|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#391 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-Ёзувчи сифатида шу пайтгача дилингиздаги энг муҳим гапни китобхонларга айта олдим, деб ўйлайсизми?
-Агар ёзишдан тўхтаб қолсам, билингки, шу фикрга келибман. Айтадиган гапим қолмаган бўса, ёзишдан нима фойда, тўғрими? -Немис шоири Гёте “ҳар бир ижодкор то машҳурликка эришгунича ўзини ўзи ифода этади”, деган эди. Ўзингизни ифода этган асарларингиз қайсилар? -Гёте бу фикрни айтганда эҳтимол, шоирларни назарда тутгандир. Насрда ўзини ўзи ифода этиш қийиндир. Тўғри, айрим қаҳрамонларнинг ҳаракати ёки гапи муаллифнинг ўзидан олинар, лекин тўлалигича бир асар ёки бир образнинг “ўзини ўзи” ифода этишини мен тасаввур эта олмайман. Балки, немис шоири “муаллифнинг дунёқараши акс этади”, демоқчи бўлгандир? У ҳолда шоир мутлақо ҳақ. Дунё муаммоларини ёзувчи қандай қабул қилса, қаҳрамонлари ҳам шундай қабул қилади. Дунё муаммоларига ёзувчи қандай ечим топса, қаҳрамонлари ҳам шундай ечиб беради. Ҳаёт фалсафаси ҳусусида ёзувчи қандай фикр юритса, қаҳрамонлари ҳам шундай фикрлайди. Кишининг айрим фалсафий қарашларида қарама-қаршилик бўлиши ҳам табиий. Ана шунда ёзувчи бир-бирига зид фикрларнинг айримларини ижобий, бошқаларини салбий қаҳрамонларига “оширади” ва улар орасидаги “олишув” орқали ҳақиқатга етиб боришга интилади.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#392 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-Бугунги кунда жамиятимиздаги қайси муаммолар сизни ташвишга солади?
-Жиддий муаммолар, афсуски, фақат бир жамиятгагина хос бўлмайди. Дунё тирик жон каби, нуқтадек жойи оғриса, бутун бадан азоб чекади. Ўн мингларча чақирим наридаги юртда бир юқимли касаллик уйғонса, кўп ўтмай бизга ҳам етиб келади. Маънавий касаллик ҳам шундай. Тиббий касаллик жисмонан заиф вужудга тезроқ юқади. Маънавий хасталик ҳам маънавий қашшоқ одамни тез ўзига бўйсундиради. Мустақилликнинг дастлаб кунлариёқ муҳтарам президентимиз “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган ажойиб шиорни кун тартибига қўйганлар. Хўш, келажаги буюк давлатни ким қуради? Албатта илмли ёшлар, манавияти бой авлод қуради. Илм олишга лаёқати бор, аммо ғайрати йўқ, гиёҳванд, лоқайд, Ватан севгиси нима эканини хис эта олмайдиган ёшларнинг мавжудлиги биз учун энг катта муаммо. Иқтисодий муаммоларни ҳал этишда чет давлатлар ёки банкларнинг кўмагидан фойдаланишимиз мумкин. Лекин маънавиятга доир муаммоларни ҳал этиш фақат ўз кучимиз билан бўлади. Ёшлар тарбиясини Англия ёки Испания мисолида олиб боролмаймиз. Европа олимлари ёшларимизга математика ёки иқтисод фанларини ўргатишлари мумкин, лекин одамийликни улардан ўрганолмаймиз. Чунки уларнинг ўзлари ҳозир маънавий қашшоқликдан нолишяпти. Ёшларни маънавий қашшоқликдан асраб, руҳан бойитишда бадиий адабиётнинг вазифаси салмоқли экани барчага маълум. Бу соҳада камчиликларимиз борлигини эса доим ҳам тан олавермаймиз. Ёшларимиз, айниқса, болалар ва ўсмирларимиз учун қизиқарли