|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#41 | |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Цитата:
Камолиддин Бехзоднинг отаси кимлиниги биламизми? Ёки Али Қушчини отаси ким бўлган? Аммо уларнинг устозлари ва бу устозларнинг шогирдлари камолотида тутган ўринлари нақадар беқиёс эканлигини биламиз. Эл орасида талантлар бисёр, бироқ уларни кашф этиш хамда иқтидорини рўёбга чиқариш учун шароит яратишнинг хар доим хам имкони бўлавермаган. Бизнинг халқимиз ўтган асрнинг 70-80-йилларига келибгина ёппасига ўз фарзандларига таълим бериш имкониятига эга бўлди. Унгача дехқонни боласи-дехқон, чўпонники-чўпон, хунармандни боласи-хунарманд, қозиники-қози ва хоказо... Этибор берилса ёшлигида ер чопиш ёки бол боқишдан вақт орттириб таълим олишга имкони бўлганларгина (сарой аъёнлари, диндорлар ёки тижоратчиларнинг фарзанллари, ахолиннинг 2-3 %) бора-бора Фаробий, Ибн Сино ёки Навоий бўлганлиги кўриш мумкин. Бироқ даладан ёки чорвадан ортмаган болалар учун бирор устоз-меценат бўлмаса умрини охиригача ўша иши билан шуғулланаверган, агарки унда 10 Ибн Сина ёки 10 Навоий қобилияти бўлса хам. Мана шундай шароитда боланинг Бехзод бўлишига ёки Али Қушчи бўлиб етишишига устози сабаб бўлса Ота улуғ бўладими ёки Устоз? Менимча Устоз, негаки Устозлари бўлмаганда на Бехзод бўларди ва на Али Қушчи. Аммо айтиш мумкин: "Отаси бўлмаганида улар умуман дунёга келмасди", деб. Нима қилибди келмаса? Бир дехқон боласи дунёга келмаса хеч нарса ўзганмайди, амма Бехзод ва Али Қушчи бўлмаса дунё маданияти ва илми мисқолча бўлса ҳам кемтик бўлиб қоларди. Бу бир мисол. 70-80-йилларга келиб эса, халқ турмуш тарзида юз берган ўзгаришлар сабаб, энди оталарнинг ўзлари хам ўз фарзандларининг етарлича таълим олишларига имкон яратишга қодир бўлдилар. Мақолнинг ахамияти шу пайтга келиб пасайди ва "Устоз отангдек улуғ"га трансформация бўла бошлайди. Бу мантиқий материалистик ёндашув эди. Бошқа тарафдан, бир сухбатда бир зот "Нима учун одамга ота-онасидан фарзанди азиз?"-деган саволга, "Одам Атонинг ота-онаси бўлмаган-да",- дея мулохаза қилган, шунга бир оз ўзгартириш киритсак: "Одам Атонинг отаси бўлмаган, бироқ унга Илм ўргатган Зот бўлган". Бу нақтаи назардан хам "Устоз отадан улуғ" бўляпти. Бу мулохазалар билан оталарнинг мавқеини пасайтириш мақсад қилинмаган, шунчаки халқнинг бу мақол замирига мужассам этган тушунчалари, ғоялари ҳақида мушохада қилинди. Бир дўстим бу мақолга шундай ёндашарди. У хатто "Устоз отадан улуғ" у ёқда турсин, "Устоз отангдек улуғ"ни хам тан олмас эди. Мисол қилиб, "Отанг ва устозингга бир пайтнинг ўзида ёрдам бериш лозим бўлиб қолди, фақат битталарига ёрдам бера оласан, қайси бирини танлардинг?"-деган мазмунда савол берарди. Бундай вазиятда энг ноқобил фарзанд хам отасини танлайди, менимча. Бундан ташкари хатто Устоз хам бундай вазиятда отага ёрдам бериш кераклигини уқтиради. Аммо мақолга бу ракурсдан қараш унчалик тўғри эмас. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#42 | |
|
Цитата:
Donishmandan so'rashibdi: -Nega Ustozingni otangdan ko'proq hurmat qilasan? U javob beribdi: - Otam meni o'tkinchi hayotga olib keldi. Ustozim esa mangu hayot berdi.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#43 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Пул олмагунча баҳо қўймайдиган устозларнинг нафси улуғ холос
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#45 |
umix™ |SATTV expert |
Нафакат мактаблар балки билим юртлари (колеж) ларда хар хил бахоналар билан "пул" йигишади, ахир юртимизда таълим олиш текинку! Конунга хилоф ишлар качонгача давом этади?
