Цитата:
Сообщение от Хаджи
Ватанга нисбатан, таълим муассасига нисбатан ишлатса бўлмайдими, ёки сизнингча булар муқаддас эмасми? Диннинг ўзи бир саот ўқиш минг кунлик ибодат билан тенг демаганми. Шундай деган сўзни қаерда ишлатиш виждон эркинлиги.
|
Мен сизнинг виждон эркинлигингизга даҳл қилмаяпман. Мен сизга маълумот беряпман. Ёқса ёқди ёқмаса ёқмади. Илм олиш даражаси ҳақида айтяпсиз, тўғри, агар ният эзгу бўлса унинг даражаси ибодатнинг даражасига тенглаштириляпти. Лекин бу илм ўрганиш бўлди дегани эмас (яни солиҳ амалларни қилмасаям бўлаверади дегани эмас). Уни ватан равнақи, эл-юрт манфаати йўлида фойдаланишдир. Мир Алишер Навоий Ҳазратлари айтади:
Ҳунарни асрабон нетгумдир аҳир,
Олиб туфроққами кетгумдин аҳир.
Ватанни севмоқ иймондандур дея келтирилади, исломий ҳикматларда. Қандай ҳулоса қилиш ўзингизга ҳавола.