Мактабларда пул йиғилишига биринчи навбатда Президент фармонларини, юқори ташкилотлардан келаётган хатларни нотўғри "ўқиётган" раҳбарлар айбдор. Яқинда мактабда "Умид ниҳоллари" учун пул йиғилди. Ўқитувчи бошига 3000 дан. Одатдагидек тўполонни мактабнинг "олабўжи" си мен бошладим. -Ниманинг асосида пул йиғаяпсиз?-Ўзи бир кунлик иш ҳақи дейишган мен раҳм қилиб 3000 дан йиғинглар дедим. РайОНОдан буйруқ келган(Директор)- Ўша буйруқни кўрсатинг, дедим. Буйруқни кўрсатишди. У буйруқ эмас "Умид ниҳоллари" бўлиб ўтадиган вилоят Халқ Таълими Бош Бошқармаси раҳбарининг Тошкент шаҳар Халқ Таълими Бош Бошқармаси раҳбарига ҳомийлик қилишини илтимос қилиб ёзган
ХАТИ экан. У ерда ҳеч қандай бир кунлик иш ҳақи ёки ўқитувчи деган сўзнинг ўзи йўқ. Табийки пул бермадим. РайОНОга иш билан кетсам "ишбилармонлар" ўша 3000 ни кураторлик синфимдан йиғиб олишибди.