|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1582 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
![]() |
Тақир-туқур, тақир-туқур от ўтади.
Кимдир куйлаб, кимдир кулиб шод ўтади. Бир кам дунё нағмалари жоним эзар, Дам ўтмасдан аламни фарёд ўтади. Тақир-тақир... От йўлакда қоқилади, Кўз ёш тўла армонларим ким билади!? Дард ошади яширилса - бу ҳақиқат , Дардим айтсам девоналар ҳам кулади. Тақир-тақдир.Сўқир - дунё.От йўлкада... Яхшиларни икки пулга сот йўлкада. Фойда, қорин, икки қават бино керак, Икки қават гуноҳларга бот йўлкада. Учиб тушди - синиб кетди от тақаси, Ҳайрон бўлманг, ҳайроналар йўқ ёқаси. Эшакларнинг ичида от – эшаксифат, Бўлиб келган , бўлаверар шунақаси. Тақир-туқур, тақир-туқур от ўтади. Кимдир куйлаб, кимдир кулиб шод ўтади... (C) |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1584 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Ҳар бошда чарх урар турфа муаммо,
Ҳар кўнгил хоҳишда ўзгача маъно. Билмадим, кимлардир ёқтирар, аммо, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Билмайман, ким дўсту, ким эрур душман, Бировга ўлжаман, кимга улушман, Бозордан йироқда ҳур, эркин қушман, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Ким айтар, "шу экан замона зайли", Кас нокас бўлди-ку, замон туфайли, "Отанг, онанг бозор," десинлар, майли, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Ажаб, бешигини шайтон аллалар, Тутуруқсиз гаплар-у, ёлғон яллалар, Залолатни кўпроқ ўйлар каллалар, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Кўзга тик қарашиб, алдайди сизни, Сўкишлар, қарғашлар ол этар юзни, Хуллас, инсоният унутар ўзни, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Ҳалол луқма нима, билмас кўпчилик, Харомни номлашар - бу “тирикчилик” Раҳмонмас, шайтонни айлашар шерик, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Шарм йўқ, ҳаё йўқ пулнинг дастидан, Оқибат бир чақа емиш қасдидан, Ёлғон онт ичишар чақа устидан, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. “То рози” ҳукмидан кўнгиллар нари, Кўз ўйнар тарози тоши сингари, Алдашга интилар ҳам ёш, ҳам қари, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Разолат ҳукм этган маконлар кўпдир, Бири бошқасидан ўтадир, хўпдир, Бунда-чи, барчаси, барчаси тўпдир, Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Гарчи қорани-да, кўрсатади оқ, Пок қалбдан қанчалар бўлса ҳам йироқ Таажжуб, дунё унга интилар, бироқ Мен бозорни жуда ёмон кўраман. Ҳаммамиз ҳар куни шошилиб борган, Лойини жаҳолат ҳокидан қорган, Аёлу-эркакни бузиб юборган, Бозорни жудаям ёмон кўраман. Жудаям, жудаям ёмон кўраман! (c) 2008
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1585 |
![]() ![]() ![]() |
Ушбу сўзларингиз имзомда ҳавола келтирилган сайт-сателлитга IV ва V саҳифаларни киритиш ишларини жадаллаштиришга туртки берди. Ўхшаш мисраларни битиб, омма эътиборига ҳавола этишдан олдин, ушбу саҳифалар, айниқса, V саҳифада келтирилган мулоҳазалар билан диққат танишиб чиққач, илҳом париси ҳадя этган ғоя мазмунини фикр тарозусида такрор ва такрор тортиб кўришни тавсия этган бўлар эдим. Муҳтарам аҳли шеърият, мавзудан четга чиқиб кетганим учун маъзур санайсиз. Эҳтиром ила
