Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
ким бу ерда “айбдор”... суҳбатга эҳтиёжи бор ёшларми ёки ислоҳ қилишнинг самарали йўлидан фойдалана олмаган зиёлими?
|
Мана шу фикрингиз анча баҳсталаб экан.
Наздимда, суҳбатга эҳтиёжи бор ёшларга ҳақиқий зиёлилар маънан йўл кўрсата билиши зарур. Давраларда ҳам ёши улуғроқ, катта ҳаёт тажрибасига эга кишилар сўз бошлайди, ўзгалар шунга мосу хос равишда давом эттиради.
Подани ... тана бузади, деганларидек, гоҳо яхши давраларга тасодифан қўшилиб қолган битта-яримта калтафаҳмлар ўйламай-нетмай, моҳиятига етмай: "бўлмаган гап, қуруқ сафсата!" қабилидаги луқмаси билан суҳбатнинг белига тепади-да ўзи аравани қуруқ олиб қочади...
Шундай чигалроқ вазиятда ҳам ақлидониш инсон самимий, гўзал фикрлари ила даврага маънавий нур таратишда давом эта олади!