|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#141 | |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Цитата:
Сиз санаб ўтган салтанатларнинг шаклланиши қанчалар шиддат билан амалга ошган бўлса, уларнинг таназзули ҳам шунчалар шиддатли бўлган. Бобурий ва Усмонийлардан бўлак. Бунга сабаб нима? Сохибқироннинг шиори хусусида, форсларнинг туркларга таъсинини қай даражадалигини билиб туриб, шу шиорнинг пайдо бўлиши қанчалар мантиқан тўғри эди? Темурийлар салтанатининг таназзули ушбу шиорнинг қанчалар ҳақиқатга яқин эканлигини кўратмайдими? Амир Темурдан ташқари эгаллаган худудларини ташлаб кетган яна бирор салтанат сохибини билсизми? Бобурийлар салтанатининг маваффақиятида Бобур, Хумоюн ва Акбарларнинг сиёсатлари хал қилвучи ахамиятга эга бўлган. Улар бобокалонларидан фарқли ўзларини хиндлардан устун қўймадилар. Усмонийлар турк, форс, араб ва оврўпанинг синтези сифатида муваффақиятга эришди. Сизнинг давлатингизни давлат деб аташ мумкин, қачонки бу давлат тараққиёти учун унга мансуб барча этник гурухлар бирдек хизмат қилса. Сизни давлатчилик тарихига эга деб аташ мумкин қачонка Сиз бунинг учун барча шарт шароитларни яратиб бера оладиган даражада маданиятлашган бўлсангиз. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#142 |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Мадхиябозлик - миллатнинг алласи. бу уни хотиржамликка берилишга ва охир оқибат уйқуга кетишига сабаб бўлади. шунинг учун бунга чуқур кетишни тавсия қилмаган бўлардим.
Миллатингизга дўстлик қилмоқчи бўлсангиз, уни сергаклантиринг, аччиқ аччиқ ҳақиқатларни айтиб, хадеб аллалаш ўрнига. |
|
|
Ответить |
|
|
#143 | |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Ушбу жумла тўғри бўлишлиги учун ёки "туркийлар"ни ўчириб қўйинг ёки "Сомонийлар"ни. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#147 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Мен ўқиган манбаларда, хусусан "Кирил ва Мефодийнинг Катта энциклопедияси" ва Гумилевнинг "Ғазнавийлар ва Сомонийлар давлати" асарларида Ибн Синонинг келиб чиқиши ҳозирги тожик миллатининг илдизларига бориб тақалиши айтиб ўтилган...
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#148 |
![]() |
Мен Ўзбек тилига қилинган таржимасини ўқиганман ва тарихчи олимлар билан бу мавзуда суҳбатлашганман... (ўқиган манбани ҳозир эслай олмаяпман, топсам пост қиламан, инша Аллоҳ...)
Унгача мана бу асарни топиб ўқинг туринг... «Авиценна, его жизнь, система взглядов и влияние на западную средневековую философию» В параграфе 1.1 представлена биография великого среднеазиатского мыслителя Абу Али Хусейна ибн Абдуллаха ибн Хасана ибн Сины (более известного под именем Авиценны), составленная на основании многочисленных источников, и дающая нам полную и проверенную информацию об обстоятельствах рождения, жизни и смерти изучаемого нами философа. По происхождению ибн Сина был тюрком (данное утверждение выдвигается автором впервые). И хотя до недавнего времени было принято причислять его то к персам, то к арабам, мы заявляем о полной несостоятельности обоих вариантов, и на это есть свои причины, а также доказательства ложности этих высказываний... |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#149 |
|
Сообщений: 46
+ 47
28/23
– 7
0/0
![]() |
Мавзудаги баҳсларни кузатиб бораётгандим. Фикримни билдирсам...
