Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков
Ўзингиз директорни сўзларини ёзиб олдим,кейинчи? дебсиз.Ана ҳужжат сизга.Фақат бунинг учун озгина руҳингиз бақувват бўлса бўлди.
|
Баҳодир ака эртага РайОНОга арз (оғзаки) қилиб бормоқчи эдим. Аризани ёзма тарзда ёзишга қарор қилдим. Бу масалада форумдошларнинг фикрини билмоқчи эдим. Мисол учун аризани РайОНО мудири номига ёзаман
(1) Ўқув йили бошидан бери йиғилган пулларни (санаси ва суммаси)
(2) Нима учун устамамни олиб ташлашганини- Директор гапи бўйича ота- оналар билан ишлай олмайман, лекин асосий сабаби коридор ремонти учун пул бермай "тили узунлик" қилганим
(3) Нима учун мактабга келаётган ёш ўқитувчиларнинг тез кетиб қолаётгани, чунки студент келади 1- ой текинга ишлайди(синов муддати),2-ой табельдан "тушиб" қолади, 3-ой сессия пайтида дарс соатини ўтмаганлиги сабабали пулининг ярмини олади(ярми мактаб харажатлари учун олиб қолинади), 4-ой ё ишлайди ёки йўлкирамни ҳам оқламади олган пулим деган сабаб билан мактабдан кетади. Лекин унга пул ёзилаверади, кимдир унинг дарсини қўшиб ўтади(қўшиб ўтгани учун замещение пулини олмайди, чунки дарси бир ставкадан кўп бўлган ўқитувчи қўшиб ўтганда тўлақонли дарс ўта олмайди, тўғри бунга эътирозим йўқ)
(4) ва ҳоказо