Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.10.2011 09:23   #31  
Real ID Group
Аватар для Sherzod Nortojiev
Оффлайн
Центр "Электронное правительство"
Начальник отдел
Сообщений: 75
+ 22  63/28
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Sherzod Nortojiev с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Тошкентдаги баъзи оилаларда компьютер буласа хам ота-она интернетга уланишга рухсат беришмайди, бу муаммо хам бор
Буни тўғри қабул қилиш мумкин. Чунки барча оператор ёки провайдерлар уйдаги компьютерларни интернет тармоғига халқаро чиқиш каналларига рухсат (доступ) билан улаб беришади... Ҳеч эшитмадим, уйдаги компьютерни TAS-IX таърифи билан интернетга улатдим деган ота-она ёки фойдаланувчини ... Интернетга уланиш ҳам ҳар хил... Мактаб ёки лицей ўқувчиси учун уйида компьютер бўлгани яхши, лекин халқаро чиқиш рухсати билан интернет бўлмагани маъқул деб ҳисоблайман, фойдасидан зарари кўп... чунки фойдаланувчи бирорта бир фойдали манбаларга кирмасдан нуқул кунгил очар сайтлар (Мой мир, одноклассники, м.агент, Twitter ...эхееее булари сони 1000 та) дан фойдаланиш билан кун ўтказади... буни нима аҳамияти бор??? Кимни алдаймиз уйга интернет улатдим, фарзандимга шароит яратиб бердим деб, энг муҳими ким назорат қилади буни?

Последний раз редактировалось Sherzod Nortojiev; 09.10.2011 в 09:27.
Ответить 
Старый 09.10.2011 09:48   #32  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993  1,466/628
– 253  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sherzod Nortojiev Посмотреть сообщение
энг муҳими ким назорат қилади буни?
Фильтр қўйса бўлади, фақат уз. сайтларда юраверади, ёки Тас-икснинг ўзида
Ответить 
Старый 09.10.2011 10:13   #33  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Bundan tashqari viloyat malaka oshirish institutining xodimlari bilan bo'lib o'tgan suhbatda o'qish jarayonida elektr energiyasi o'chib qolayotganligi haqidagi sabablarni ham ko'rsatishgandi. aynan qaysi vohalarda bu kamchiliklar bo'layotganligi aniqlashtirilsa yaxshi bo'lardi.
Бу муаммони хал килиш кийинрок манимча. Электр энергияси узилишини таъминлаш кийин масала.Масалан бизнинг туманда электр энергиясини хохлаган вактда учириб кушишади. Компьютерларни ОС си тез ишдан чикаяпти. Чунки мени узимга бунака компьютерлар жуда куп таъмирга келади. укитувчи энди амалий дарсни бошлайман деганда ток учиб колади. БУ холат мени узимда хам куп учраган. Лекин бу мени дарс утишимга халакит бермайди кургазмали кеуроллар ердамида болаларга бемалол истаган мавзуни назарий асосо\да тушутириб бера оламан. Яъна бир нарса купгина укитувчилар асалий дарсда укувчиларга турли хил клип киноларни куйиб беради еки уйинларни куйиб бериб узи дам олиб утиради. Еки каридорга чикиб бошка бир укитувчи билан бемалол гурунлашиб утиради . Бундай холларни куп учратганман. Яна бир холат информатика фани укитувчиси куп вактини рахбарлар, директор, зовуч, зам директорни ёзувларини ёзиш билан утказади. Чунки хамма котибалар хам компьютерни яхши билишмайди, кискаси котиларни хам ишини бажаришга мажбур булишмокда. Буларни барчасини назоратга олиш керакдир балким. Шундагина укитувчи узи устида ишлаши мумкиндир.
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.10.2011 11:33   #34  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Sherzod Nortojiev Посмотреть сообщение
Кимни алдаймиз уйга интернет улатдим, фарзандимга шароит яратиб бердим деб, энг муҳими ким назорат қилади буни?
Бир неча йилдир-ки, WebMoney Интернет ҳамёним воситасида тўғридан-тўғри Касперский лабораториясидан Softkey.ru. етказиб бериш хизмати орқали компьютер вирусига қарши дастур харид қилиб келаман. Унда «Родительский контроль» деган имконият бор. Агар паролни болангизга ўзингиз айтмасангиз, сиз хавфсираган нарсаларни кўра олмайди. Қизиқиб кўринг ва имкон топсангиз, тасарруфингиздаги Марказ фаолиятига жорий этиб кўринг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.10.2011 11:44   #35  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Abdusalim Nursaidov Посмотреть сообщение
Масалан, бизни туманда курс ташкил килинса хафтада бир кун текин АКТ буйича дарс утибб беришим мумкин.
Цитата:
Сообщение от Abdusalim Nursaidov Посмотреть сообщение
укитувчи энди амалий дарсни бошлайман деганда ток учиб колади. БУ холат мени узимда хам куп учраган. Лекин бу мени дарс утишимга халакит бермайди кургазмали кеуроллар ердамида болаларга бемалол истаган мавзуни назарий асосо\да тушутириб бера оламан.
Фидойилик, ташаббус деган тушунчалар айнан мана шундай хатти-ћаракатлардан ташкил топади. Яшанг, домла! Ќани энди сиздай кишилар орамизда кўпроќ бўлса!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.10.2011 в 11:48.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 10.10.2011 04:30   #36  
Real ID Group
Аватар для Абдурашид Хундибаев
Оффлайн
Сообщений: 229
+ 112  227/99
– 5  2/2

