|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
Сообщений: 19
+ 23
14/9
– 0
0/0
![]() |
Assalomu-alaykum!
"Kelinlar qo'z'goloni" spektaklidagi rolingiz bilan "Shaytanat"dagi rolingizni taqqoslaydigan bo'lsak, aktyorlik mahoratingizni baholash osonroq bo'ladi. Ikki qutbdagi bu rollarni hozir ham o'ynashga tayyormisiz? Aytmoqchimanki, hozirdagi jiddiy "Asadbek" obrazingizni biror bir komediyada jozibaliroq bir rol bilan "buzish"ni xohlaysizmi? Agar shunday bir mukammal personaj berilsa o'ynashga tayyormisiz? |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#13 |
![]() |
Ассаламу Алайкум Ёдгор ака!
Аввало сизни ҳам юфорумда кўриб турганимдан барча форумдошлар қатори биз ҳам хурсандман... Яқинлариз бахтига умр ва сиҳатингиз зиёдалашишини тилаган ва сўраган холда баъзи масалаларда (ўз соҳамиздан келиб чиққан холда) сизнинг фикриз, маслаҳатингиз ва дуоларизи олишга ижозат бергайсиз. Биздаги маълумотларга кўра, таом тайёрлаш сизнинг хоббингиз экан, хаттоки баъзида бироз асабийлашганда таом тайёрлашдан хотиржам бўлар экансиз. Маълумки, ҳар бир кишининг севиб истеъмол қиладиган ёки тайёрлайдиган таоми бўлади, сизнинг энг севиб тайёрлайдиган таомингиз қайси? Шунингдек, ошпазлардан кўнглиз тўлган ёки сизнинг таъбингизни хира қилган жихатларини ҳам санаб ўтсангиз. Олдиндан катта рахмат...
__________________
http://www.oshxona.uz сайт Узбекской кухни |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#14 | |
|
"Қалқон" киностудияси
Бадиий раҳбар
Сообщений: 14
+ 18
97/14
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Тайёрман, чунки бу менинг касбим. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#15 | |
|
"Қалқон" киностудияси
Бадиий раҳбар
Сообщений: 14
+ 18
97/14
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Менинг севимли таомларим бу- макарон жаркоп ва ош-паловдир. Ушбу таомларни завқ билан тайёрлайман ва ейман. Ошпазлардан ҳар доим кўнглим тўлган. Бу касб эгалари покиза халқ ҳисобланишади. Кўнглим тўлмаганлари эса ошпаз эмас. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#16 |
![]() |
Бугунги кунда глобаллашув жараёни миллатимизга ҳам ижобий жиҳатдан, ҳам салбий жиҳатдан миллатга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу эса ўз-ўзидан санъатда ҳам намоён бўлмоқда. Сиз ишлаган “Шайтанат” фильмида гарчи детектив жанрида олинган фильм бўлишига қарамай миллийликни, миллат қадриятлар сақланиб қолинган.
Биргина мисол: Зайнаб бемор бўлиб оғир аҳволда ётибди. Асадбек қизининг ёнига киргиси келади, бироқ кира олмайди, унда андиша мавжуд. Қиз дераза ортида отасининг шарпасини сезиб, “адажон” – дея олади, холос. Асадбек эса гарчи чуқур руҳий изтироб ичида бўлса-да, фақатгина “қизим” дейиш билан чекланиб қолади. Образлар ўртаидаги муносабатни кўрсатиб бериш жараёнида миллат муносабатларини кўрсатгансиз, ушбу ҳолатда ота ва қиз ўртасидаги маълум бир парда борлиги намоён бўлган. Фильмдаги ҳар бир сюжет ўз-ўзидан миллат тарбиясига ўз таъсирини ўтказади. Европа маданиятига эга бўлган ота ва қиз ўртасида бундай муносабатни кўрсатиб бериб олмасди. Чунки уларнинг муносабат жараёни ўзгача. Аксарият замонавий ўзбек фильмларидаги ота-она, ота-бола, ака-ука, қиз билан йигитнинг ўртасидаги муомала маданиятини кўрсангиз, иллат сифатида намоён бўлиб, бу бизнинг миллат муомаласими, деб киши ҳайратга тушади. Санъатда миллийликни сақлаб қолиш учун асосий эътиборни нимага қаратиш керак? |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#17 |
|
"Қалқон" киностудияси
Бадиий раҳбар
Сообщений: 14
+ 18
97/14
– 0
0/0
![]() |
