Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
Майли долзарб масалани қўзғаганим учун атайин троллинг, деб овозимни ўчирмоқисизлар
|
Мактабларда пулнинг йиғилиши,асосий муаммо эмас.Бу мавзу жуда чўзилиб кетди ва у чўзилган сайин сийқаси чиқиб кетяпди.Ҳозирги пайтдаги энг катта муаммо,ўқитиш савиясини кўтариш билан боғлиқ.Фарзандимиз дарсга бормади,на бизнинг ишимиз бор,на ўқитувчининг.Фарзандимиз 2 баҳо олиб келди,на бизнинг ишимиз бор на ўқитувчининг.(кўп ҳолларда гувоҳ бўлганман,лекин ҳаммасиям эмас албатта)Ўқитувчининг дарс ўтиш маҳорати қай даражада?Ўтилиши керак бўлган мавзуни тушинтириб бера оладими?ўқувчиларнинг билим даражасини тўғри баҳолай оладими?Биз ўзимиз фарзандимизнинг дарс тайёрлашига бирор марта ёрдам берганмизми?Ўша фарзандимиз фалон нарса учун пул йиғяпмиз деса,ўзимиз бориб ҳеч қизиққанмизми?Кўп ҳолларда ундай эмас.-Нимага йиғяпти?яна пулми?жонга тегди.-деб эътироз ҳам билдириб қўямиз.Аслини олганда шу пул йиғилишидаги бизнинг иштирокимиз ҳам,ўз фарзандларимиз учун эканлигини тан олгимиз келмайди.Агар фарзандимиз ўқиб илм олишини истасак,у билан бирга ўқишимиз керак.Акс ҳолда фарзандимиздан ҳеч нарса кутолмаймиз.ўқитувчининг бир ўзини кучи етмайди.Сиз билан биз шу маъсулиятни ҳис қиламизми?Ўз йўлида ўқитувчиларда ҳам маъсулият жуда катта,ўқувчининг етарли билим олиши учун.Айтмасам бўлмайди(зап физ-мат школада ўқиган эканда деманглар)Ўша ерда бизга асосан маҳсус фанлардан,университетдан домлалар келиб ўқитишар эди.Бирорта болани сен демас эдилар.Бир куни физика домламиз 15 минут дарсни тушинтирдиларда:-ким тушинмади?қўлини кўтарсин-дедилар.Ҳеч ким қўлини кўтармади.-Сизларнинг бу ҳолатингиздан билдимки,саволни нотўғри берибман,аслида ким тушинди дейишим керак экан,шунда бу ҳолатингизга мос келарди,чунки ҳеч ким тушинмаганини ўзим ҳам яҳши биламан-деб,мавзуни ҳаётдан олиб тушинтириб кетдилар,шунақанги мароқ билан дарсни тинглаб ўтирдикки,ҳатто танаффусдаям шу мавзу ҳақида суҳбатлашдик.Чунки домла оддий сўзлар билан дарсни ҳамманинг қулоғига қуйиб қўйгандилар.Ҳозир мактабларда шундай домлалар борми?Бўлса биз ота-оналар шулар билан ҳамнафас мактаб ҳаётида қанчалик фаол иштирок этяпмиз?Мана шулар ҳақида баҳслашиш мақсадга мувофиқроғ бўлармиди.Мактабда пул йиғиш,ҳатто социал таъминотга эга бўлган Германияда ҳам бор экан.