| 
 | 
		
			
  | 
		
		
		|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Приятного аппетита! Правильное и неправильное питание, продукты | 
| Ответить | 
	
	
| 
		 | 
	Опции темы | Опции просмотра | 
| 		
			
			 | 
		#112 | 
			
                            ![]() програмщег 
					Сообщений: 4,971
				 
 
	+ 2,743 
	
		
			
				5,086/2,116
			
		
	 
 
	– 69 
		
			
				99/68
			
		
	 
                                
				
	![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 
            
            У ҳолда қозон анча кичикроқ бўлади. 1 кг гуручга 4 литрлик қозон деганимда 1 кг гуруч, 0.8 кг гўшт, 1 кг сабзи, 300 грамм ёғ солиналиган ошни назарда тутгандим.
         
		
	
		
		
        
 
        
		
			
				__________________ 
		
		
		
		
	
	Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.  | 
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 
 
"+" от:
  | 
| Реклама и уведомления | |
| 		
			
			 | 
		#113 | 
			
                            ![]() програмщег 
					Сообщений: 4,971
				 
 
	+ 2,743 
	
		
			
				5,086/2,116
			
		
	 
 
	– 69 
		
			
				99/68
			
		
	 
                                
				
	![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 
            
            Унда яримшар шаклидаги қозоннинг радиуси 1.325 м бўлиши керак. Менимча катта капгирда бемалол аралаштирса бўлади. 5 тонналик ошни жуда катта тасаввур қилгандим  
		
	
		
		
        
 
        
		
			  Биратўла 10 тонна қилган маъқулмасми  
        
				__________________ 
		
		
		
		
	
	Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.  | 
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 		
			
			 | 
		#114 | ||||
			
                          ![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 Цитата: 
	
 Цитата: 
	
 Цитата: 
	
 Цитата: 
	
 1,1 кг гуруч, 1 кг сабзи, 0,8 кг гўшт, 1 литр сўв, 0,1 кг пиёз , 0,3 кг ёғ, жами 4 кг. 4 кг ошга 4 литрли қозон керак бўлса 5000 кг ошга 1250 литрли қозон керак бўлади. Мана бундай тўй қозон Яссавий мақбарасида бор. Унинг диаметри 2,45 метр. ![]() ![]() Оффтоп: Морс ичимлиги сотилаётган сариқ цистерна хажми 900 литр.  
				__________________ 
		
		
		
		
		
			http://www.matholymp.zn.uz Последний раз редактировалось Shuhrat Ismailov; 16.01.2012 в 21:57.  | 
||||
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 		
			
			 | 
		#115 | ||
			
                            ![]() програмщег 
					Сообщений: 4,971
				 
 
	+ 2,743 
	
		
			
				5,086/2,116
			
		
	 
 
	– 69 
		
			
				99/68
			
		
	 
                                
				
	![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 Цитата: 
	
 Цитата: 
	
 
				__________________ 
		
		
		
		
	
	Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.  | 
||
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 		
			
