Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.12.2011 16:49   #251  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Қайси шифохонада эканингизни ёзиб юборсангиз, кўргани борардим.
Ассалому алайкум. Азиз форумдошлар, барчангизга эзгу тилаклар учун ташаккур билдираман. Ижобат дуоларингиз шарофати ила соғайиб, оилам бағрига қайтдим. Қизғин баҳс-мунозаралар бўлаётганда бирдан "ғойиб" бўлиб қолиш ўзимга ғалати туюлди ва Кўпнинг дуоси қабул бўлади, деган умидда ҳолимни билдирган эдим. Куюнчаклик билан ёзилган сатрларни ўқиб, форумдошларимни ҳавотирга солганимдан бироз ҳижолат ҳам бўлдим. Ҳаммаларингга раҳмат. Ҳеч қачон касал бўлманглар.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 09.12.2011 16:54   #252  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Куюнчаклик билан ёзилган сатрларни ўқиб, форумдошларимни ҳавотирга солганимдан бироз ҳижолат ҳам бўлдим. Ҳаммаларингга раҳмат. Ҳеч қачон касал бўлманглар.
Арзимайди. Кўрган дардингиз шу бўлсин, бошқа дард кўрманг.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 10.12.2011 07:10   #253  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
соғайиб, оилам бағрига қайтдим.
Ҳол-аҳвол сўраб уйга ҳам бораверамиз! Фақат... манзилингизни билолмадик-да... Яхшиси, тўйларга айтсангиз кўрамиз!
Ответить 
Старый 10.12.2011 19:37   #254  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение

Ҳол-аҳвол сўраб уйга ҳам бораверамиз! Фақат... манзилингизни билолмадик-да...
Domla talabalariz bilan Oqilon mahallasidagi maktab internatdan bir aylanib o'tishni taklif qilardim. Nima degan bn UzMU beli baquvvat idoralardandur.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 12.12.2011 06:19   #255  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Fayzbek Посмотреть сообщение
UzMU beli baquvvat
Университетимиз асосан илмий салоҳият жиҳатидан бели бақувват!..

Цитата:
Сообщение от Fayzbek Посмотреть сообщение
talabalariz
Талабалар китоб ва компьютердан бош кўтара олмаяпти...
Ответить 
Старый 13.12.2011 10:54   #256  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
китоб
Оффтоп:
Китоб билим булоғи, ўқувчининг ўртоғи.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.12.2011 в 11:59. Причина: флейм
Ответить 
Старый 16.12.2011 10:51   #257  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Мустаҳкам оиламиз!

Оила – бу ота-она, фарзандларимиз, бизга қадрдонлар, ғамхўрлик ва муҳаббат улашишни истаган барча инсонларимиз. Оила бу – ёрқин ва меҳрга тўла дунё. Ҳар ким ўз атрофида кичкинагина бахтли дунёсини яратишга қодир. Шунда оилалар бирлашиб, бахтли жамият юзага келади. Оила – жамият таянчи, дейишади шунинг учун ҳам. Демак, барчамиз бахтли бир оила вакилларимиз – унда ҳеч ким бир-бирига бегона эмас.

Бизни қамраб турган реал оламдан ташқари, ахборот технологиялари воситасида юзага келган виртуал олам мавжуд. У ерда ҳам инсонлар ўзаро муносабатга киришадилар, иш, турмуш, маданий ва маърифий фаолият ва ҳоказолар юзасидан фикр алмашадилар. Бир-бирларининг тақдирларига билвосита ва бевосита таъсир ўтказадилар. Самарқанд шаҳридаги “Боғи Обод” маҳалласида истиқомат қилувчи Умида Маҳмудованинг ҳаёти ҳам uForum интернет-форуми воситтасида ўзгарди. У атрофини меҳрибон ва яхши инсонлар қамраб турганини ҳис қилди, уларнинг оила аъзосига айланди. Ҳозир бирини опам, иккинчисини акам, учинчисини қадрдоним деб атайди...

УНУТИЛМАС МЎЪЖИЗА

"Ўтган йилнинг 28 ноябрида, туғилган кунимда мен учун ҳаётимда унутилмас мўъжиза рўй берди: мен танимаган, билмаган инсонлар соғлиғимни совға қилишди, — дея ўз ҳикоясини бошлади Умида. — Сизга 24 йил давомида бошимдан ўтказганларим, менга беминнат яхшилик кўрсатган инсонлар ҳақида сўзлаб бермоқчиман".

Шу ўринда, Умида Маҳмудова воқеаси билан uForum орқали бевосита танишлигимни айтиб ўтишим жоиз. Унинг илк бора йўллаган мактуби мазкур форум иштирокчилари ўртасида қизғин муҳокама қилинганди. Дард, шу билан бирга, умидларга тўла мактуб эгасининг чиндан ҳам кўмакка муҳтожлигини аниқлаш мақсадида форум иштирокчиси Нигора Умарова Самарқандга бориб, улар хонадонида бўлиб қайтди. Шундан сўнг кўмаклашиш йўллари қидирила бошланди. Интернет форумнинг бундай вазиятларда устун жиҳати — унда турли касб эгалари бор, шу каби ҳодисалар ечимида аввал ҳам иштирок этган ва ўз тажрибаси билан аниқ маслаҳат бера оладиганлар топилиб қолади. Ёки фикрлар хилма-хиллиги тўғри йўлни топиш, аниқ йўналиш олишни осонлаштиради.