ва фойдали китобларимиз етарлими? Болаларимизнинг севимли қаҳрамонлари борми? Биз эллик йил муқаддам Чиполино, Буратино, Гуливерларни ўқиб улғайган эдик. Невараларимиз ҳам шуларнигина ўқишади. Бу асарларни камситмаймиз, уларни ҳам ўқиш лозим. Бироқ, ўзбек болалар адабиётида бундай қаҳрамонларнинг ҳануз йўқлигини ачиниш билан қайд этишнинг ўзи кифоя эмас. Буни ҳам жамиятнинг зарур муаммоси сифатида кун тартибига қўйишимиз керак. Биз ёшлар билан учрашиб, китобхонлик ҳақида сўзлаганимизда улар томонидан “бизни кам китоб ўқишда айблаяпсиз, нималарни ўқийлик, тавсия қилинг”, деган эътирозлар ҳам бўлади. “Шарқ” нашриёти “ХХ аср ўзбек романи” туркумида китоблар чиқармоқчи бўлганида йигирмата асар тўпланди. Хўп, киши ўн беш ёшида китобга қизиқиб, шу романларни ўқий бошласа, йилда иккита китобни мутолаа қилса ҳам, йигирма беш ёшигача ўқиб тугатади. Кейин нимани ўқисин? Бу ҳам фақат адабиётнинггина эмас, жамиятнинг жиддий муаммоси. Ҳамонки, ёшларни қизиқтира оладиган асарлар керакли даражада ёзилмаётган экан, ёзувчилар бунга муҳим ижтимоий муаммо сифатида қарашлари керак эмасмикин, деб ўйлаб қоламан.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#393 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-Тараққиёт, ахборот алмашинуви, глобаллашув деган жараёнлар шу даражага бориб етдики, ўйлаб инсоннинг ақли шошади. Айнан шу масалага Сизнинг муносабатингиз, қарашларингизни билмоқчи эдик.
-Тўғри, сиз тилга олган оқимлар сел каби бостириб келяпти. Айрим ҳолларда буни цунамига ҳам ўхшатиш мумкин. Бу оқимлар рўпарасида инсон ожиздек кўринади. Лекин бу оқимларни ким яратди? Инсонми? Демак, инсоннинг ўзи бу оқимларни енгиш чорасини топа олади. Шундай чоралардан бири – илм. Илмли инсоннинг ақли ҳар нарсага шошавермайди. Ўша даҳшатли ахборот оқимларини элакдан ўтказа олади. Бу оқимлар илм элагидан ўтмаса, барча балчиғу, хаслари билан инсон онгини банд этиб қўяди. Иккинчи чора – вақтдан тўғри фойдаланиш. Бекорчиликдан қочиш, бекорчи ўйинлардан қочиш, бекорчи маишатлардан қочиш... Тараққиётни ҳеч ким, ҳеч қачон инкор этмаган, этмайди ҳам. Лекин ҳар қандай тараққиётнинг икки кўриниши бор: масалан, атом электр станциялари ва атом бомбаси бор. Бир хил темирдан трактор ҳам, танк ҳам ясалади. Коинотдаги минглаб сунъий йўлдошларнинг оз қисми илмга хизмат қилади, кўп қисми ҳарбий мақсадларга. Бири инсониятни чиройли тараққиёт чўққисига етаклайди, иккинчиси босиб янчади. Ўтган йили Россия, Исроил, Испания, Португалияда ўрмонлар ёнди. Бу ёнғин ҳар йили юз беради, аммо ўтган йилгиси даҳшатли бўлди. Сув сепадиган самолётлар, вертолётлар ихтиро қилинганига кўп йиллар бўлди. Ўша мамлакатларнинг минглаб бомба ташловчи ва қирувчи самолётлари, вертолётлари бўлгани ҳолда сув сепувчи мосламалари ғоят камлиги ақлсизлик эмасми? Тараққиёт ақл асосида бўлсагина гўзалдир. Ҳозирча гўзалликни ваҳшийлик босиб кетай деяпти. Бу ўринда мен табиатни аёвсиз қиришни, илмий тил билан айтганда “экологик кризис”ни назарда тутяпман. Бугунги