Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 08.08.2011 16:17   #121  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Совға.

2011-йил 3-август. Соат тунги ўн яримдан ўтган. Шаҳар кўчалари чироқ нурларига беланган. Бутун кучини саратон тафтида сарфлаб улгурган аҳли шаҳар ўз ихтиёрини тунга бериб, ширин уйқу мамлакатида кеза бошлаган.
Биз икки опа-сингил осойишта ором олаётганларга ҳалал бермаслик учун хонанинг бир четида, шам ёруғида алланималарни ҳаёл қилганча ўтирибмиз. Кутяпмиз. Катта опам азим Тошкент шаҳридан қайтиб келиши керак. Не-не орзу-умидлар билан ўқишга ҳужжат топширган опам кечагина кириш имтиҳонларидан ўтган.
Ҳар-ҳар лаҳзада ҳовлига чиқиб, дарвоза тарафга қараймиз, “Келдимикин?” деган савол онгимиз сарҳадларидан учиб улгурмаёқ, йўқлик қаърига сингиб кетади. Секин-аста тун салқинлай бошлади. Энди унинг бор гўзалликлари намоён бўлаётганди. Қоп-қора осмон кўнглини ёритиш учун жон куйдирган ҳилол майин табассум қилиб, тун қаҳрини меҳрга айлантирар, дунёдаги жамики одамзотнинг орзулари юлдузларга айланиб, кўк бағрини тўлдириб турарди. Осмон – орзуларга тўла... Уларга эришиш учун мустаҳкам ирода, кучли қанотлар керак. Тўсиқлар қанчалик кучли бўлса, орзу-мақсадларга эришиш истаги ҳам шу қадар кучли бўлади. Фақат бунда саботни тўғри йўналтира билиш керак.
Ниҳоят, кичик опамнинг уяли телефони ёқимли мусиқа билан жиринглаб, экранида катта опамнинг исмини намойиш эта бошлади: “Dilnoz вызывает” Феруза опам шошилиб жавоб тугмасини босди, Дилноза опамдан етиб келган-келмаганини, ҳол-аҳволини сўради.
Биз тараддудланиб, опамни кутиб олишга чиқдик. Бир неча кундан бери бир-биримизни кўрмагандик, узоқ саломлашдик, дарвоза олдида анча туриб қолдик. Уйга киргач ҳам суҳбат тунги соат биргача давом этди, опам имтиҳондаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Мен эса опамнинг оғзини пойлардим: “Қачон бераркин? Олиб келдимикин? Айтган манзилингдан бориб олдим, деганди-ку...” Суҳбатга аралашмай, бир четда жим ўтирган опам муддаойимни тушунди шекилли:
- Сен кириб ухла. Ишга боришинг керак. Эртага оласан.
Эртанги кун келишини интизорлик билан кутиб, мен ҳам сокин тушлар мамлакати сари йўл олдим.
Тонг отди. Ҳовлида тонгги супур-сидир ишлари бошланиб кетди. Ишларни тугатиб нонуштага ўтирдик ҳамки, опамдан садо чиқмайди. “Балки, олиб келмагандир”
Уйга кириб, иш формасини кийдим. Ойнага қараб, ўзимни тартибга келтира бошладим. Алланималардан норози ва маҳзун нигоҳлар менга кўзгудан боқиб турарди. Нонушта қилиб, уйга кирган опам сумкасини очиб, уни секин менга узатди. “Раҳмат, опажон!” – дея юзларидан ўпиб қўйдим. Китобни сумкамга солиб, ишга равона бўлдим.
Ишхонамга келиб, компьютерни ёқдим. Секин сумкамни очиб, неча ойдан бери кутаётганим устозим совға қилган китобни олдим:

Сизни севганларга айламанг шафқат,
Ғазал ва нафрат-ла ўтда ёндиринг.
Фақат менда сизга лойиқ муҳаббат,
Ёнингизда фақат мени қолдиринг!

Эҳтиром ила муқовага назар ташладим:

“Осмон тўла орзулар...”

(Шу номли китобни менга совға қилганлари учун устозим шоир Муҳаммад Исмоилга ташаккуримни изҳор қиламан!)
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
"+" от:
Старый 08.08.2011 16:30   #122  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Aliye BlackANGEL Посмотреть сообщение
Совға.

2011-йил 3-август. Соат тунги ўн яримдан ўтган. Шаҳар кўчалари чироқ нурларига беланган.
“Осмон тўла орзулар...”