Умиданинг болалик қадамлари тўрт ойгина давом этган, холос. Ҳали эсини танимай туриб, бир ярим ёшлигида бахтсиз ҳодиса туфайли юра олмай қолган, бунданам ёмони танасининг белидан пастки қисми сезгидан айрилган. Тўрт ёшида Самарқандда жарроҳлик столига ётқизилган бўлса-да, ўзгариш сезилмаган. Шифокорлар унинг юриб кетиши у ёқда турсин, ич келиш сезгилари ҳам тикланмаслигини, бунга тиббиёт ожизлик қилишини айтишади. Умиданинг ота-онаси ҳам тақдирга тан бериб, фарзандларининг соғайиб кетишидан умидларини узишади.

"Етти ёшимда Абдурашид Амонов номидаги мактабга чиқдим. У ерда тўртинчи синфгача ўқидим. Аммо ўз тенгдошларимга ўхшамаганимни тушуниб, мактабга бормай қўйдим. Ўқитувчилар уйимизга келиб дарс бериб кетишарди, бундан ташқари, бувим ўқитувчи бўлгани учун менга ўқишни яхшироқ ўзлаштиришимга ёрдам берди. Ота-онам нимани хоҳласам олиб беришарди, аммо мен тузалишни истардим. Сиқилиб, тушкунликда, мақсадсиз ўтарди кунларим. Айни ўйнаб-куладиган болалик чоғларим шу тарзда тўшакка михланганча ўтди. Ўртоқларим уйга келса, улар олдида ноқулай бўлардим. Чунки ичим келишини сезмас ва назорат қила олмас эдим. Шу тарзда кунлар, ойлар, йиллар ўтди..."

УМИД

Исмига монанд равишда Умида умид қилишдан тўхтамади. Тушларида ҳамма қатори югуриб, ўйнаб юрарди, уйғониши билан афсусдан кўнгли чўкиб кетарди. Шундай кунларда компютер унинг овунчоғи ва умид учқуни бўлди. Уйида компютер ва интернетда ишлашни ўрганиб, у орқали ўзининг хасталиги бўйича қаерда қандай тажрибалар қўлланилаётганини ўрганди. Германия, Исроил ва Москвадаги клиникаларнинг шифокорлари билан боғланиб, мулоқотда бўлди, уларга касаллик тарихини жўнатди. Бир сафар Исроилдаги клиникалардан биридан нейрохирург Умиданинг хатига жавоб ёзиб, тузалиш мумкинлигини, аммо бунинг учун ўша клиникага бориб, қайта тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш лозимгини айтди. Албатта, хорижда даволаниш учун унинг оиласи шароити кўтармаслигини Умида яхши тушунарди, лекин чора излашдан ҳам тўхтамади — интернет орқали инсонлардан маслаҳат ва кўмак қидирди.

"2010 йилнинг 29 август куни телефонда аёл кишининг "Сизга қўлдан келганча ёрдам берамиз" деган овозини эшитиб, шунчалар қувониб кетдимки, қоронғу кўнгилимда чироқ ёнгандай бўлди."

Қўнғироқни uForum аъзоси Нигора Умарова қилганди. Бу орада интернет-форум орқали Умидага қандай ёрдам бериш мумкинлиги муҳокама этила бошланди. То бир қарорга келингунга қадар форумнинг самарқандлик иштирокчилари — Бахтиёр ака ва Севаралар Умиданинг аҳволидан хабар олиб туришди. Исроилдаги клиниканинг шарт-шароити ва талаблари сўраб-суриштирилди. Маълум бўлдики, хорижда даво топиш учун жуда катта миқдорда маблағ керак. Бу маблағни йиғишнинг деярли имкони йўқ. Шунда uForumнинг яна бир аъзоси Жасурбек Ўринбоев беморни Андижон тиббиёт институти профессори Қобилжон Худойбердиевга кўрсатиш таклифи билан чиқди. Жасурбек ушбу шифокорнинг айнан шундай беморларни даволаб келаётганига гувоҳ бўлганини билдиргач, интернет-форумнинг бошқа иштирокчилари ҳам шу йўлни тутиш мақбуллигини билдирдилар.

