|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Результаты опроса: Шоира Турсуной Содиқова билан 2010 йил, 8 октябрдаги мулоқoтда қатнашасизми? | |||
| Ҳа, қатнашаман |
|
6 | 85.71% |
| Йўқ, қатнашмайман. |
|
1 | 14.29% |
| Голосовавшие: 7. Вы ещё не голосовали в этом опросе | |||
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#25 |
|
ma'naviyatchi
Сообщений: 25
+ 7
68/22
– 0
0/0
![]() |
Инсон барҳаётлиги Қуёш, Сув, Ҳаво ва Бошоқ биландир. Бандаси яшаяпман дейди, улғайяпман дейди. Завқу шавқ билан ижоду ихтиро қилади. Аммо бирор марта уни тирик ушлаб турган нур, сув, ҳаво ва нон ҳақида гапирмайди, ёд этмайди! Адабиёт одамзот жисмига ана ўшандай сингиши керак. Бу балки мен учун қўл етмас тилакдир, аммо барибир китобхоннинг очиққан ҳужайрасини тўйдирадиган БУҒДОЙИ СЎЗ бўлгим келади. Роҳат қилиб эшитиладиган бир куй бўлсам бўлди!
Одамлар ҳа деганда “тилимизнинг учидагини айтасиз” деяверадилар. Буни эшитгач ҳафсалам пир бўлаверади. Ҳамма биладиган гапни айтсам, ижодкорлигим қайга борди деб, ғашланиб юраман. Мухлислар эса сени қидиришини қўймайди. Кейинчалик англадимки, четдан бир тасдиқ бўлмагунча инсон ўзи келган тўхтамга ишонмай тураверар экан. Сизнинг битта гапингиз билан тўхтаб турган арава жойидан жилиши, ҳаракатсизлик фаолиятга айланиб кетиши мумкин экан. Адабиётнинг муроду мақсади ҳам аслида шу эмасми! Қаламкашнинг вазифаси китобхонни ўз-ўзини таҳлил қилишга ундаш, ўзига ўзини ишонтиришдир. Бунинг учун эса халқ билан унинг дилининг тилида гаплаша олиш керак. Мен ҳам ана шу илинжда куймаланиб яшаб боряпман. Гоҳида “бугунги китобхонга ёқадиган китоб ёзиш унинг савияси билан тенглашишдир” деган луқмаларни эшитиб қоламан. Халқни оёғи билан кўрсатган бу одамнинг оти КИБРдир. “Аллоҳ бир-бирингизга молу жонингизни, обрўйингизни муқаддас қилди” дейилади ҳадиси шарифда. Сиз “савияси кўтарилмаётган халқ” деб таърифлаган одамлар елкаси елкангизга тегиб турган замондошингиз-ку! Ҳақ қўлингизга қалам бериб, сизни уларга масъул сайлаб қўйибди-ку! Сиз эса димоғингизни кўкка қадаб, “менинг ақлли битикларимни келажак тушунади” дейсиз-а! Аввало, сизни сиз билан бир ҳаводан нафас олиб, бир хил нон еб, бир қозонда қайнаётганлар тушунмаяпти-ку, келажак тушунадими? Қолаверса, келажакдаги зурриёдлар ақллироқ бўлишини хоҳласангиз, уларни дунёга келтирадиган бугунгиларни юксалтиришга кўмак беринг. Бу юмушга сиздан, мендан, ўзимиздан бошқа масъул одам йўқ! Буюклик ҳамиша оддийликда намоён бўлади. Тоғларнинг буюк нуқтаси чўққидир. У шу туришида нақадар оддий, тушунарли ва ҳаммага бирдай кўринади. Ҳамманинг унга интилгиси келади. Ўша оддийликка етказсин ҳаммамизни!
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
|