|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#281 |
![]() |
Мен иқтибос келтирган фикрни чиройлигина таржима қилиб, ўз мулоҳазам сифатида келтирсам ҳам бўлар эди, бироқ виждон қурғур, қўймади. «Балиқ боши»га келсак, ёш журналистлар бешигини тебратадиганларни назарда тутган эдим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#282 |
|
Кунда ишга кетаётиб, бир укув масканини олдидан утаман, шу укув масканини ичи, дарвозаси хар-хил плакат ва шиорлар илиб ташланган, худди музейга ухшайди. Шуларни куриб уйлаб коламан, шунчалик килиш зарурмикин? Энди буни нимаси ёмон дегувчилар хам булади, бу билан ёш авлодни яхшиликка, ватанни севишга булган чакириклар. Майли кайсидир маънода бу хам тугридир. Энди бошка томондан уйлаб каралса, ортикча сарф басмикин.
Вактики келиб эскиради (йиртилиши, буёкларини учиши ...) ва ундан кейин шу эскирган шиорнинг жойи каер булади? Зах ертула ёки омборнинг бир чанг босган бурчаги, аёк ости буладиган жойлар... (Хар калай хеч ким уйига олиб бориб илиб куймайдику). Шу плакатларда асосан, Республикамизнинг Истиклол йилларида эришган ютуклари, президентимизнинг гаплари ва расмлари акс эттирилган. Бу билан плакат ва шиорларни илиб ташлаганлар, узларини ватанпарвар килиб курсатишармикин? |
|
|
|
Ответить |
|
|
#283 | |
|
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689
244/106
– 89
1/1
![]() |
Цитата:
.........Журналист сўзининг таъсири унинг шахсига, ахлоқ даражасига узвий боғлиқ. Шахсиятида қатъийлик бўлмаган журналист холис, қатъий фикрларни айтолмайди ва айтиб қўйган бўлса-ю, чумчуқ «пир» этганда юраги «шир» этиб турса, айтган сўзи ўзини шарманда қилади. ....... манбаа: 1. http://mgpress.uz/2011-02-25-18-09-2...-17-18-10.html 2. http://mgpress.uz/2011-02-25-18-09-2...-16-15-54.html |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#285 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бешик тебратганларни асло балиққа ўхшатманг, иним. Сизнинг бешигингизни ҳам аввало ота-онангиз, таълим-тарбия бобида уларга тенглаштирилган мураббийларингиз тебратганлар!! Бешик тебратганларга нисбатан топиб гапиринг, асло қопиб эмас...
Аввал ўйла, кейин сўйла, ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир, ақлли топиб гапирар, ақлсиз қопиб... каби ўнлаб мақоллар бежиз айтилмаганда! Йўлда кечган ўйлар чарчатганида сомсахонага таклиф қилсангиз, жуда ёқимли эшитиларкан!
|
|
|
Ответить |
|
|
#286 |
|
Машинада уйга қайтардим. Ҳар доимгидек йўлда йўловчилар. Тўхтадим.
- Озгина юриб тушамиз. 500 сумдан берсак бўладими? - Бўлади. Чиқинглар. Шахардан чиққач тезлик оширмай, паст тезликда истаган вақтда тўхташга тайёр холда харакатланаман. Кимдир асабийлашади. Ортимдан келаётган автомобиллар хам хайрон: Радардан хадиксираб тезликни пасайтиришади. Борар манзилимга етиб қолган сари ўйланаман: "Барибир охиригача боришади шекили. Ундан кўра Асакагача олганим яхшироқ эди. Харна, ёқилғи пули чиқарди." Яна жахлим хам чиқади: "Тўғрисини айтишса хам олиб кетаманку?!" Манзилга 1 чақирим қолганда тушиб қолишди. Манзилда тушган сўнгги йўловчи доимий йўлкирани тўладию (мени хижолатдан чиқариб) тезда йўлнинг нариги томонига ўтиб кетди.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
|
#287 |
|
Шахарнинг чекка бир махалласига киришим керак эди. Махаллага бурилишда бир йўловчини кўриб тезликни пасайтирдим.
- Кетасизми? - Йўқ. Рахмат. Борар манзилимга бориб чорак соатда ишларимни тугатдимда, қайтишда яна ўша йўловчини учратдим. У ҳам гузарга яқинлашиб қолганди. "Одамлар ҳам қизиқ. Олиб кетаман десам кўнмади. Барибир яёв келибди. Пулга деб ўйладимикин? Аха, шунинг учун чиқмаган. Нега бекорга олиб кетаман деб айтмадим? Айтганимда хафа бўларди. Ээээ, менга нима...."
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#289 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Тирикчиликнинг белига тепмай дегандирда ;-)) Жиддий айтганда, чиқмаганига сабаб кўп бўлиши мумкин... Менга врачлар бир кунда камида 5 км пиёда юришни тавсия этишган. Вақт ва шариот бўлганида "йўл ёқалаб" пиёда юришга ҳаракат қиламан. Лекин, таксистлар сигнал чалавериб ёки ёнимда секинлашиб хит қилиб юбришади... Нимагадир жахлим чиқмайди, ўрганиб қолганман. Последний раз редактировалось Maestro; 21.05.2012 в 20:54. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#290 |
|
Ўтган тун автомобилга ёқилғи қуйдимда уйга йўл олдим. Йўлни кузатиб келаяпман. Бир йўловчига икки Дамас тўхтамай ўтиб кетди. Кеч бўлиб қолди. Хамма уйга шошаяпти. Барибир тирикчилик хисси устунлик қилди. Тўхтадим. Йигит ўзини олд ўриндиққа ташлади.
- Ака. Устимдан кулманг. Чўнтакда бир 10-15 йигит тепалаб ташлашди. Лабларим шишиб кетмабдими? - Хечқиси йўқ. Йигитчилик. - Бир оз гап кўтаролмай ташлаб юборибман. Тепалаб қўйишди ..... ...... ...... ..... - Хаммаси яхши бўлади. Фақат сўкинманг. Илтимос. - Сўкинганларни ёмон кўрасизми? - Ёқтирмайман. - Унда мен етиб боргунча сўкинаман. Жахлим чиқиб турибди. Шунга сизга ёқмаса тушиб қолишим мумкин. - Рахмат. Иложи бўлса пиёда кетинг. Уйга сал тўғриланиб кирасиз. Фақат хафа бўлиш йўқ. - Э, бўлди ака, гап бўлиши мумкинмас. 500 метр юрмай йўл четига тушириб қўйдим. Рахмат айтиб тушиб қолди. Маст бўлса хам мардлик қилди. Пул берганда ҳам олмасдим. Индамай тушиб қолишининг ўзи мардликдек туюлди.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|