Цитата:
Сообщение от rss56
Обунага хар ой пул йигилмайди, йилда факат бир маротаба йигилиши к-к. хар ойда пул йигилиши бу яхши ишмас жаноби синф рахбарлар!!!  
|
Жаноби синф раҳбарлар деб кесатманг. Сиз ўзингиз учун жавоб беринг. Мен бир йилда бир марта обуна учун йиғаман, сентябрь ойида. 1-Гулхан, 2- Тонг юлдузи, 1- Булоқча, 1- Маърифат гулшани. Булардан синф соатларида, тадбирларда фойдаланаман. 25 та ўқувчим пул беради. Кейин обуна ва китоблар сақланиши учун жавоб берадиган ўқувчим рўйхат бўйича ким қандай газета (журнал)ни олганини белгилайди. Кейин рус мактаб ўқитувчиларидан яхши бир нарсани ўргандим: Ҳар бир ота-оналар мажлиси якунида Йиғилган пуллар ва унинг ишлатилиши ҳисоботини бераман (excel да), охирги тийинигача ёзаман. Сэсга 1000сўм, фаррошга 10000 сўм, турли хил ксерокопияларга 1000 сўм ва ҳ.к. Шу пайтгача ота-оналар билан пул йиғишда сан - манга бормадим. Бермаган ўқувчиларга ҳеч нарса демайман, биринчидан боланинг айби йўқ, иккинчидан ўшалар бермаган пулнинг ўрнини тўлдирадиган ота-оналар бор, учинчидан бўлар- бўлмасга беравермайман, суриштираман, директорр кўзига ёмон кўринаман, лекин ўзимга ҳалолман. Ўқувчилар берган пулдан рўзғорга ишлатиб кўринг: бир сўм ишлатсангиз минг сўмни ювиб кетади. Шунинг учун синф пулини ота- оналар қўмитаси йиғади. Бозорга борсам (янги йил совғаси, синф ремонти ва бошқалар) ёнимга вакил оламан. Қарабсизки ҳеч кимнинг сизга ошиқча гапи йўқ. Ҳурматли синф раҳбарлари сизга ҳам шуни маслаҳат бераман.
Дружба дружбой, а деньги любят счет.