ШУКРОНА

"Мен учун бу инсонлар Аллоҳ томонидан юборилган нажоткорлардир, — дейди Умида ўз ҳаяжонини яшира олмай. — Мени авваллари умуман танимаган инсонлар тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли таҳлилларни ҳеч қандай харажатсиз тайёрладилар ва Андижонга жўнатдилар. Қобилжон ака менинг ҳолимни тушунди ва мени ҳамда қараб туришлари учун ойимни Андижондаги шифохонага чақириб, жойлади. Аввало, у кишининг самимият билан кутиб олганлиги мени беҳад қувонтирди. 27 ноябр куни Қобилжон Турсунович ҳеч қандай харажатсиз жарроҳлик амалиётидан ўтказиб, орқа мия умуртқа поғонасига электрод қўйди. Муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан сўнг, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Фозилов муолажаларни давом эттирди. Қобилжон ака эса руҳшунос сифатида ҳам катта кўмак бериб турди.

Вақт ўтиши билан ҳеч қачон сезмаган аъзоларимни сеза бошладим. Ич келишимни сеза бошлаганимни айтганимда эса онам йиғладилар. Энди таглик билан ётишимга эҳтиёж қолмаганди. Ўз кучим билан ётиб, ўтиришни ўргандим. Бир сафар шифокор Шуҳрат ака оёқларимни чимчилаб кўрганида бехосдан "ай" деб юбордим. У киши ойимга бахтингиз бор экан, бунақа жароҳатлардан бир йил ўтганидан кейин беморнинг яхши томонга ўзгариши сўроқ остида қолади, Умиданинг эса жароҳатланганига 20 йилдан ошган, бу ҳам мўъжиза, деди. Энди оёққа туришим учун тинимсиз машқ қилишим керак. Чунки оёқ пайларим қотиб қолган экан. Самарқандда ҳам уйга шифокорлар келиб уқалаш амалиётини бажариб кетишяпти. Одам ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан ўзини ўзи бошқара олса, мазза экан..."

Инсон доим яхшилик кутиб, яхшилик қилиб яшайди. Озгина эътибор ҳам кўнгилларни обод қилади. Умида ҳам юртимизда шундай саховатли, оқкўнгил инсонлар кўплигига ишонч ҳосил қилди.
"Шифохонада ётганимда умуман танимаган, кўрмаган одамлар мендан ҳол-аҳвол сўраб, мева-чевалар, ҳатто туғилган кунимда совғалар бериб, дуолар қилиб кетишди. Гап фақат бу совғаларда эмас, халқимизнинг шундай меҳрибон эканлигидан кўнглим юмшаб кетди. Шундай инсонлар, шундай қўли шифо жарроҳлар, яхшилар борлигига шукроналар айтаман. Улар менга берган бахтни таърифлашга ожизман. Раҳмат сизларга!"

Умида компютер ва интернет кўмагида уларни топди. uForumнинг жонкуяр аъзолари эса маслакдош, хайрихоҳ бўлдилар, елиб-югуриб унга даво чораларини қидирдилар. Бу ёқдан Қобилжон Худойбердиев етакчилигидаги шифокорлар беғараз ёрдам қўлини чўзишди. Аслида мўъжиза шуки, бу инсонлар бир-бирларини яқиндан танишмайди ҳам, бироқ меҳр кўрсатишга интиладилар... Ҳа, биз ЎЗБЕКМИЗ, шунақа бағрикенг халқмиз. МУСТАҲКАМ БИР ОИЛАМИЗ!

(“Xabar” газетасининг 2011 йил, 16 декабрдаги 50-сони ҳамда веб-сайтида)
__________________

Ответить 
Старый 16.12.2011 13:16   #258  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Мақолани "Хабар"нинг ўзида ўқиб, муболағасиз айтиш мумкин-ки, этларим жимирлаб кетди. Бу ерга жойлаштирмоқчи эдим, ҳайрият, "Қизил китоб"дан умиди йўқ шекилли, муаллифнинг ўзлари жойлаштирибдилар.
Ответить 
Старый 19.12.2011 19:05   #259  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Форумдошларимиз Алла ва Сергейлар бугун уйларидаги мусиқий марказни "Қариялар пансионати" тақдим этишди. Уни "Қариялар пансионати"га олиб бориб ташлаб келдик.
Уларга али форум номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.



Ушбу онахоннинг исмлари Рая бувижон. Улар ўтган йилдан бери қариялар пансионатида истиқомат қиладилар. 81 ёшдалар. 1940 йилдан бери Ўзбекистонда яшарканлар.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 22.12.2011 20:50   #260  
Known ID Group
Аватар для Shukhrat Kayumov
Оффлайн
Сообщений: 328
+ 362  255/129
– 21  7/3

UzbekistanОтправить сообщение для Shukhrat Kayumov с помощью ICQОтправить сообщение для Shukhrat Kayumov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
В детских домах у детей есть две главные проблемы
деб номланган маколани укиб (рус тилида) "Яхши хам бизда Зиёнет бор" деб уйладимку, аммо уйланиб колдим - бу маколадаги бош фикр бизда тулик жорий килинганми? Йук, еки хозирча тулик эмас булса нима сабаб?
Компьютерлар билан таъминланиш даражасини 1:4 (битта компьютер 4та тарбияланувчига) етказиб барчасини Зиёнетга улаш максадга мувофикмикан?
Узр агарда оффтоп булса (яъни куёш остида )
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх