Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Kuniga biror bir xabar yoki kitob o'qimasam o'zimni nimanidir yo'qotib qo'ygandek his qilaman.
|
Бу умрингиз мазмунига айлангани энг катта бахтингиз бўлса керак!
Ривоят қилишларича, қадимда бир подшоҳ кимнидир ўлимга маҳкум этади ва "сўнгги тилагингни тила" дейди. У сарой жавонида турган катта китобни сўрайди. Подшоҳ: "барибир, эрталаб дорга осиласан-ку" дейди ажабланиб ва китобни беради.
Эрталаб ундан ҳол сўрашганида: "шу китобни ўқимасдан ўлиб кетганимда бу дунёда ҳеч нарсани билмасдан ўтиб кетар эканман... Энди билдим ва энг бахтли одамга айланиб кетяпман!" деб жавоб беради.
Подшоҳ ҳам қизиқиб, китобда нелар ёзилганини сўрайди ва "банди" қилган одамидан шу қадар пурмаъно фикрларни эшитгач, уни ўлимдан озод этиб, ўзига вазир қилиб тайинлайди!!
Қиссадан ҳисса шуки, дунё ва ҳаёт сирларидан бебаҳра юришдан каттароқ фожеа бўлмаса керак. Айни пайтда уларни билиш ва баҳра олиб яшашдан улканроқ бахт борми!