экологик кризис, ҳусусан иқлимнинг бузилиши ҳақидаги илмий ҳақиқатлар бундан қирқ йил аввал ҳам маълум эди. Ҳатто рус адиби Антон Чехов ёки Константин Паустовский асарларида рус ўрмонининг аянчли аҳволи ҳақидаги ачинарли сатрларни ўқиймиз. Демак, бу муаммони ақл эгалари юз-юз эллик йил илгари кун тартибига қўйганлар. Советлар даврида “Табиатни енгамиз!” шиори остида ўрмонлар қирилди. Экин майдонларига заҳарли кимёвий дорилар сепилди... Устоз Асқад Мухтор бир ибратли воқеани айтиб берган эдилар. Эллигинчи йиллари ёш шоирлар машғулот ўтаётганида осмонда ўзидан оппоқ тутун-из қолдирувчи самолёт пайдо бўлади. Самолёт самода доира ясаганида унинг тутунли изи ҳалқа ясайди ва Қуёш шу ҳалқа орасида қолади. Самолёт гўё Қуёшни арқон билан боғлаб олгандай бўлади. Устознинг таклифи билан шоирлар бу ҳолатни шеърга соладилар. Барча шеърлар ўша “Табиатни енгамиз, бўйсундирамиз! Инсон табиат олдида тиз чўкмайди!” деган хитоб атрофида бўлади. Орадан йигирма йил ўтиб, осмонда худди шундай манзара пайдо бўлганда ёш шоирлар энди табиатни ҳимоя қилиш ҳақида фикр юритадилар. Бошқача айтганда, Қуёшнинг бу ҳолатидан ачинадилар, одамзоднинг нодонлиги ва аёвсизлигидан афсусланадилар... Табиатга бўлган нодонларча муносабатни ҳозир қўшни жумҳуриятларда кўриб, ажабланамиз. Масалан, алюмин савдосидан топаётган пулларини тарозининг бир томонига қўяйлиг-у, табиатнинг озор чекиши натижасида кўрилаётган умумбашарий зарарни бир палласига қўяйлик. Алюминдан тушадиган фойдадан воз кечсалар камбағал бўлиб қолмайдилар, бусиз ҳам асрлар бўйи яшаб келишган. Лекин табиатнинг ярасини даволаш учун қанча пул сарфланишини қўя турайлик, неча йиллар керак бўлади? “Умумбашарий” деб ошириб юборганим йўқ. Табиатнинг зарар кўришидан бир-икки вилоятгина азият чекмайди. Ер курраси тирик жон каби экан, оёққа кирган зирапча бутун танани зириллатади. Орол фожиаси бир-икки жумҳурият эмас, дунё муаммоси эканини энди тан олишяпти-ку? Ўтган йили Россиядаги катта ГЭС ҳалокати ҳам қўшниларимизга ибрат бўлмагани янада ажабланарли. Ер сатҳи, хусусан, тоғлар худди тирик жонга ўхшайди, тананинг бир ерига бармоқ қаттиқ ботирилса, вужуд зирилламайдими? Тоғ бағрида тўпланадиган сувнинг оғирлигини тасаввур қилиб кўрайлик? Неча миллион тонна оғирлик билан босади? Худо кўрсатмасин-у, тоғ бағри бунга чидай олмасдан силжиса... Бу иншоотларни маблағ билан таъминлаб, фойда олишни мўлжаллаётган Россия зарар кўрармикин ё шу ҳудуд аҳолиси бошига балолар ёғилармикин? Буни ким ўйлаши керак? Қилинаётган шу ишлар ҳам “тараққиёт” тамғаси остида олиб бориляптики, бунинг росмана тараққиётга даҳли йўқ эканини таъкидлашга мажбурмиз. Очиқроқ айтсак, бу аксилтараққиётдир.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#394 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-“Цивилизация натижасида инсон ўз ҳис-туйғуларидан, ўзлигидан жуда узоқлашиб, бегоналашиб боряпти”, деган гап-сўзлар матбуотда ҳам, телевидениеда ҳам қулоққа чалинаётир... бунга муносабатингизни билдирсангиз.
