Цитата:
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov
Bahriddin Shayvaliev, Ман ўқиган мактабимда хам мусиқа дарси хам тулиқлигича ўтилмаган. Бир йилда 3-4 марта дарс ўтилган. Лекин мусиқа йўналишида хохлаган саволингизга жавоб беришим мумкин. Бу нарса одамнинг ўзига боғлиқ.ИМХО Агар ўқишни хохласа ўқувчи учун ўқитувчи шарт эмас.
|
Сиз тамомила ҳақсиз, ҳамма нарса аввал охирдан одамнинг ўзига боғлиқ. Халқимизда ҳам бежизга "бола бошдан" деб бекорга айтилмаган. Интилувчан ўқувчи ўзига керак деб билганини ўрганиб олади. Лекин ҳамма гап ана ўша тоифага мансуб ёшлар сонида, уларнинг қатори салмоғида. Ҳамма ўқувчи ўзи учун ўзи ўқиб олади деган фикр сал баҳсталаброқмасмикан?