Цитата:
Сообщение от Dolimov
Менга қолса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш йиғинлари, маҳалла қўмиталари қошида доимий фаолият юритадиган комиссия тузиб, ушбу комиссияга маҳаллада ўсиб улғайган (доимий рўйхатдан ўтиб, истиқомат қилаётган) у ёки бу миллатимизга мансуб қиз ёхуд йигит оила қуришга ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий жиҳатдан тайёр ёки тайёр эмаслиги, бу борада масъулият ҳис этиш-этмаслигини ва энг асосийси бўлажак фарзандларини мустақил равишда маънан ва жисмонан соғлом тарбиялашга қодир ёки қодир эмаслигини атрофлича ўрганиб чиқиш ва шундан сўнггина, унинг қонун ҳужжатларида белгиланган ёшга тўлганини инобатга олган ҳолда, оила қуришга ижозат бериш ёки рад этиш ҳуқуқини ҳавола этган бўлар эдим. Балки сал ошириб юборгандирман-у, шундай қилинса, чиндан ҳам мустаҳкам оила яратилган бўлар эди.
|
Амалиётда бунака нарсалар ишламайди, буни сизга любой депутат айтиб беради.