-Саволингизга жавоб беришда озгина мақтанаман шекилли, айбга буюрмайсиз... Сиз айтган гапларни ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ёзилган “Даврон”, “Девона”, “Мутаассиб”, “Гулливернинг хатоси” каби асарларда баён қилган эдим. Афсус шундаки, цивилизация (тараққиёт) билан инсоний туйғулар орасида зиддият мавжуд ва бу зиддият Европада юқри чўққиларга чиқиб олган. Француз адиби, Нобел мукофоти соҳиби Албер Камюнинг “Бегона” асари худди шу мавзуда. АҚШ ва Европада одамлар иқтисодий жиҳатдан яхши яшайдилар, илм-техника тараққиёти ҳам юқори даражада, аммо одамлар орасидаги, ҳатто энг яқин қариндошлар орасидаги меҳр-оқибат пастлашиб кетди. Айрим жойларда ҳатто йўқ даражага тушиб қолган. Мисол: бир аёлнинг укаси вафот этиб, қабристондан жой танлаш учун бориб, кичик ўғлининг қабрини кўради. Ўғлининг вафотидан огоҳ қилмагани учун ўша шаҳарча идораларини айблайди. Қизиқ-а? Ўғил бир йил олдин вафот этган. Демак, она-бола узоқ вақт бир-бирини кўрмай, ҳатто хабарлашмай ҳам яшайверган. Москвада бир кампирнинг ошхонасида ўлиб қолганини бир ярим йилдан кейин билиб қолишган. Уй, сув, газ ҳақи вақтида тўланмагани учун талаб қилувчи идора эшикни бузиб кирганда қарздор кампир суякларини кўрган. Ана шу тўлов муаммоси бўлмаганида кампирнинг суяклари Қиёматга қадар ҳам ошхонасида ётган бўлармиди... Булар цивилизация келтириб чиқарган маънавий хасталиклар. Даволаниши қийин бўлаётган, ҳатто бедаво тиббий хасталиклар эса ҳисобсиз... Афсусли ери шундаки, аслида цивилизация деганимиз одамларни яхшилашга хизмат қилиши керак, ҳозир эса биз Ғарбда бунинг аксини кўряпмиз. Ҳайриятки, бизда қадриятлар эъзозланади. Демак, аждодлардан қолган удумларимизни қадрлашни фарзандларимизга ҳам ўргатишимиз керак. Бир одам донишманддан: “Мен ота-онамнинг қабрига ҳар ҳафта бораман, ўлсам, болам ҳам борармикин?” -деб сўрабди. “Қабристон зиёратига болангиз билан бирга борасизми?”-деб сўрабди донишманд. “Йўқ, бир ўзим бораман”, дебди у киши. Шунда донишманд: “У ҳолда болангиз қабрингизни зиёрат қилгани бормайди”, деган экан.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#395 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-“Келинлар дафтарига” китобингиз яхши туҳфа бўлди. “Куёвлар дафтарига” деган рисола ёзиш ниятингиз борми?
-Ҳозирча йўқ. Чунки китоб “Келинлар дафтарига” деб номлангани билан, куёв тўраларга, қайнота-қайноналарга айтиладиган гаплар ҳам ўрин олган. Кейинчалик бу мавзуда ёзиш эҳтиёжи туғилса... бир гап бўлар.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#397 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Аслида ирим қилиб айтмаганим маъқул эди. Лекин ўқувчилардан дуо олиш мақсадида айтаман: 2012 йилда асарни ёзиб битиришга ҳаракат қиламан. Шу кунларда тарихий-маърифий йўналишда туркум ҳикояларни қоралаб қўйдим. Кейинроқ янги саргузашт асар ҳам ниҳоясига етади. Агар муҳтарам ўқувчиларимиз бизнинг ҳақимизга хайрли дуолар қилиб турсалар, ниятга етмоғимиз енгилроқ бўлади, инша Аллоҳ! Биз эса ўз навбатида ўқувчиларимизни, дуо қиламиз: Аллоҳ хонадонларингизга қут ва баракот бериб, барча офатлардан асрасин. Омийн!
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#398 |
![]() |
Адибимиз Тоҳир Маликнинг ёзувчи, драматург Машраб Бобоев ҳақидаги хотираларини фикр.уз сайтидан ўқишингиз мумкин.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#399 |
![]() |
![]() Севимли адибим Тоҳир Маликнинг янги "Ахлоқ китоби" рисоласи "Шарқ" нашриёти матбаа-концернидан нашрдан чиқди. Рисоланинг "Ишқ", "Бахт" фасллари танланган асарларнинг олтинчи жилдида, учинчи фасли "Саодат" эса тўққизинчи жилдда "Ҳусну хулқ"дан жой олган эди. Муҳтарам адибимиз китобхонларнинг истак ва таклифларини инобатга олиб айрим тузатиш ва таҳрирлардан сўнг тўлиқ ҳолда бир муовага жамлаб биз ўқувчиларга муносиб туҳфа тайёрлабдилар. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#400 | |
![]() |
Китобдаги тасвирни кўриб ҳурматли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги сатрлари хаёлимдан ўтди:
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|