Сиз айтаётган жараён санъатимизда, айниқса, эстрада санъатимизнинг ривожланишида яққол кўзга кўриниб туради. Кўпинча иқтидорли ёшларимиз томонидан айтилаётган қўшиқлар чет элнинг қайсидир қўшиғидан мусиқаси олиниб, кейин куйланаётган қўшиқлардир. Аксарият, клиплар ҳам худди мана шу тарафга тортиб кетадиган қўшиқлардан иборат. Бу муаммони биргина мен айтганим билан уни ҳал қилиш осон бўлмайди. Ҳозир тезкор замонда яшамоқдамиз. Компьютер даври, ахборот воситаларининг жуда ҳам ривожланан даври. Балки шу даврга мослашиб ёшларимизбу ҳаракатларни қилишаётгандир... Балки ёшларимизга шунинг учун ҳам миллийликдан ташқарига чиқиб кетаётганлиги сезилмаётгандир... Бугунги кундаги ёшларимиз жуда иқтидорли ёшлар. Менинг уларга ҳавасим келади. Ишхонамизда уч-тўртта компьютер бор. Мен компьютердан кам фойдаланаман. Бир асарни ўқийдиган бўлсам, китобдан ўқисам маза қиламан, жонли мулоқот қилаётгандек бўламан, китобнинг ўзига хос тафти бор. Буни ёшларимизнинг ўзлари ҳам тушунишлари керак. Интернетга кириб ҳар хил хабарни ўқиш, бугунги кунга тўғри келаётгандир, лекин китобга бўлган меҳр ҳам одамни миллийликка қайтаради, деб ўйлайман. Миллийлик ҳақида гипиришимиз бу миллатчиликка кирмайди. Бу миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш учун жонкуярлик билан гапирилаётган гаплардир. Менга ҳам ёшларимизнинг ўртасидаги мулоқоти, баъзи фильмлардаги ота-онаси билан бўлаётган мулоқотлари эриш туюлади. Кейин ўзимча ўйлайманки, ҳозирги замонда шундай гаплашиш керак эканми, деб... Йўқ, миллий маданиятни сақлаб қолиш даркор. Ота-она, қиз билан йигитнинг ўртасидаги парда кўтарилиши керак эмас, чунки бизнинг қадриятларимиз бошқа дунёдаги миллатларнинг қадриятларига нисбатан юксакроқ. Ҳаттоки, бежизга бизнинг Тошкентимизни бундан бир неча йил аввал “Ислом маданияти маркази” деб тан олишганлиги йўқ. Аслида ислом маданияти бизнинг миллатимиздан келиб чиққан, деб ўйлайман. Ислом маданиятини бизнинг алломаларимиз дунёга таратди, деб ҳисоблайман. Шунинг учун бундай алломалари бор авлодларимиз бўлган йигит-қизларимиз бирор бир ҳаракатни қилаётганда, гапираётган гапини гапираётганда бунга фаҳмлари етадилар деб умид билдираман. Баъзи бир оилаларда миллийлик йўқолгандир, бироқ аксарият саксон фоиз оилаларда миллийлигимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз сақланиб қолган. Биз кўпчиликни ташкил этамиз. От айланиб-айланиб қозиғини топади, дейишади. Баъзи бир ёшларимиз пайти келиб миллий маданиятимизнинг бошқа маданиятлардан устунлигини билиб олишади ва унга амал қилишади деб ўйлайман.
|
|
|
Ответить |
|
|
#18 |
![]() |
Ёдгор ака, қаҳрамонларингизни тасвирлаб бериш жараёнида уларнинг дунёқараши ва руҳиятини нафақат нутқингиз, сўзларингиз, балки қарашларингиз орқали ифодалаб берасиз. Талқин этган қаҳрамонларингиз- у “Ичкуёв”даги Ўринбойми, “Гирдоб”даги Йўлдошми, “Диёнат”даги Жабборми, “Имон”даги Орифми - ҳаммасининг қарашлари орқали қалбида кечаётган ички зиддиятларни томошабин бевосита англайди. Кўз қалбнинг ойнаси, - дейишади. Қаҳрамонларингиздаги мана шу ҳолатни тасвирлаш маҳоратингиз ёки психологиянгиздан келиб чиқадиган ҳолатми?
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#19 |
|
"Қалқон" киностудияси
Бадиий раҳбар
Сообщений: 14
+ 18
97/14
– 0
0/0
![]() |
Ҳамма гап кўзнинг қалбни ойнаси эканлигида. Бу нарсаларнинг ҳаммаси одамнинг ички дунёси буни ҳис қилиб акс эттирганида ҳамда вақти-соати келиб маҳорати ошганлигидан дарак беради. Мен ҳеч қачон роль ўйнаганимда “ўйнамайман”, “ўйнамаслик”ка ҳаракат қиламан. Мен шу ролнинг ичида “яшайман”. Сунъийликни ёқтирмайман.
Авваллари тўй-ҳашамларни олиб борганимда ҳам ёдланган сўзни гапирмасдим, дилга келган гапларимни ифода этардим. Бу менга болаликдан жо бўлган. Сунъийликдан қочишнинг натижаси ёмон бўлмайди: томошабин ҳам спектаклнинг иштирокчисига айланиб, спектаклнинг воқеаларида иштирок этаётгандек бўлади, сиз билан биргаликда спектаклда яшайди. Бундан актёрнинг ўзи ҳам маза қилиб завқ олади, шу билан бир қаторда томошабиннинг ҳам қалбини сезасиз. Ўйлайманки, санъатни севувчи иқтидорли ёшларимиз ҳам театр ва кино санъатининг мана шу томонларини жиддий ўйлаб кўришлари керак. Сунъийликдан қочиш- улар учун фойдадан ҳоли бўлмайди. |
|
|
Ответить |
|
|
#20 |
![]() |
Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган гап бор. Айримлар эса “Устоз отангдан улуғ” деб талқин этишади. Сизнинг эл таниган санъаткор “Ёдгор Саъдиев” бўлиб етишишингизда отангиз актёр Ҳабиб Саъдийнинг таъсири катта бўлганми ёки бўлмасам қаттиққўл устозларингизнинг? Балки устоз санъаткор Наби Раҳимовнинг, ўзингиз суҳбатларингизнинг бирида таъкидлаб ўтган, ҳар сафар бирга сафар қилганлигингизда айтадиган - “Туринг, князь Сизни буюк ишлар кутмоқда”- деган ишончли сўзлари далда бўлгандир?
|
|
|
Ответить |
|