UzbekistanОтправить сообщение для Абдурашид Хундибаев с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Мавзу жиддий! Афсуски, ZiyoNET Ресурс Маркази, унинг Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги қошидаги бўлимлари ходимлари масалага расман изоҳ беришмаяпти! Муаммони бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборотлар ҳам берилмаяпти.
Тўғри, Нигора Умарова мавзуда қатнашяпти. Аммо, унинг бу иштироки ZiyoNET расмийсининг эмас, кўпроқ оддий ўқитувчининг муносабатига мос келади.
Қисқаси реакция ноль! Шундай экан, бу каби муҳокамалардан кимга наф?
Шерзод Нортожиевга эса бу мавзуда билдираётган фикр ва мулоҳазаларини умумлаштириб, қоғозга туширишни ва ижтимоий-сиёсий нашрлардан биронтасига йўллашни тавсия қилардим.

Оффтоп:
Кечирасизлар-у, агар шу мавзу рус тилида очилганидами эди....
Масала жиддийлигини ҳамма билади. Бундан ташқари, "ахборотлар ҳам берилмаяпти" деганингиз бироз нотўғримасмикан? Балки маълумотлардир? Изоҳли луғатга қарамадиму, лекин "ахборот" билан "маълумот"нинг фарқи бор бўлса керак менимча...
Сиз таъкидлаб ўтгандай, "муаммони бартараф этиш бўйича" амалга оширилаётган ишларни айтсам достон бўлади.
Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш дейсизми, электр энергиясида юзага келаётган узилишлар, мактаблар томонидан тармоқдан фойдаланиш ҳолати дейсизми,.... .
Иккинчидан, "ZiyoNET" Ресурс маркази томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида бошқалар билмаса хам Сиз яхши биласиз.
Хўш қанақа реакцияни кутгандиз? Ўзимизни "ҳимоя" қилиб, "ишлаяпмиз" деб ёзишимизними ёки "нимага бунақа ёздингиз" деб Сизга қўнғироқ қилишимизними?
Қисқаси - "Қисқаси реакция ноль!" дейишингиз нотўғри!
Оффтоп:
Худди шу каби мавзулар рус тилида хам мавжуд....


Цитата:
Сообщение от Bekmirzo Посмотреть сообщение
Maktabda komyuter bormi? - Bor!
Internetga ulanganmi? - Ulangan!
Ro'yxatga galochka qo'yilgan bo'lsa, bo'ldi. U yog'i mutasaddilarni qiziqtirmasa kerak...
Хулоса чиқаришга шошилиб қўймадингизми?
Сизни қизиқтираркану, мутасаддиларни қизиқтирмас эканда?!

Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Изоҳ беришмасин, майли. Бироқ умид қиламан-ки, ушбу мавзу билан танишиб, навбатдаги хизмат йиғилишларида уни атрофлича муҳокама қилишади, фаолиятлари ниҳоятда муҳим, жиддий, долзарб эканлигига такрор ишонч ҳосил қилишади, мавжуд муаммолар ечими борасида амалий чоралар кўришга яна бир бор уриниб кўришади.
Мавзу яхши кўтарилган, ушбу мавзуда кўтарилган муаммолар кўп марталаб муҳокама хам қилинган. Бу ерда кўтарилган муаммолар мавжуд муаммоларнинг бир қисмигина холос.
Бу муаммоларнинг баъзилари бошқа вазирлик ва идоралар билан боғлиқ бўлганлиги учун уларнинг ечимини топиш қийин кечмоқда.
Муаммолар ўз-ўзидан ечилмаслигини билган ҳолда, уларни ҳал қилишга харакат қиляпмиз.
Бу жараёнда жамоатчилик, шу жумладан, форумимиз қатнашчиларининг ҳам ёрдамлари керак бўлади.
Масалан, кимдир ўқитувчиларнинг Интернет соҳасидаги малакасини оширишда, бошқа биров уларга керакли дастурларни топишда ёки техник томонларни ҳал қилишда (масалан, тармоқни созлаш жараёнида) ўз ёрдамларини аяшмаса яхши бўлар эди.

