|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
Олис Сиднейдан бир очко билан
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига бориш учун яна бир дадил қадам ташлади. Футболчиларимиз бугун Сиднейда Австралия олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, дуранг натижа қайд этишди. Гарчи учрашув давомида ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўйин ғоят қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Биласиз, футболчиларимиз аввалги баҳсда ҳам 0:0 ҳисобини қайд этишганди. Буни қарангки, навбатдаги беллашувда ҳам шу натижа такрорланди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, учрашув асосан тенг курашлар остида кечди. Голга тортадиган вазиятлар бизда ҳам, уларда ҳам бўлди. Айтганча, мазкур баҳсда учрашув ҳакамлари ҳар иккала жамоанинг биттадан голини инобатга олишмади. 36-дақиқада Жасур Ҳасанов дарвозага тўп киритган бўлса-да, бошқа футболчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун ҳакам голни ҳисобламади. Иккинчи тайм бошларида эса майдон эгалари ҳам гол уришди, бироқ тўп киритган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда тургани сабабли табиийки уларнинг ҳам голи ҳисобга олинмади. Умуман олганда ўйин давомида футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Вадим Абрамов захирадан футболчиларни тушириш борасида ҳам адашмади. Чунки иккинчи бўлимда майдонга тушган Жавлон Иброҳимов билан Зоҳир Пиримов жамоамиз ўйинини кучайтира олишди. Биринчи тайм охирларида Николай Гурьяновни алмаштирган Темурхўжа Абдухолиқов эса ҳужумдаги фаолликни оширди. Ўйиндан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳар иккала мураббий ҳам фақат ғалабани кўзлашаётганини айтиб ўтганди. Хусусан Вадим Карленович биз шунча йўл босиб ғалаба қозониш учун келдик деганди. Вакилларимиз уч очкони қўлга кирита олмаган бўлса-да, ўйлаймизки дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Энг муҳими, бўлиб ўтган учта ўйинда футболчиларимиз ўз дарвозаларидан умуман тўп ўтказиб юборишмади. Агар Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов, Кенжа Тўраев, Ислом Тўхтахўжаев сингари футболчиларимиз бироз дадилроқ ҳаракат қилишганида сафарда зафар қучишимиз ҳам мумкин эди. Олимпиада-2012 саралаш босқичи АВСТРАЛИЯ – ЎЗБЕКИСТОН – 0:0 Австралия: Метью Раян, Метью Фочини, Себастьян Раял, Метью Журман, Даниэль Маллен, Оливер Бозанич, Мате Дуганзич, Жеймс Браун (Раян Грант, 77), Ясон Хоффман (Адам Таггат, 72), Митч Николс, Дмитриоис Петратос (Кофи Даннинг, 84). Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акбар Исматуллаев, Салим Мустафоев, Ойбек Қиличев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Кенжа Тўраев (Жавлон Иброҳимов, 80), Олег Зотеев (Зоҳир Пиримов, 58), Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Николай Гурьянов (Темурхўжа Абдухолиқов, 41), Жасур Ҳасанов. Огоҳлантиришлар: Жеймс Браун 37, Мате Дуганзич 58. Ҳакам: Абдуллоҳ ал-Ҳилолий (Саудия Арабистони). Шу билан Олимпиада саралаш турнирида биринчи давра ўйинлари якунига етди. Иккинчи давра учрашувларига 5 февралдан старт берилади. Шу куни футболчиларимиз Тошкентда Австралияни қабул қилишади. Манба: www.uff.uz
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
![]() |
#3 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Домла, футболдан хабарингиз бор деб умид қилган ҳолда, бу дурангнинг ғалабага тенг эмаслигини таъкидламоқчиман. Гуруҳдаги бошқа шерикларимизда ҳам имконият юқори. Қолаверса, ўйинчиларимиз кеча 2-таймнинг 2-ярмида анча муғомбирликлар қилишиб, ўйинни атайин чўзишиб, мухлисларни хафа қилишди.
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
![]() |
#4 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Мен ўйиндаги айрим "қоида"лардан хафа бўлдим. Футболчиларимиз боплаб киритган гол ҳаққоний эди! "Ўйиндан ташқари ҳолат бор эди" деган гапдан ранжидим. Қандоқ чиройли киритилган гол эди-я... Айтганингиздек, лоақал биттагина ҳақиқий гол киритилганида бунинг савобига не етсин эди!!!
Фаришта омин десин!! |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#7 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
У қарор қабул қилиб бўлган. Буни ўзгартириб бўлмайди. Германия айтганидай(ЖЧ-2002 Корея билан ўйиндан олдин) "Битта голимизни ҳисобга олишмаса яна иккитасини уришимиз керак".
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
![]() Агар Равшан Эрматов бошқарганида ўша ўйинни, гарчи ўз ватандошлари ўйнаётган бўлса ҳам, у ҳам шу қарорга келган бўларди. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|