|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#52 |
ЕС |
Здравствуйте Дониёр, спасибо, что отвечаете на форуме.
Еще раз спрошу о песнях на разных языках. Наверное консультация лингвистов для правильного произношения недостаточно, нужно что-то узнать о стране и о народе, чью песню Вы поете? Интересно Ваше мнение об этом
__________________
ZiyoNet.uz - Образовательный портал с элементами соцсети. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#53 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ҚАЛБГА МАЛҲАМ ҚЎШИҚЛАР
Сизга қайси қўшиқ ёқади, деган саволга турлича жавоблар эшитганман. Бу саволга менинг ҳам мухтасар жавобим бор. Одам ёшига яраша ва бошидан ўтаётган турфа савдоларга монанд қўшиқлардан баҳра олиб яшаркан! Кўп қўшиқлар дардингизга малҳам бўларкан. Гўдаклигимда онам алласини, кейин эртак ва достонлардаги ғазалларни севиб тинглар эдим. Мактабда ўқиб юрган кезларим “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достонини пластинкадан қайта-қайта тинглайвериб, ахийри ёдлаб олганман. Балоғат ёшига етганда “Биринчи муҳаббатим” қўшиғидан сармаст бўлдим. Сўнг, “Ошиқларинг сардори менман”нинг шайдосига айландим. Илк севгилим ўзгага тегиб кетгач... “Бугун қўшни қишлоққа келин келди, ёр-ёр” қўшиғи дардимга малҳам бўлган... Муҳаббат ёш танламас, деганларидек, гоҳо гўзаллар юрагимни ўйнатган маҳалда “Озодани севаман” қўшиғи ва унда “Йигит киши қирқ ёшида ғарқ пишади” деган оҳанглари хуш кайфият уйғотади. Шунда “Сени кўрдим қайданам” деган жозибали қўшиқ бироз ҳушёр торттиради. Қайғуга ботган дамларим “Йигит йиғламасин” қўшиғи далда беради. Кимдир ёмонлиқ қилса, “Эй, дўст” қўшиғидаги ушбу сатрлар жон бахш этади: “Яхшилик йиғлаб, сўнг, кулганин кўрдик, Ёмонлик жавобин олганин кўрдик. Сотқиннинг шармисор бўлганин кўрдик, Ҳақнинг ҳақлигини билиб қўйдик биз!” Ватан, бахт, дўстлик, меҳр ришталари тараннум этилган қўшиқлар менга ҳамиша ҳамроҳ! Қалбда туйғулар жўш урган онда “Мард ўзбек!” қўшиғини беихтиёр ҳиргойи қиламан. Хизматсафарга йўл олсам, то жонажон шаҳримга қайтиб келгунча “Бунча яхши бўлмасанг, Тошкентим, онам!” қўшиғини ҳиргойи қилиш ҳузур бахш этаверади. Умр ўтган сари “Умр ўтар” қўшиғи қадрли бўлиб боряпти. Ота-онамни сўнгги манзилга кузатгандан бери “Отажон” ва “Онам дерман” қўшиқларини кўзимда ёш билан тинглайман. Қизим улғайгунча “Қизалоғим” қўшиғини жон қулоғим билан тинглаб, ҳиргойи қилиб юрдим. Уни турмушга узатиш арафасида «Қизгинам!» дуэти юрагимга малҳам бўлган! Ўша кезларда гўё менга армуғон этишаётгандек ўша қўшиқни телевизорда кунда-кунора беришгани учун телеижодкорларга чин дилдан ташаккур изҳор этгим келади. Ўғилларимни эркалаганда “Тўй бола” қўшиғи завқ бағишлайди. Ватан туйғуси менга отамнинг қалбидан, қонидан ўтган, деган фахр-ифтихор ила яшаш бахтимдир! Иккинчи жаҳон урушидан ғолиблар сафида қайтган отам Ватан ҳақидаги қўшиқларни яхши кўрарди. Ватан ҳақида маромига етказиб айтилган бир қўшиқ қалбим амрининг ифодасидек туюлади: “Ватанга ёв кўз тикса, иймонингни синаб кўр, Ватан қўлдан кетмагай, ўғлонларинг бор бўлса!” Бу қўшиқни ҳиргойи қилиб юрар эканман, гоҳида сўнгги сатрларни ўзимча завқ билан ўзгартириб куйлайман: “Ватан қўлдан