Хафа бўлмангизлару, лекин қайси бирингиз мактабга бориб АКТ соҳасида ўз ёрдамингизни тавсия қилгансиз? Бундай одамларни санашга, ўйлайманки, иккита қўлдаги бармоқлар етарли бўлади. Тўғри, айтишингиз мумкин, ҳар бир одам ўзининг ишини қилиши керак деб, ўқитувчилар хам ўз хизмат вазифаларини бажаришмоқда (балки хар доим хам талаб даражасида эмасдир, лекин қайси биримиз айта оламиз "менга юклатилган хизмат вазифамни қойил қилиб қўйдим" деб, агар шундай дейдиган бўлсак ўзимизни алдаган бўламиз.)
Бугунги кунда мактабларимизда таълим бераётган 420 мингдан ортиқ ўқитувчиларимизнинг бор-йўғи 10 мингга яқини информатика фани ўқитувчиларидир, қолганлари эса бошқа фан ўқитувчилари. Тўғри, малака ошириш жараёнида (ҳар 3 йилда 1 марта) бошқа фан ўқитувчиларига хам АКТ бўйича машғулотлар ўтилади. Лекин бу етарли эмас, мактабларда компьютерларда ишлашга уларга вақт етишмайди.

Вақт етишмаслигининг яна бир сабаби: биз ҳозир улардан фарзандларимизга фақат таълим беришнигина эмас, балки бошқа нарсаларни хам талаб қилмаяпмизмикан? Масалан, мана бундай: http://uforum.uz/showthread.php?t=16442.
Бугунги кунда кўп ҳолатлар учун мактабни, ўқитувчиларни айблаш одат тусига кириб қолган. Мабодо мактабдан кейин (мактабдан уйга кетиш чоғида) иккита бола уришиб қоладиган бўлса ким айбдор? - мактаб, мактабдан бола вақтида уйига бормай кўчада интернет-кафеда қолиб кетса ким айбдор? - мактаб,....
Бу каби мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.
Агар бирор нохушлик рўй берадиган бўлсаку, айтмаса ҳам бўлади...
Баъзи вақтлари ўйланиб қоласан киши, таълимни ҳам, тарбияни хам мактабдан талаб қиладиган бўлсак, ота-онанинг иши фақат фарзандининг қорнини тўйғизишу, кийим-бошига қараш бўлиб қолмадимикан деб....
Ответить 
Старый 10.10.2011 09:23   #37  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Абдурашид Хундибаев Посмотреть сообщение
"ахборотлар ҳам берилмаяпти" деганингиз бироз нотўғримасмикан? Балки маълумотлардир? Изоҳли луғатга қарамадиму, лекин "ахборот" билан "маълумот"нинг фарқи бор бўлса керак менимча...
Нима деб ўйлайсиз, ушбу муҳим мавзу муҳокама қилинаётган бир пайтда "маълумот" ва "ахборот" сўзларининг фарқини мунозара қилиш шунчалик муҳимми?

Цитата:
Сообщение от Абдурашид Хундибаев Посмотреть сообщение
Бугунги кунда кўп ҳолатлар учун мактабни, ўқитувчиларни айблаш одат тусига кириб қолган.
Менимча, мавзу ўзани бошқа томонга бурилиб кетмоқда!

Шерзод ака кўтарган мана бу муаммонинг
Цитата:
Сообщение от Sherzod Nortojiev Посмотреть сообщение
Фақатгина умумий ҳолат статистика билан таққосланганда 47% мактабларда ZiyoNet тармоғидан турли сабабларга кўра фойдаланилмасдан келинаётганлиги кузатилди. Энг ачинарлиси, тўғридан тўғри таълим муассасалари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ва янги замонавий ахборот коммуникация технологияларидан хабари йўқлиги сабабли бир йил давомида муассасада ZiyoNet тармоғининг ишламаганлик ҳолатлари хам учради... Баъзи муассасаларда ZiyoNet тармоғига улаш бўйича масъул операторлар томонидан берилган модемлар носоз ҳолда бўлса, яна баъзиларида компьютерлар муаммоси ...
ечими бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? Менимча, мавзуда қатнашаётганларни шу масала кўпроқ қизиқтирмоқда.

