|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1581 |
МУНОЖОТ
1 Д одимни эшитгил, қодир Оллоҳим, И шқ сенсан, ошиқ ҳам сен, мен қулингман. Л ойиқман қаҳрингга, дўзаҳим - богим, О монат деворман, ўтман, қулингман. Р убби маскун ичра сайёд, ўзим сайд, О ртиқ мадорим йўқ, воқифсан аҳир. М англайда ёзилган фармонингни айт, Д аъват қил, гуноҳкор бандангни чақир. И ймон бер руҳимга, жисмимга жон бер, Л ойимни қориштир, поклаб бер менга. О жиз томиримга покиза қон бер, Р авшан қил, қорамни оқлаб бер менга. О хират илмидан қил мени огоҳ, М уродим шамини сўндирма, Оллоҳ. 2 М озийга урилиб синар овозим, У мр ўтиб борар бенаф , бенаво- Н аҳотки бу-қўлим? Бу менинг созим? О ллоҳдан сўражман: - Нечун бу жафо, Ж ами жудоликлар жонимга етди, О л, дейман, Оллоҳим, омонатингни. Т авба қил?- деди ул, бир Китоб тутди- М уродинг мустажоб, мингил отингни, У ммонлар йўлингда, чангал йўлингда, Н омаълум ҳар жойда қурилган доринг. О ламнинг калиди сенинг қўлингда, Ж афо ҳабибингдир, хиёнат - ёринг?. О ллоҳим, лаҳза – мен, сен эрса мангу, Т аскин берганингми, шафоатингми бу?! 3 С емурғ қушим, подшо қушим, ҳуш келдинг, Е тти гумбаз, етти водий сарвари, В аслинг неъматидан баҳравар қилдинг, И нтизор жонингман, йўлсиз, сарсари. Н ола айлаб Семурғ деди: - Эй бедор, Ч орлар сени Бируборим. Бор. Ишон. С ен фано водийси, ҳақ қошига бор, Е ру осмон чўкмакдадир бенишон. В аҳший дунё, қонҳўр дунё қутурди, И нсон фарёдига тўлди коинот, Н абийлар, доҳийлар, шоирлар турди, Ч ора, чора!, - дея сўрдилар нажот... Оллоҳим, билурсен қай сори кетдим, Оллоҳим... Мен ўлдим... Мен сенга етдим... Рауф Парфи
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1582 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Макр билан ёвузликни асло адаштирманг. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1585 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Oybekning rafiqasi Zarifaxonim Saidnosirovaning "Gul bargi" nomli she'riy to'plamini o'qimoqdaman. Oybek domlaga bag'ishlangan nafis she'rlar to'plangan ekan.
Izlaymen, izlaymen yo'llardan izing, Izlaymen zinada, ostonalarda. Izlaymen suyunib boqqan ko'zlaring- Izlarin gullarning yonoqlarida. Tog'lar latofati, bulut husnida, Nihol navdalarin nafis bargida... Izlaymen, izlaymen har joyda, har on, Izma-iz borurmen, yeturmen qachon?.. Zarifaxonim Saidnosirova ![]() |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#1586 | |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
Қолаверса, азиз ЭРКАКЛАР, ЭРТА- ИНДИН БАЙРАМЛАРИНГИЗ, ![]() Бирингиз - акамсиз, бирингиз - укам, Бирингиз "пир"дирсиз Ваъллоҳу аълам.* Ўғлим ҳам қаторда ишонган болам, Сиз бор-ки ҳаётда қолмагайдир кам! Сиз бор-ки, кўзларда кўринмайди нам. Сиз бор-ки, дилларда қолмайди бир ғам. Афсус алам қилар баъзида Сиз деб- Надоматлар ила тортамиз алам.. Қалбингиз тубида қанча дарду сир, Дардингиз ололмай "чарчайди" фикр. Айбсиз эмассиз, аммо барибир- СИЗНИ ЯРАТГАНГА МИНГ БОРА ШУКР!!! ![]() ![]() ![]() Изоҳ: "Бирингиз "пир"дирсиз Ваъллоҳу аълам".* Бувижоним раҳматли "..болам, ўқимаган эр-ярим пир, ўқимишли эр-бутун пир", дер эдилар...
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 11.01.2012 в 14:11. |
|
|
Ответить |
![]() |
#1587 | |
![]() |
Цитата:
Тўғри айтасиз шу эркаклар бор экан ҳаётимиз гўзал, чунки биз аёллар ўзимизни бахтли ҳис қилишимизга, оналик бахтига эришишимизга улар сабабчи. Аммо эрнинг тўрт девори бир, шундан биттаси ширин, учтаси аччиқ дейишади, аёллар ана шу битта ширин деворга ёпишиб яшаса, турмуши ёмон кечмайди, менимча. Последний раз редактировалось Nigora Jumaeva; 11.01.2012 в 14:56. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1588 |
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689
244/106
– 89
1/1
![]() |
Фил тушига олис Ҳиндистон,
Ўт пуркаган кунлар киради. Йўлбарсгачи, тўқай ва ўрмон, Кураш ўтган тунлар киради. Тоғ кийиги уйқусида ҳам, Қоя узра мағрур туради. Тушида ҳам илон дамба-дам, Қуш инида тухум сўради. Бургутларчи ошиб чўққилар, Уйқуда ҳам учиб юради. Тушида ҳам тушиб қўрқувлар, Шўрлик қуён чўчиб юради. З.Обидов |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1589 |
САБАБ.
Дунёни яратиб Парвардигоро, САБАБни ҳаётга,бир асос қилди. БеСАБАБ ҳеч нарса йўқ эрур бунда, Бунга ширк этганни гуноҳкор билди. Қиёмат кунида Исо алайҳиссалом, Ўнсаккиз минг оламдан учиб келармиш, Каъбанинг томига қўниб шу заҳот, Тушай деб бир узун нарвон сўрармиш. Тумонат ҳалойиқ бўлишиб ҳайрон, Ҳар ердан тинимсиз савол берармиш: -Нечун нарвон керак?Аҳир ўзингиз, Ўнсаккиз минг оламдан учиб келдингиз. Каъбанинг томи ҳам баландмас унча, Бир сакраб тушасиз,қийинми шунча? -Тўғри.Оламларни учиб тушдим мен, Унда ер қонунлари қилмайди таъсир. Ҳозир мен ердаман,кўплар қатори, Мен ҳам бўйсинаман,барчага бу бир. Бир сакраб оёқни синдирмасимдан, Келтирсангиз нарвон,ёмон бўлмасди. Ҳар ишга бир нарса САБАБ бўлмаса, Азроил инсоннинг жонин олмасди... Одамлар келтирмиш узун бир нарвон, Нарвон САБАБ йиқилмай,тушармиш омон. Қиссадан ҳисса шу,эрур дўстларим, Ҳеч қачон беСАБАБ ишга қўл урманг. Яратган Эгамнинг ёнига қайтгач, САБАБсиз ишни деб ер чизиб турманг. БАҲОДИР. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 11.01.2012 в 17:34. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|