			 | 
		#116 | 
			
                        ![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 БИР ТОННА ГУРУЧДАН ДАМЛАНГАН ПАЛОВ Палов ўзбек халқининг шарафли таоми бўлиб, уни тўйларда, байрамларда ва азиз меҳмонларга атаб тайёрланади. 1986 йили Тошкентда бир неча бор “палов байрами” уюштирилди, унда пазандалар 30 хил ош дамлаб, ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Аслида ўзбек паловининг тури 200 дан ҳам ортиқроқ, жаҳон миқёсида олганимизда 1500 хилга боради. Шоли экадиган мамлакат борки, унинг ўзига хос пишириш услублари ҳам бор. Испания деҳқонлари Европа қитъасида экиладиган шолининг миришкорлари ҳисобланади ва жаҳонда биринчи бор 1 тонна гуручдан энг улкан палов мана шу мамлакатда дамланган ва бу воқеа 1963 йили “Гиннес китоби”га киритилган эди: Андалусиядаги қишлоқлардан бирида ўша йили шолидан одатдагидан кўра анча кўп ҳосил олинади, буни байрам қилиб нишонламоқчи бўладилар, 15 пазанда ҳар куни кучқурун қаҳвахонага йиғилишиб, баҳслашишади, ўйлашади, тайёргарлик кўришади ва 6 ой деганда бир тўхтамга келишади. Мазкур қишлоқда катта-ю кичик 7000 киши истиқомат қилар экан, бинобарин, ҳар бир хўрандага 190 граммдан гуруч ҳисобида таомнома тузишса, рецепт бундай бўлиб чиқади, яъни 1330 кг гуруч керак бўлар экан, испанча палов сабзисиз тайёрланади, ўрнига саримсоқ солинади – 150 кг. Гўшт ўрнига эса товуқ – 1000 дона, ёғи 100 кг! Байрам етиб келган куни шундай ош дамланади ва 7000 киши бундан баҳраманд бўлади. Ўша хабардан воқиф бўлганимдан кейин кўп йиллар давомида “Ўзбекистон-ку паловнинг ватани, бизда ҳам шундай улкан паловни дамлаш мумкин эмасмикан?” – деган масалада бош қотириб келаман, лекин буни ўзим сира ҳал қила олмаганман. Бир куни Тошкентнинг “мелиса ошпаз” деб ном таратган энг машҳур паловпазларидан бири Худойберди ака Расулов ҳузурига бориб, савол ташладим: – Уста! Бирданига бир тонна гуручдан ош дамласа бўладими? Худойберди ака паловни бир ағдариб, дам товоқни ёпгандан кейин узоқ ўйга толдилар, сўнг қатъий ишонч билан, худди шундай паловни, яъни улкан паловни ўзи дамлаб кўрган одамдай жавоб қилдилар: – Бўлади! Рецептини ёзиб олинг: 1000 кг гуруч, 350 кг ёғ, 150 кг пиёз, 1000 кг гўшт, яъни 3та семиз сўқим сўйилади. Хўш... 1000 кг сабзи, 50 кг майиз билан 50 кг нўхат, ғар иккаласи ғам бир қопдан, сўнгра 20 пачка туз, 1 кг зира, 1 кг зарчава, 2 кг донадор мурч бўлса, бундай катта паловни дамласа бўлади, – дедиларда, яъни анча ўйлаб олгач, қўшиб ҳам қўйдилар, – бу ош 8000 кишининг ризқидир, лекин қозон ва ўчоқ масаласига келганимизда бу иш анча муаммороқ... Дарвоқе, ўша мен ўқиган газетадаги хабарда ҳам испан пазандалариулкан паловни дамлаганларида қанақа қозондан фойдаланганликлари айтилмаган эди. Ўйлаб кўрилса, Худойберди ака тузган рецепт билан дамланадиган палов гуручнинг сув кўтаришига қараб 6 тоннадан ҳам ошиб кетади. Ҳа, бунга жуда катта қозон керак. Қозон масаласида ўйлаб юришни ҳар иккаламиз ҳам жазм қилдик, бироқ мен яна ечимини топа олмадим. Худойберди акани ўзимнинг яхши устозларим қатори танлашимга ўша улкан палов рецептини тузиш воқеаси сабаб бўлганди. Ҳар гал учрашганимизда ёзаётган китобларим ҳақида сўрар, керакли маслаҳатларини сира аямас эдилар. “Хилма-хилдир ош палов” номли китобимда ўзбек паловининг 60 хили устида тўхталаман, шуларнинг нақд 15 тасини устанинг оғзидан ёзиб олганман. Навбатдаги учрашувларимизнинг бирида уста: – Қозон масаласини ҳам ўйлаб қўйдим, – дедилар, – мен дарҳол қўлимга қалам, дафтар олдим, – Ёзинг, бирор заводга заказ бериб чўяндан қалинлиги 3 см, диаметри 10 м келадиган, сиғими эса 8 тонна масаллиққа мўлжалланган қозон қуйдирилади. Ўчоқни ерга қазиб бўлмайди, ўпирилиш хавфи бор, уни бетондан ясаш керак, ёки бетон супа устига темир ўчоқ ўрнатилади. Бунинг учун қалинлиги 1–1,5 см лик пўлатдан кавшарлаб, айлана ўчоқ ясалади, чор атрофидан олов ёқадиган 10та дарча очилади. Зангламайдиган пўлатдан эса катталиги белкуракдек, сопи 2 м узунликда бўлган 10 дона капгир тайёрланади. Ош саксовул ўтинида пиширилади. Бунинг учун бир машинада саксовул келтирилади, битта сут ташийдиган машинада эса сув келтирилади. Улкан паловни дамлашда 20 пазанда хизмат қилади, ораларидан бир киши бош ошпазлик вазифасини ўтайдиган бўлиб, у қўлидаги микрофон орқали арчиш, тўғраш, ювиш, олов ёқиш, доғлаш, қовуриш, қайнатиш жараёнларини амалга оширишда команда бериб туради. Ошпазларнинг 5 таси олов ёқади, 5таси ёғ доғлаб зирвак ҳозирлайди, 10 та ошпаз эса ювиб, ивитиб қўйилган гуручни бараварига олиб келиб, қозон атрофига айлана тизилишиб олиб тайёр бўлган зирвак устига текислаб солади, 5 та ошпаз гуручнинг ора-орасига туз сепиб кўмаклашади, шу заҳоти навбати билан 5 ошпаз чўғни тортиб олиб алангани кучайтиради, яна 5 таси пақирлаб ёки шланкалар орқали сув қуйиб беради. Қозон устига қалин ва тоза рандаланган тахтада бир нечна кўприк ўрнатилган бўлади. Ошпазлардан 10 киши дезинфекция қилинган резина этиклар кийиб олишиб, кўприклар устида у ёқдан бу ёққа юришиб қўлларидаги катта капгирлар билан гуручни чўкариб, қайнамаётган жойларини қайнаётган жойларига ағдаришиб, текислаб турадилар. Бундай палов 4 соатда пишади ва яна бир соат дамланади. 20-25 та катта тоғора дамтовоқ вазифасини ўтайди. Юз метр оқ сурупдан икки қават қилиб тикилган мато билан қозон усти ва тоғоралар ораси ўраб ташланади. Жуда завқланиб кетиб савол бераман. – Уста! Бундай қозон қаерга қурилади? – Ҳе, бунисини ҳам ўйлаб қўйганман. Катта байрамлардан бирида “Пахтакор” стадионининг ўртасига қурилади-да. Хўрандалар трибуналарда аввалига томошабин бўлиб ўтирадилар. Биласизми, палов дамлаш, қолаверса улкан палов дамлаш жараёнининг ўзи ажойиб кўриниш, катта бир томошадир. Тўйларда, байрамларда дошқозонларда палов дамлаётганда ўчоқ атрофини доим одамлар ўраб томоша қилишади. Пазандалик ҳам санъатда. Бу шундай ўзига хос амалий санъатки, кишида иштаҳа ва чинакам ҳузур қилиб таом тановулига чинакм завқини қўзғатадиган санъатдир. Улкан палов дамланаётган кезда стадионда артистлар концерт бериб турсалар, карнайлардан узоқ-узоқларга садо таралса, дор тикилса, цирк ўйинлари ташкил этилса, бу меҳнаткашларга ҳордиқ чиқаришнинг янги бир воситаси бўлади. – Бунга таланли режиссёрлар керак, – дедим. – Ҳа, албатта. Лекин шунча паловни қандай тарқатасан, деб сўрамадингиз ҳам – деди уста. – Э, ҳа, буёғи ҳам бор-а ҳали?! – Стадион майдонига 8000 кишилик стол ва стуллар қўйилиб очиқ ҳавода ресторан ташкил этилади. Паловпазлар ошни очиб, гўштларини тўғраб тайёрлаб берадилар. 20 жойга ўрнатилган пешхонлардан рўйикорлар (ош тарқатувчи ошпазлар) иш бошлайдилар. 200 дастёр (яъни официант) ўзларига бириктирилган столлардан жой олган хўрандаларга паловни элтиб турадилар, чеклар томоша билетларига қўшиб олдиндан сотилган бўлади. Ҳеч қандай тўс-тўполон ёки навбат бўлмайди. Уста Худойберди ака шу қадар завқланиб ҳикоя қилардики, унинг айтганлари менинг кўз ўнгимдан бамисоли кинодагидек ўтиб турарди. Лекин афсус ва надоматлар бўлсинки, устанинг ана шу орзулари ушалмай қолди. 1985 йилнинг август ойи эди, 79 ёшларида вафот қилдилар. Ҳаёт бўлганларида бу ишнинг уддасидан чиқа олишига ишончим комил эди. 10 яшарлигидан шогирд, 16 га тўлганда мустақил паловпаз, 70 баҳорни кўрганида, ҳисоблаб юрган эканлар: – Шу бугунга қадар 1 миллион 250 минг кило куручдан ош дамлабман-а, – деган эдилар. Суҳбатини тез-тез қўмсайдиган бўлиб қолдим, бу улкан паловпаз таваллудининг 80 йиллигига мана шу мақолани ёзганман. 1986 йил август. Карим Махмудов. "Қизиқарли пазандачилик" 8 боб 
        
