|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Авто Темы про авто, дороги, ПДД |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#2885 |
Сообщений: 274
+ 546
452/88
– 19
11/8
![]() |
С шаблона JH (отдельное ему спасибо) накатал заявление. С удовольствием внесу корректировки.
___ шаҳар ИИББ ЙХХБ бошлиғига ______да яшовчи (тел. ____) фуқаро ___ дан АРИЗА Мен, ____, жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 14:10 лар атрофида Урганч ш. “Жанубгазқурилиш“ идораси олдидаги айланмадан Қибла бозор томон ҳаракатланиб боришимда ЙХХБ инспектори Фалонкасов (кўкрак нишони рақами 666) тўхтатиб, ҳужжатларни текширгач, автомобилим техник кўрикдан ўтказилмаганлиги учун хуқуқбузарлик содир этишда айблаб, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида баённома тузди ва баённомага “автомобилни мавсумий техник кўрикдан ўтказаман” деб имзо чектириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйди. Менга тегишли Матиз (“Бест”) русумли давлат рақами _____ автомобили УзДЭУАвто нинг расмий дилеридан 2009 йилнинг 17 ноябрь куни олинган бўлиб, 2011 йилнинг 22 март куни қайта давлат рўйҳатига олинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомининг 5-моддаси “б”- бандига асосан ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган енгил автомобиллар икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилиши кўзда тутилиб, шу ҳужжатнинг 6-моддасига асосан жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, 2009 йилнинг 17 ноябрь куни сотиб олинган ва 2011 йилнинг 22 март куни қайта давлат рўйҳатига олинган автомобилни техник кўрикдан ўтказилмаганлиги учун жаримага тортишни нотўғри деб ҳисоблайман ва ўз эътирозимни билдираман. Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилганлигига қарамасдан, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганлиги инспекторнинг ҳаракатлари Низомнинг II-қисм 6-моддасига зид қелади, чунки бу ҳолат Низомнинг 17-моддасига асосан МЖТКда кўзда тутилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйиш ҳолатларига тўғри келмайди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан ушбу маъмурий ишни ҳар томонлама кўриб чиқишингизни, ушбу ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлмагани сабабли МЖТКнинг 271-чи ва 310-чи моддаларига асосланиб ишни юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаришингизни ва ҳайдовчилик гувоҳномамни қайтариб беришингизни сўрайман. Ўз навбатимда, автомобилимни Низомда кўзда тутитилган муддатларда техник кўрикдан ўтказиш масъулиятини зиммамга оламан. Ариза юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида кўзда тутилган тартибда ҳабар қилишингизни илтимос қиламан. P.S.Как думаете, нужно ли и стоит ли? |
|
Ответить |
![]() |
#2886 |
![]() |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|