(Шу номли китобни менга совға қилганлари учун устозим шоир Муҳаммад Исмоилга ташаккуримни изҳор қиламан!)
Nihoyat kitob egasiga yetib boribdi...
Ответить 
Старый 09.08.2011 19:24   #123  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
ДРАМАТИК ҲАЗИЛ



Хотин ботиб терга
ўшқирар эрга.
-Кимгасиз эрка?
Ҳайдашди ишдан
ўзингизга ичдан
ўзингиз душман.
Кеча-ю эрта
бошни эгиб ерга
ботгансиз шеьрга.
Кечинг бу юмушдан
чиқолмай қишдан
ўлмайлик очдан!
Дедим: –Хотин кўп
урма дўқ
кўнглим тўқ.
Чеки йўқ армоннинг-қулиман
Эрки йўқ инсоннинг-дилиман
Тилиман – давроннинг
Шеьр билан кўксим чўғ.
То кимки сўзлашга топмайди илож
То борки қорни оч,
то борки муҳтож
ҳаттоки бошида бўлса ҳамки тож
барчаси шоирга сезар эҳтиёж.
Сўз билан яралган олам азалдан.
Сўзидан қайтмаган одам аталган.
Қайдаки бор бўлса юксалган Ватан
Шоирга эҳтиром билан қаралган.

Гар кимда дард бўлса –дармондир шоир
Гар кимки мард бўлса –қалқондир шоир.
Ким маош тўлабди асаларига
Табиат яратган –даврондир шоир.

Элим айтиб юрса қўшиқларимни
Шеьрим сурур берса наҳорга ўхшаб.
Чечакдай гуллаган туйғуларимнинг
Баҳосин ҳеч қачон бўлмайди ўлчаб

То ўлмай қирқилмас қулидан ризқ ҳам
Дарё- беминнатдир
Илоҳий ишқ ҳам
Шоир иши қай баҳор
хизматидан кам

Пулим йўқ деб булбул чекибдими ғам!
Эй, ёр йиғлайверма, тўкмагин кўз ёш
Ризқ истаб ҳар касга урмагайман бош .
Холис хизматимга қилмай эьтироз
Худо ўзи ҳар ой тўлагай маош.

Биз кутмаган чоғда, нурли товоқда
ҳурлар ризқимизни ташир ҳар ёқдан...
Ответить 
Старый 14.08.2011 18:28   #124  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТИ

БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТИ
(Дўстимга мактуб)

