қилардим. Яхши журналист тайёрлаш учун ЗЎР домлалар керак. Мисол тариқасида айтишим мумкинки, журфакнинг домлаларидан бири ўзимизнинг форумдошимиз Тўлқин Эшбек. ТВнинг яхши жиҳатларидан бири, бу -- катта аудиторияга эга эканлиги. бундан УНУМЛИ фодаланиш зарур. Мавзу борасида таклифим: ёмон жиҳатлар қатори, кўзингиз илғаган ижобий томонларини ҳам айтиб ўтсангиз, адолатдан бўларди.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#138 |
Телевидениянинг одамларга таъсирини хам чегараси бор менимча. Телевизор олдида кузини узолмай, хамма нарсани эсдан чикариб "котиб колиш" инсон психологиясини бузади. Факат "развлечения" эмас балки илмий, касбий, инсонга комилликни талкин килувчи алохида каналлар керак деб уйлайман.
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#139 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Кейинги пайтларда миллий телевидениемиз анча жонланиб қолди! Россия каналларини кўришга деярли вақт қолмаяпти. Реклама берилаётганида тезгина ўша каналларини "айланиб" чиқаман, қарасам, уларда ҳам бот-бот реклама ё бир-бирининг бошини ёрган, юзини қонатган ё беҳаё лавҳалар...дан бўғилиб кетаман-у шартта ўзимизнинг бебаҳо каналларимиз сари ошиқаман.
Кабель орқали фақат ахборот ва бошқа муҳим хабарлардан воқиф бўлишга интиламан. Бу хабарлар эса ўзимизнинг каналларда ҳам ҳозиржавоблик билан берилаётгани эътиборга моликдир. Рақобатда Ўзбекистон телевидениеси ғолиб бўлмоқда мен учун! |
|
Ответить |
![]() |
#140 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Оффтоп: Бугун тонгги (қанақа тонгги, соат 8 бўлиб, офтоб 1 ҳасса бўйи кўтарилганди?!) "Хабарлар"да "Спорт" телеканалидаги шарҳ: "Кечаги олимпиада баҳсларида спортнинг волейбол ва баскетбол турлари бўйича бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашув натижалари билан бугун кундузги дастурларимизда танишишингиз мумкин. Қани тезкорлик? Қани объективлик?! П.С. Бу эътироз НТТ телеканалига тааллуқли эмас ![]() Ҳозиржавобликни яна, янада жадаллаштириш керак(ми), деб ўйлаб қоламан, домла...
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|