|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#10 |
Бу мавзуни қанчалик чайнамайлик, охири кўринмайди.
Асосий сабаблар бир қанча ва хар бири ўз холича таъсир кўрсатади. Бу сабаблар ёўқотилмас экан, хеч қандай қонун мактабларда пул йиғилишига тўсқинлик қила олмайди. Баъзи сабабларни ўз билганимча тартиб билан санаб чиқаман. - илмлилар ишбилармонлар томонидан чиқитга чиқарилиши натижаси - мактабдаги таълим бериш даражасини кескин тушиб кетиши - мактаб таълим тизимига ота оналарнинг ишончининг йўқолиши - таълим тизимида ўқув воситаларининг етишмаслиги ва эскирганлиги - таълим тизимини ривожлантириш режаларини қурол қилиб олган, аслида ўз манфаатини кўзлаган ходимларнинг қонун химоясида эканлиги, - Таълим тизимини назорат қилувчи органлар порахўрлардан иборат эканлиги, - ва энг мухими, оилада ота оналар томонидан болаларни ёшлигидан бошлаб ёлғонга, таъмагирликка, порахўрликка ўргатишлари. Оддий мисол: Комиссия келишидан олдин синфларни жихозлаш керак. Негаки Астрономия хонасидаги телескоп аллақачон собиқ директорнинг жияни томонидан мусодара қилинган. Ўрнига эса плакат тайёрлаш керак. Албатта бу плакат чиройли чиқмайди (мазмунини ахамияти йўқ) ва албатта комиссия раиси унга эътироз билдиради. Ва, мактаб директорининг ташаббуси билан бу камчилик бартараф қилинади. Қарабсизки, мактабга янги ўқув жихозлари келтирилди (эскилари хисобдан чиқарилиши учун), ўқитиш тизими такомиллаштирилди (янги лимитлар олиш учун), Ихтисослашган синфлар очилди (мактаб обрўсини ошириш орқали нархни ошириш). Комиссия аъзолари хам хурсанд: негаки уйга бозор орқали қайтишлари мумкин. Мактабда эса сотиш мумкин бўлган нарсалар жуда кўп: - физик ўлчов асбоблари, - кимёвий наъмуналар, - лаборатория анжомлари - Диафильмлар, картиналар, плакатлар, - кутубхона китоблари - Синф хоналаридаги яроқли барча мебел ва анжомлар.... Исбот керакми? Истаган эски нарсалар бозоридан мактаб лабораториялари анжомларини топишингиз мумкин. Мен ўзим хам қачонлардир Авометр сотиб олгандим. Хуллас, хохлаймизми, йўқми, барибир мактабларда пул йиғилаверади. Бу билан фарзандларимиз билими ошиб колмайди. Лекин улар келажакда энг тажрибали ишбилармон, порахўр, тамаъгир булишлари мумкин. Агар хаққоний ишлаётган ўқитувчилар бўлса ўзларига қийин: бўрининг еса хам емаса хам оғзи қон.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
"–" от:
|
|
|