Бизда ота-боболаримиз билан фахрланиш, уларни ўзимизга нисбат бериш авж олган, лекин улар асос солган, ҳисса қўшган соҳаларда илгари эмасмиз. Баланд парвоз гаплар билан ўзимизни хурсанд қилиб юрамиз. Ибн Сино мисолида медицинани олсак. Нима учун медицина бўйича қўлга киритилган нуфузли Нобел мукофоти лауриатлари рўйхатида аксари ғарбликлар ўрин олган. (Бундай рўйхатлар қайси давлатда қайси соҳа тараққий этганини ҳам кўрсатади) Улар ҳам бизга қарата фахрланса, "Бобом Ибн Сино бўлган" деб юраверамизми?! Умуман бундай "юпатишлар" ҳозирги кунимизни қанчалик ўзгартиради?! Менинг назаримда, дараҳт илдизини кимга тегишли эканлигини тадқиқ қилгандан кўра, унинг парвариши, ҳосили ҳақида қайғуришимиз керак. Интернетда излаб мавзуга алоқадор бир мақолани топдим. Қуйида ундан баъзи иқтибослар: Одам болалари орасидаги тенгликнинг бузулишига сабаб бўладиган нарсалардан бири, баъзи кишиларни ўз насаблари, ота-боболари, она-момоларининг ўтмиши ила фахрланишларидир. Менинг отам фалончи ўтган, сенинг отанг ким бўлибди, деб даъво қилишлик бундоқ фахрланишнинг энг оддий бир кўринишидир. Бир киши ўзи ҳеч нарса қилмай туриб, ота-боболарнинг казо-казо бўлганлари учунгина қадр-қиймат топиши, бошқалардан ўзини устун қўйиши, имтиёзли саналиши ва ўзгаларга паст назар билан қараши, уларни ҳақир санаши Исломий ўлчовга мутлақо тўғри келмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Албатта, Аллоҳ сиздан жоҳилиятнинг киборлигини ва ота-боболар ила ўзини катта тутишини кетказди. Кишилар Одам болаларидир, Одам эса тупроқдандир»-дедилар. Демак, ким насаби ила киборлик қилса, ўзида ҳеч нарса йўқ бўла туриб ота-бобоси ила фахрланса жоҳилиятнинг ишини қилган бўлади. Насаби қанчалар олий бўлмасин, ота-боболари қанчалик улуғ бўлмасинлар кишининг ўзида бир нарса бўлмаса фойдаси йўқ. Ҳар ким ўзи яхши хислатларга эга бўлиши керак, ҳар ким ўзи амал қилиши керак. Бир куни саҳобалар гаплашиб ўтириб, ўтганларни эслашиб қолишди. Гап ўз-ўзидан ота-боболарга бориб тақалди. Ўтирганлар менинг отам ундоқ бўлган эди, бобом бундоқ бўлган экан, деб ота-боболари ила фахрлана бошлашди. Мен фалончининг ўғлиман, дейишга ўтишди. Навбат асли араб бўлмаган саҳобийлардан бирига келганда у киши, мен Ислом ўғлиман, деди. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўрнидан туриб, мен ҳам Ислом ўғлиман, деб йиғлаб юборди. Мажлисда ўтирганлар, бирдан ўзларига келишиб, Умар розияллоҳу анҳуга қўшилиб йиғлашди ва ўзларидан ўтган нуқсонга афсус қилишди. Имом Абу Довуд ва ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Абу Ҳинд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан қон олди. Шунда: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, эй Бани Баёза Абу Ҳиндга қиз беринглар, ундан қиз олинглар», дедилар. Бани Баёза аслзода араб қабиласи эди. Абу Ҳинд эса, уларнинг озод қилган қули бўлиб, қон олувчилик қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юқоридаги амрни эшитиб, Бани баёзаликлар ҳайратга тушишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули қандоқ қилиб қизларимизни озод қилган қулларимизга берамиз?!-дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй одамлар! Албатта, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, ҳамда ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақволигингиздир», оятини нозил қилди. Демак, одамларни улар мансуб бўлган халқ, қабила, насаб-ҳасаб асосида фарқлаш, яхши-ёмон дейиш дуруст эмас. Шундан сўнг бу ҳукмга мусулмонлар оғишмай амал қила бошладилар. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#150 | |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Цитата:
Сино ноординар одам бўлган, бу рост, аммо, хатто у хам ўз аждодлари ҳақида бу гапларни айтмаган бўларди. "Сино турк" дейилган мақола ва асарларда уни турклиги қанчалик асосланмасин, Сиз ушбу мақола ва асарларга жавобан ёзилган раддиялар билан хам танишиб чиқишингиз керак эди, хеч бўлмаганда виждонингиз олдида холис бўлиш учун. |
|
|
|
Ответить |
|