				__________________ 
		
		
		
		
		
			http://www.oshxona.uz сайт Узбекской кухни Последний раз редактировалось Chustiy; 22.01.2012 в 00:31.  | 
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 
 
3 "+" от:
  | 
| 		
			
			 | 
		#117 | 
			
                        ![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 
            
            Ростини айтсам ушбу мақола мен учун топиб олинган бир ҳазинадек бўлди, бу ҳақда олдинлари ҳеч ерда ешитмаган ва ўқимаган эканман...  
		
	
		
		
        
 
        
		
			Мақолани ўқиб, жуда таъсирландим ва Аллоҳдан Устозларимизнинг ушалмаган орзуларининг амалга ошишини чин дилдан истадим... Аллоҳ уларнинг руҳларини шод, оҳиратларини обод ва ётган жойларининг Жаннат боғчаларидан қилсин... Карим Маҳмудов ўзбек миллий пазандалиги учун бутун вужуди билан хизмат ва хисса қўшганликларига яна бир бор амин бўлдим... Ушбу мақолада, сал кам 30 йил олдин лойиҳанинг тайёр режасини тузиб қўйибтилар барака топгур.... 
				__________________ 
		
		
		
		
	
	http://www.oshxona.uz сайт Узбекской кухни  | 
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 		
			
			 | 
		#118 | ||
			
                            ![]() програмщег 
					Сообщений: 4,971
				 
 
	+ 2,743 
	
		
			
				5,086/2,116
			
		
	 
 
	– 69 
		
			
				99/68
			
		
	 
                                
				
	![]()  | 
	
    
    
			
						
		
 Цитата: 
	
 Цитата: 
	
  
        
				__________________ 
		
		
		
		
	
	Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.  | 
||
| 
 | 
	
	Ответить | 
| 
 
2 "+" от:
  | 
  |