P,S узим педагогика билим юртини битирганман, ота онам укитувчилик килиб халол пул топиб устиришган, лекин хозирги мактаблардаги таълим бериш савиясини пастлиги, порахурлик ва бошка жирканч иллатларни куриб билиб усган укувчи укитувчисини хурмат киладими? Бу холатларни куриб билиб усган инсон укитувчи булгиси келадими? Шу куйиниб гапирвотган гапларимиз уз эгасини топармикин????
__________________
:) Последний раз редактировалось Umid Isroilov; 13.01.2012 в 06:54. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#46 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Қонуний чора кўрилгунча!
Бунинг учун сиз ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёрдам беришингиз, яъни, шунақа салбий ҳолатлар пайдо бўлаётган жойлар, айбдорлар ҳақида аниқ маълумот бериб туришингиз мақсадга мувофиқдир...
|
|
|
Ответить |
|
|
#47 | |
|
Цитата:
Фикримни яхшироқ тушунтириш учун қуйидаги мисолни келтираман. Менинг 5 нафар синфдошим турли олий ўқув юртида ўқиган. Талабалик давримизда бир куни гапда йиғилиб қолдик ва мен домлаларимизнинг "олмаслигини" айтсам, битта ўртоғим мен билан қалашиб кетишига оз қолган. У ўқимайдиганларни эрмак қилма, деган маънода тортишган. Бошқалар ҳайрон. Кейинчалик билдим унинг куюнишларини. укам ҳам ўша институтда ўқиганда билдим домлаларининг нафси юҳолигини. Ўшанинг учун Сиз бунақа гапларни ўзингизга олманг ва имконини қилсангиз аралашманг. Тўғри тушунасиз, деб ўйлайман. Чунки Сиз домлаларнинг тарафини олсангиз, бошқаларга оғир ботиши мумкин. Бошимдан ўтган-да.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
"–" от:
|
|
|
#48 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Мен Мураббий деган номга муносиб ҳақиқий домлалар шаъни учун курашаман! Худога шукр, шундай ибратли домлаларимиз жуда кўп.
Энди гулзор ичра сассиқ алаф ҳам учраб тургани каби орамизда ола-кула бўлиб юрган шунақа касларга қарши мен ҳам курашаман, албатта. Фақат, уни интернетда дўмбира қилиб эмас, қонуний йўли билан!! Шундоқ хато қилишимни ҳар қадамда пойлаб юрадиган "дўстларим" кам эмас... Душманинг битта бўлса ҳам кўп, деган мақол бор. Афсуски, меники 5 тагина. Уларни шахсан биламан, зимдан қазиётган чоҳларидан эҳтиёт бўлиб юраман ва... ҳаёт шунақалар билан қизиқлигидан мийиғида кулиб қўяман! Энг қизиғи, уларнинг ўзлари иложини топса қоплаб оладилар ва юҳодек ҳазм қилиб юборадилар. Уларнинг қасрдек ҳовлиларини, миниб юрган энг "дода" машиналарини кўрганлар ҳайратдан ёқа тутадилар... Майли, харом-хариш йўллар билан шунақа қинғирликлар қилиб юрганларга ҳам боққан бало бордир! Сўнгги уч йил ичида иккитаси мансабидан четлатилган бўлса-да эгардан тушмай... илм аталмиш мўъжизалар ортига беркинишга чираниб юрибди. Кошки, қовоқдек калласида илмнинг "и" ҳарфи бўлса... Шунинг учун деб кўксимдан итарманг. Домлалик шаънига доғ тушураётган шунақа касларга қарши аёвсиз курашдан ҳечам четда тура олмайман! Фақат, курашда тўғри йўлни танлаганлар ютишини яхши биламан!
|
|
|
Ответить |
|
|
#49 | |
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Ректоратда мухокама қилинди, лекин хеч қандай административ чора кўрилмади. Савол - нима сабабдан? Вот где масала! Наманган бир кичкина деревня, хамма бир бирини танийди, мен хам ректорни ва руйхатда биринчи ўринда турганларни танирдим, улфатчилик хам қилганман. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#50 |
|
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
![]() |
Xm, biqinga tepdingizku :-)
Men xam o'sha institutni tugatganman, to'g'ri, u yerda xam To'lqin domla aytganlaridek cho'ntagini oýlaydigan domlalar xam bor edi, bittasi qo'lga tushib qamalib ketdiyam, lekin shuni ko'rib turib xam olgíchligini bas qilmaganlaram bor edi. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|