10.12.2011 14:11
|
#11
|
Сообщений: 62
+ 124
146/45
– 1
0/0
|
Цитата:
Сообщение от мафтун
Цитата:
Сообщение от Shokirbek
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
|
Узр, Шокирбек ака. Тиклар бўлса керак.
менимча
Тиклар бўлсанг жаҳон ичра иморат,
Фақирлар кўнглини қилғил зиёрат.
Қайдадир эштиган ё ўқиганман, аммо эслолмадим.
|
Бемалол.
Бу байт маъносини тушунтирсам менимча мавҳумлик кетса керак:
Биринчи мисрадаги "иморат" "иззат, эътибор, мартаба" маъноларини ифодалайди, араб тилида ҳамза (алиф) билан келади. Иккинчи иморат эса "обод қилиш, бунёд этиш, тиклаш" маъноларини ифодалаб, араб тилида айн билан ёзилади.
Байтнинг маъноси: агар дунёда иззат-ҳурмат, мартаба истасанг, фақирлар кўнглини обод эт, уларнинг кўнглига қара.
Бу байт арузнинг мафоийлун мафоийлун фаулун вазнида (ҳазажи мусаддаси маҳзуфда) келгани учун "тилаш"ни "тиклаш"га ўзгартириб бўлмайди, вазн бузилади.
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
|
|
Ответить
|