кетмага-а-ай, Тўлқинжонинг бор бўлса!” Яқинда рафиқам оғир дардга чалиниб, бироз қўрқитди. Шундан буён энг суйган ва мудом ҳиргойи қилиб юрадиган қўшиғим: “Кўрсам ёрим, қувонаман, соғ-саломат бўйларингга!” Бу қўшиқ қанчалик пурмаъно ва ҳаётбахш эканлигини энди юракдан ҳис этиб юрибман... Умид уйғотадигани шуки, эртага пешонамга неки ёзилган бўлмасин, шунга яраша ўлмас қўшиқлар менга қанот бахш этишига, керак бўлса, маънавий қалқон бўлишига ишонаман. Баъзан танқидга учраган қўшиқлардан ҳам ўзим учун керакли (яъни, дардимга малҳам бўладиган) жойларини ажратиб олганча ҳиргойи қилиб кетавераман. Айтайлик, мақоламни бирор газетада чиқаришмаса, асло хафа бўлмасдан: “Сен бўлмасанг – бошқаси!” дея ҳиргойи қилганча бошқа таҳририятга йўл оламан ва эзгу мақсадимга эришавераман! Ёши улуғ кишилар баъзан ёшлар ижодидан қониқиш ҳосил қилиши қийин кечади. Гоҳо беаёв танқид қилишади. Бир неча йил бурун қайсидир газетада “Бом-бом, дўмбирам овозидай” деб бошланган қўшиқни кимдир танқид қилганди... (Танқид қилиш осондир, бироқ, янгилик яратиш нақадар мушкул!) Ўша гаплар ўтиб кетди, бироқ, қўшиқ ўз мухлисларига завқ улашганча куйланмоқда! Деярли ҳар куни жўшқин воқеа-ҳодисаларнинг шоҳидига, кўпинча иштирокчисига айланиб қолганимда беихтиёр ҳиргойи қиладиган қўшиғим: “Бом-бом, деб уради юрагим!” Миллий қўшиқларимиз ҳақидаги мухтасар хулосам қуйидагича: Ўзбек қўшиқларининг ёмони йўқ, яхшилари эса бир-биридан яхшидир! Шунчалик бетимсол, ўлмас қўшиқлар яратаётган хушовоз ҳофизларимиз ва от ўрнини босгувчи тойлар мисол изланувчан ёш истеъдодларимиз бор бўлсин, омон бўлсин! Тўлқин ЭШБЕК |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#54 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#55 | |
|
Цитата:
Здравствуйте.Конечно вы правы.Многие перепетые песни записываются не сразу,может через месяцы,а то и года.Чтобы перепеть песню,обязательно идет работа над вокалом и оранжировкой,чтобы она звучала не нихе уровнем первоначального испольнителя.Многие песни у нас в душе и ждут своего появления на свет.кто-то их исполняет про себя,а мы вслух. |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#56 | |
|
Цитата:
|
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#57 | |
|
Цитата:
Асосан янги ёш клипмейкерлар б-н фаолият олиб борамиз:Ёдгор Носиров,Ботир,Рустам Муродов,Рахматилла Ёкубов,Аброр Ёкубов.90-йилларда-Улугбек Хамраев,Дима Коробкин,Гофа,Бурхон Шаропов,Нигора Курбанова.Гоясини ҳар хил-ёки уларнинг мавзуси ёки бизлардан,ашулага караб. |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#58 | ||
|
группа "Байрам"
солист
Сообщений: 3
+ 7
14/3
– 0
0/0
![]() |
Хар бир санъаткор спорт билан шугулланиши керак.Спорт санъаткор учун жуда катта ахамиятга эга.Сабаби санъаткор мухлислар учун сахнада ёки экранда комти келишган,тик-тетик куринишга эга булиши керак.Ёшларимиз учун куринишимиз,юриш-туришимиз урнак булиш керак.Ман ёшлигимдан спорт билан шугулланаман.Хозирги пайтда спортнинг енгил атлетика тури билан шугулланаман.Енгил атлетика буйича Узбекистон терма жамоаси билан хафтасига 4 мартта шугулланаман.Спортнинг хар бир тури санъаткорлар,инсонлар учун фойдалидир.
|
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|