Абдурашид ака,
Маъзур тутинг, муаммодан бутунлай бехабарсизлар деган айбни қўймоқчи эмасман. Бу ғирт калтафаҳмлик бўларди. Айтдингиз-ку,
Цитата:
Сообщение от Абдурашид Хундибаев Посмотреть сообщение
Бу ерда кўтарилган муаммолар мавжуд муаммоларнинг бир қисмигина холос.
Ҳаммадан кўра бу муаммони Сизлар яққолроқ ҳис қилишларингизга ишончим 100 % комил. Шунчаки, қизиқаётганимиз - муаммоларни ечиш учун айнан қандай аниқ таклиф ёки йўл-йўриқлар ўртага ташланмоқда?
Цитата:
Сообщение от Абдурашид Хундибаев Посмотреть сообщение
"муаммони бартараф этиш бўйича" амалга оширилаётган ишларни айтсам достон бўлади.
Қисқаси, ана шу достоннинг қисқартирилган версиясини ёки ундан бир парча кутдик, холос!

Ҳурмат билан

Последний раз редактировалось Husen; 10.10.2011 в 09:26.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 10.10.2011 09:35   #38  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Абдурашид Хундибаев Посмотреть сообщение
Муаммолар ўз-ўзидан ечилмаслигини билган ҳолда, уларни ҳал қилишга харакат қиляпмиз. Бу жараёнда жамоатчилик, шу жумладан, форумимиз қатнашчиларининг ҳам ёрдамлари керак бўлади.
Худди шу мақсадда 1 йил муқаддам баъзи таклифларни ўртага ташлагандим.

Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
ТАКЛИФ: Хуллас, тармоққа уланиб, унинг сифатли фаолиятини тўла таъминлаш иш тугалланганидан эмас, аксинча энди бошланаётганидан даракдир. Галдаги вазифа таълим муассасаларида тармоқдан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ва назорат тартибларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ахир, тармоқдан ким ва нима мақсадда фойдаланаётганини мониторинг қилиб бориш ҳам жуда муҳим-ку!
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
ТАКЛИФ: Бўлинмаларнинг ҳар бир ходимига (ХТВда ТХБ- РайОНОларни, ОУМТВ да олийгоҳ, лицей ва коллежларни) участкаларларни тақсимлаш керак. Улар ички буйруқлар асосида жойларда тайинланган ZiyoNET бўйича масъул ходимлар билан ҳамкорликни кучайтиришлари лозим. Портални янги ва фаол блоглар билан бойитиш ва натижада “Сатиллетлардаги янгиликлар” рукнини ҳам ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган янгиликлар билан бойитиб боришга фақатгина мана шу масъул ходимлар кўмагида эришиш мумкин.
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
ТАКЛИФ: Бугунга келиб, “Маърифат” газетасида “ZiyoNET – Шунчаки Интернет эмас” деган доимий рукн фаолиятини қайта тиклаш, сўнгги икки йилда тармоқ ва портал фаолиятига жорий қилинган ўзгаришлардан аудиторияни хабардор қилиш лозим. Шунингдек, мазкур мақолаларни жамлаб, такомиллаштириб ҳамда юқорида санаб ўтилган Қарорларни илова қилган ҳолда ягона қўлланма ишлаб чиқиш масаласини ҳам кун тартибига киритса бўлади.
Ответить 
"+" от:
Старый 10.10.2011 09:37   #39  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,253
+ 1,042  1,526/636
– 63  80/43

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Абдурашид Хундибаев Посмотреть сообщение

Цитата:
Сообщение от Bekmirzo Посмотреть сообщение
... U yog'i mutasaddilarni qiziqtirmasa kerak...
Хулоса чиқаришга шошилиб қўймадингизми?
Сизни қизиқтираркану, мутасаддиларни қизиқтирмас эканда?!
...
Xulosaga hali biroz vaqt bor. Yuqoridagi oddiy fikr edi
Yaqin orada qishlog'imga bir borib kelay, xulosamni keyin beraman
Ответить 
Старый 10.10.2011 10:10   #40  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
Иложи булса хамма узини таклифларини киритса укирдик
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх