|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#41 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Кашфиётчи - билимли эканини инкор этмаймиз-у, кашф этган нарсаси инсоннинг зарарига бўлса, ақлсизлик меваси, дейиш тўғри бўларди, менимча. Ундан жавр кўрган Оналар оддийгина қилиб: "ароқни ўйлаб топганларнинг гўри куйсин" деган нолалари замирида оламча маъно мужассам.... Ғаразли ниятда қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат ақлсизликдир! |
|
|
Ответить |
![]() |
#42 |
нафақахўр
филология фанлари номзоди, ёзувчи
Сообщений: 52
+ 111
50/19
– 0
1/1
![]() |
Ароқ ҳақида 10 та фикр:
1. Ароқ дунёдаги энг тоза ичимлик. 2. 40% спиртдан, 60% сувдан иборат. 3. Маст қилмайдиган ароқ бўлмайди. 4. Млсквада биринчи ароқхона 1533 йилда очилган. 5. 1775 йилда зодагонлар ичи ичимлиги ҳисобланган. 6. 1885 йилгача фақат пақирлаб сотилган. 7. Ароқ қанча тозаланса, шунча заҳарли бўлаверади. 8. Ароқ бошқа спиртли ичимликларга нисбатан одамни тезроқ эс-ҳушини олади 9. 50 грамм ароқ ярим соатдан кейин мияга турли фасод ва фитналарни келтиради; уни бекорга шайтон суви деб атамайдилар. 10. Ароқ баданни иситмайди, шунақа дегувчилар бекор айтибди. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#43 | |
нафақахўр
филология фанлари номзоди, ёзувчи
Сообщений: 52
+ 111
50/19
– 0
1/1
![]() |
Цитата:
Қадимда савдогарлар бозорга тамаки олиб келишибди. Бозор назоратчиси молни текширувга берибди. Мутахассислар бу тамаки эканлигини, соғлиққа зарарлигини айтиб, бозорга киритмабдилар. Халққа ҳам эълон қилишибди. Эълонни шундай боплабдиларки, биронта одам ҳалиги савдогарларнинг ўзига ҳам яқин йўлламабди. Савдогарлар гаранг бўлиб, шунча пуллик нарсага куйиб қолишдан ваҳимага тушишибди. У пайтда бозорда пора деган нарса йўқ экан. Порани ана шу тамакини олиб келган савдогарлар кашф қилишибди. Мутахассисларга пул қистириб, тамаки ҳақидаги ёмон гапни ўзгартиришни илтимос қилишибди. - Бўпти, қойил қиламиз,-дебди мутахассислардан бири. У карнайни оғзига қўйиб эълон қилаётган эмиш: - Ҳой одамлару одамлар! Мана бу савдогарлар олиб келган молнинг сифатларини айтаман: бу тамаки, уни чеккан одамни ит қопмайди, уйига ўғри тушмайди, чекишга ружуъ қўйган одам қаримайди! -Ик, тақсир, икки кун олдин бу зорманданинг зарарини айтган эдингиз-ку,-деб таъна қилибди назоратчи. Мутахассис яна карнайни оғзига қўйиб бақирибди: - Тўғри, зарарини айтганман, аммо бугунги гапимнинг мағзини чақинглар: тамакини чеккан одам бора-бора қўлтиқтаёқда юрадиган бўлади, итлар таёқдан қўрқиб, унга яқинлаша олмайдилар. Кечаси билан йўталиб чиқади, ўғри уй эгаси уйғоқ экан, деб том тешмайди. Муҳими кашанда қаримайди, ёшлигидаёқ ўпкаси чириб ўлиб кетади. |
|
|
Ответить |
![]() |
#45 |
Ақлсиз демадим,фаросатсиз дедим.Бир мультфильм бўлар эди,эсласангиз.Унда бир одам,ҳаёл билан бошқариладиган танк иҳтиро қилади.У шундай программалаштириладики,агар кимнинг ҳаёлидан озгина бўлсаям қўрқув ҳадик ўтса,ўшани янчмай қўймасди.Оҳир оқибат,ўзининг яратувчисиниям(унинг ҳаёлидан ҳам,мениям янчиб ташласая деган ҳаёл ўтади)янчиб ташлайди.Агар фаросати бўлса ўша танкни иҳтиро қилган олим,ҳеч бўлмаганда,ўзининг ҳаёли учун эътиборсиз қилиб программалаштирган бўларди.Энди ароқ масаласига келсак,араблар,эътиборингиз учун жуда зўр ҳалқ эмас,ҳудди ўзини зўрман деётган бошқа ҳалқлар сингари.Улар ҳатто,мусулмончиликниям бизчалик ушлай олишмаслигини,бориб келган инсонлардан кўп эшитганмиз.Лекин гап бунда эмас.Масалан клонни яратган ақлсизмикин деяпсиз.У клон бизга нима қилиб беради?Бориб,бориб,аёллар туғишни истамай қолишиб,эрга текканларидан сўнг,пробиркада бола пайдо қилиб қўйишаверади.Бу клон ниманинг эвазига пайдо бўлган?Сиз супермаркетлардан олиб истеъмол қилаётган нарсалар орасида ҳам клон борлигини биласизми?У фақат бошқача номланади.ГМО-Генетически модифицированный организм.Қайси маҳсулотда ГМО бўлса,ўша маҳсулот арзон.Демак арзон маҳсулотни кимлар истеъмол қилади,камбағал,қашшоқлар.Қиммат маҳсулотларда ГМО йўқ.Бу ГМОни сурункали истеъмол қилиш натижасида,инсон организмида жуда катта отклонение(ўзбекчаси эсимга келмай қолди)содир бўлади.Натижада инсон вақтидан илгари қарий бошлайди,секин,секин бепуштлик эркакларда,туғмаслик аёлларда пайдо бўла бошлайди.Қарабсизки,ер юзида ўз ўзидан,камбағал,қашшоқлар оиласи камая бошлайди.Эшитмаганмисиз,ер юзида 6 миллиардан ортиқ аҳоли бўлса,унинг уч миллиарди ортиқча деган дунёни бошқарятганларнинг гапини? 1 миллиард-элита,2 миллиард-иш бошқарувчилар ва 3 миллиард-қуллар.Бунга биринчи қадамлар Америкада қўйилиб бўлди.Ана сизга ақлли иҳтирочилар.Ҳа ақлли,лекин фаросатсиз.Бу иҳтироси,шайтонгагина ҳизмат қилади.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#46 |
Сахаров ақлли,лекин фаросатсиз бўлган.У нима учун уй қамоғига мубтало бўлганини биласизми домла?Нима учун раҳбарларни машина уйига келтириб қўядию,оддий ишчи ўз оёғи билан кетиши керак деган.фаросати етмаганки,ҳали совет иттифоқи,Сахаров айтгандек ишчиларни уйма уй элтиб қўядиган даражада ривожланмаган эканлигини ҳисобга олмаган.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#47 |
Яна ўзимнинг гапимга бир илова сифтида шуни айтишим керакки,раҳбар билан ишчининг ўртасида фарқ бўлмаса,ўша корҳона ёки ташкилот,таназзулга юз тутади.Сахаровнинг шунга ақли етсаям,фаросати етмаган.ўйлаганки халқ уни қўллаб қувватлайди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#48 |
Менимча мавзу муаллифи учун,қандай ёзишни ўргатиш тўғри бўлмаса керак.Биз Шокиржоннинг ёзганларидан ҳулоса қилмаймиз,лекин бошимиздан ўтганларини,ёки ҳаётда кузатганларимизни кўрамиз.Мавзуни биров очишга қарор қилдими,демак у бир мақсадни кўзлаган,мақсадга етишнинг усулини,Узр,сизга маъқул келмаган йўлини қўллаган бўлса.Сиз ҳам очинг бирор мавзу биродар,биз фикр билдирайлик.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|