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1586 |
Шеър жуда маъқул.Чиройли ва маъноли ёзилган.Маъсудбек мен айтмоқчи бўлган гап умуман бошқа нарса ҳақида.Сизнинг,"мен бозорни жуда ёмон кўраман" деган жумлангиз мени ўйлантирди.Шеърни бошида ўқиётганимда мен,бозор деган гапингиздан,ғала-ғовур,бир тўполон жойни назарда тутяпсиз деб ўйлай бошлагандим.Кейинчалик орага "то рози" қўшилганидан кейин,ўзимизнинг оддий мол алмашинув маскани бўлган бозорни тушиндим."Мен бозорни жуда ёмон кўраман".Бу ҳар кимнинг ўз ҳукмига ҳавола.Биров қаршиилик қилолмайди.Фақат шу бозор туфайли борьба за выживание(ўзбекчаси нима эди?яшаш учун кураш деймизми?)кетаётганлигини унитмаслигимиз керак.Энг тараққий этган давлатда ҳам бозор бор.Бу жуда қадимдан давом этиб келаётган жараён.Ўша матриархат,патриархат тузими якун топгандан кейин,ҳар ким ўз ҳолича яшай бошлаган.Шунда кутилмаган муаммолар келиб чиқа бошлаган.Яъни,бир оилада картошка бўлса пиёз бўлмаган.Нима қилиш керак?Пиёзни қаердан олиш мумкин?Шунда,қўшнисига сенда пиёз бўлса менга бер,ўрнига мен сенга картошка бераман деб,айирбошлаш бошанган.Кейинчалик у,бирор қимматлироқ нарсага айланган,шу кетишда бозор юзага келган.Яшаш учун курашнинг янги бир усули пайдо бўлган.Ҳозирги замон бозорини назарда тутган бўлсангиз,мен ҳам қўшиламан.Ўша сиз юқорида айтгандек,алдов,қабоҳат ботқоғига айланган.Сотувчи тарозидан ураман деса,ҳаридор ортиқроқ оламан дейди.Натижада ўша сиз айтган то рози(яъни иккала тараф рози бўлгунча деган қоида бузилади)Бу шеър ўшандай кимсаларга бир калтак бўлса ажабмас.Биз минг гапирганимиз билан,бари бир муаллиф ўзи биладию нимани назарда тутганини.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1587 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Хусусан, кўп гавжум бозорларда ҳеч кузатганмисиз; жанжаллар, сўкинишлар ва ҳк. лар кўп бўлади, беихтиёр ўшаларнинг гувоҳига айланасиз. мана шунақа ҳолатлар йиғилиб, умумий хулоса тарзда ёзилган шеър...
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1588 |
Bulut bo'lib osmonga uchsam,
Yomg'ir bo'lib, tushsam sochingga. Oftob bo'lib, so'ng seni quchsam, Singib ketsam, men quchog'ingga. Gulzor ichra men nasim bo'lib, Atirgulning yonog'in o'psam. Iforlarga limmo-lim to'lib Sog'inch bilan so'ng senga tutsam. Oy nuriga o'ralib tunda, Yotog'ingda ulashsam ziyo. Unut bo'lib g'amlaring shunda, Orzularing bo'larmi ro'yo? Shunda mendek, chin qalbdan suyib, Hayotimga sen qaytasanmu? Va ko'ksimga boshingni qo'yib: "MEN BAXTLIMAN!" deb aytasanmu?! ( с )
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#1590 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
![]() |
“...Аслинг билсанг оби-гил, яна гилга кетар-о.”
( Яссавий ) Мен ўлмайман... Агар ўлсам, Чинорларда яшайман. Инсонларни асрагувчи Туморларда яшайман. Мен ўлмайман... Агар ўлсам, Юракларда қоламан. Азиз, Обод, Озод деган, Тилакларда қоламан. Мен ўлмайман... Агар ўлсам, Гул шоҳида яшайман. Эрта тонгда куйлагувчи Қуш оҳида яшайман. Мен ўлмайман... Азиз тупроқ Менинг Она-Ватаним. Ўлим эмас йўллар кезиб, Ватанимга қайтганим. (C) |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|