|
dili опа, нега иш билан боғлиқ муаммоларни Ҳаётингиздан устун қўясиз а? "Бу дунё арзимас фидо бўлишгааа" деган эди бир хонанда... Нима қиласиз бунчалик куюниб? Сизнинг 1 дақиқалик асаб бузишингиз ўша мактаб раҳбари-ю, ремонтига арзирмикан?! Мен ишга совуққон қаранг демоқчи эмасма, йўқ, асло! Лекин опажон, ҳаёт фақат ишдан иборат эмас-ку! Кейин Сиз 1-2 йиллик ўқитувчи эмассиз, шарт-шароитни, ишлаётган коллектвингизни, ким қанақалигини биласиз! Била туриб яна асабингизни бузишингиз, нотўғри!
Мен 1-йил ишлаганимда, жуда жуда қийналганман! Дарс беришда эмас, раҳбарият билан муносабатда. Уларнинг ўлчовлари билан меники ҳеч тўғри келмас эди. Сиз айтган ҳолатлардан ҳам ёмонроқ аҳволда қолган пайтларим бўлган. Лекин ўшанда ҳам бунақа хаёллар келмаган. Кейинги йилларда эса анча-мунча ўргандим.. "Менга барибир" - менинг шиоримга айланди. Бу ҳолатда иш, дарс бериш жараёнига "барибир" эмас, балки раҳбарларнинг гапи барибир деган маънода иш тутдим. Ҳар қандай мажлисда, ҳар қандай тадбирда танқидни ҳам, мақтовни ҳам аямадим.
Биласизми нима? Ўзи ҳаамма ўқитувчилар ана шунақа "Йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган" паллаларда сабрсизлик қилиб қўйишади. Баъзида бу амалда ҳам намоён бўлади. Ўзига келганда эса, хижолатдан тик боқолмаймиз яқинларимизга..
Опажон, қўйинг уларни ҳаммасини! Бунақа фидокор бўлманг! Бирор иш қилмоқчимисиз, қўрқманг: "Вой директор нима дейди? Вой иш вақтим тугамади!" деманг асло... Ишдан безиб кетганингизда эса юқорида айтишганидек, ўқувчиларингиз кўз олдингизга келсин! Уларнинг биргина "Устооз..." деган сўзи ҳамма - ҳамма ташвишни аритиб юборади, ишонаверинг.. Ҳаётга ҳамиша кулиб боқинг, у ҳам Сизни кулиб қаршилайди!
__________________
Ният хайр - оқибат хайр...
|