Дўстим, сенга ушбу мактубни шифохонадан йўллаяпман. Албатта, ҳар ким ўзининг ожиз томонларини бошқалардан яширади. Бу ерга келганимни ҳеч кимга айтмаган эдим. Лекин сенга айтадиган гапларим йиғилиб қолганлиги учун хаёлан мурожаат этаяпман.
Кеча мени кўриш учун замонавий бойлардан бири келиб қолди. Савлатидан от ҳуркади: эгнида бизнинг пулга чаққанда, камида ўн миллион сўм турадиган чарм палъто, бармоғида бриллиант узук. Бўйнида хипча илон йўғонлигидаги занжир. Оғзида эса: замондан нолиш, қимматчиликдан ёзғириш, имконият тақчиллигидан камситилган кимсанинг ўксиниши, бизга, матбуот ходимларига ошкораликни очиқ айтмаслигимизга нисбатан дўқ, пўписа. Биз пахта қўйишга устаси фаранг эмишмиз. Маддоҳликда, кўтар – кўтар қилишда бизга тенг келадигани йўқ эмиш. Биз, кўзимиз кўр, қулоғимиз кар бўлиб, қарсакбоз матбуотнинг роботига айланиб қолган эмишмиз...
Албатта, бу замонавий бойга гап уқтириш учун, мендай хаста одам тугул, тўртта асаби заранг одамнинг ақли ҳуши дош беролмайди. Лекин, шундай бўлсада ўз эътирозларимни, хаёлан, инсоф юзасидан бирма – бир мушоҳада қила бошладим.
Мен билан бир хонада ётган шеригим, “бой” ўртоғимиз кетгач, кўзларимга жовдираб қараб, йиғлаб юборди:
- Биласизми, мен нафас ололмайман. Менга бор йўғи бир қултум нафас керак. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Кун бўйи нафас ололмай зўриқиб – бўғриқиб юраман, кечаси уйқу йўқ, ҳар тун ухлаганда ҳаёт билан хайрлашиб ухлайман, мабодо уйқу аралаш, нафас ололмай ўлиб қолсам, рози – ризоликсиз кетмай деб...
Одамлар нега шукур қилмайди экан-а?
Мен хонадошимга сабру – бардош тилаб, албатта соғайиб кетасиз дея юпатмоқчи бўламан. Аммо, ўзимни юпатиш учун, хаёлан яна сенга мурожаат қила бошлайман: “Мен Вашингтонда бўлганимда, ҳақиқий миллионерларни кўрганман. Улар оммавий кутубхоналарда, югуриш майдонларида, эл қатори оддий ва кўримсиз бўлиб юришади. Қиёфаларидан улар бизнинг мактаб ўқитувчиларини эслатади. Уларнинг миллионер эканликларини фақат чек дафтарчаларидан билиш мумкин. Улар сиз билан эски танишингиздек гаплашади. Юртингиз ҳақида сўрайди, билимингизни текширади, ҳаётингиз билан қизиқади. Интеллектуал лаёқатингизни ўсмоқчилайди.
Вашингтонда 2 млн.дан ортиқ аҳоли яшайди. Оилаларнинг 90 – 95 фоизининг шахсий кутубхонаси бор. Яъни кутубхонаси йўқ оила, хонадоннинг ўзи кам. Бизнинг назаримиздаги бойлик, уларда кутубхона қиёфасида кўринса керак.
Албатта, моддий бойлик аввало катта меҳнат эвазига келади. Америкада, корхонадаги битта мутахассис ўз соҳасини шу қадар яхши эгаллайдики, унинг ўрнига шундай тажрибали одамни топиш амри маҳол. Йўқса, Америкада ишдан бўшатиш шу қадар осонки, ташкилот раҳбари интизомни сабабсиз бузган ходимини чақириб, ҳеч қандай изоҳсиз, қўлига паттасини тутиши мумкин.
Мен, Вашингтонда юрганимда бир қанча ўзбек талабалари билан ҳамсуҳбат бўлдим. Касбим тақозоси билан, улардан интервъю олишга уриндим. Лекин, айрим талабалар тихирлик қилишди. Эмишки, бизда шахсга сиғиниш давом этмоқда, монархия ҳукмрон, ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар қотирилган, демократия йўқ. Мени, бу ёшларнинг нонкўрлиги ҳайрон қолдирди. Ахир, уларнинг ҳар бирини ўқитиш учун ҳукуматимиз ўз жамғармасидан 200.000 доллардан пул ажратган эди.
Бу пулга бутун бошли мактаб ёки шифохона қуриш мумкин эди. 200.000 доллар бутун бошли бир жамоанинг бир йиллик даромади-ку! Қолаверса, ўша талаба Америкага келиб ўқиётганлигининг ўзи, демократия белгиси эмасми? Мен, талабаларга ҳеч бўлмаганда, эфир орқали ота – оналарингизга, ёру – биродарларингизга соғинчли салом айтинглар, десам ҳам унумади. Биз шаҳар айланиб юрган эдик. Йўлимиздан бир тиланчи чиқиб қолди. (Вашингтонда!). Мен тиланчига бир доллар пул узатдим. Тиланчи, уч бора таъзим қилиб, раҳмат айтди. Мен, талабаларга: одобни ҳеч бўлмаганда, мана шу тиланчидан ўрганинглар, халқимиз сизлар учун шунча маблағ сарфлаган экан, бошларинг бир умр таъзим ва ташаккурда бўлиши керак. Ватанимиз равнақи учун жон фидо қилсаларинг арзийди. Ўз ота – оналарингга салом айтишни эп билмасаларинг, кўзларинг кўр бўлади, - дедим.
Талабаларнинг баъзилари қайсарлик қилди, баъзи тушунганлари Капитолий майдонида юрагидаги гапларини айтди. Мен уларни тасвирга тушириб, эфирга бериб юбордим. Уларнинг “демократик” гапларига ҳеч ким тўсқинлик қилгани йўқ. Шу ерда битта савол туғилади. Нега Американинг биринчи президенти Жорж Вашингтоннинг номи АҚШ пойтахтига қўйилганлигини ҳеч ким шахсга сиғиниш демайди-ю, хусусийлаштириш мислсиз шиддат билан амалга оширилаётган Мустақил Ўзбекистонда шахсга сиғиниш иборасини қўллашларига нима дейсиз?!
Ҳозир “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари бир йилда 2 млн. 600.000 одамни чет элга олиб – бориб, олиб келади. Шунча одам дунёни кўради. Уларнинг онги – тафаккури дунё тараққиёти билан танишади, ўрганади, ислоҳ қилади. Ҳозир Ўзбекистон бутун дунё телеканалларини кўрмоқда. Ўзбекистонда 60 дан ортиқ давлатларнинг элчихоналари, ваколатхоналари ишлаб турибди. Интернет тармоқлари, телефон тармоқлари, уяли телефонлар бутун дунё билан Ўзбекистонни чамбарчас боғлаб турибди. Сиёсий, ижтимоий – иқтисодий ислоҳатлар беқиёс равишда ўсиб бормоқда. Шахсга сиғиниш ҳақида қанақа гап бўлиши мумкин?
Ўзбекистонга 70 йил мобайнида қанча автомашиналар келтирилган бўлса, кейинги йигирма йил ичида ундан тўрт баробар кўпроқ автомашиналарга эга бўлдик. Бугунги кунда беш юз турдан ортиқ радио ва телевидение студияси, давлат ва нодавлат, хусусий ва шахсий орган сифатида фаолият юргизмоқда. Биз нега кўпинча бу фактларга эътибор бермаймиз. Чунки, бизда Ватанимизга муҳаббат тушунчаси тўлиқ шаклланмаган. Америкалик ўз хонадони пештоқига Америка байроғини осиб қўйган. Унга ҳеч ким шундай қил деб топшириқ бермаган. У ўз Ватанини жонидан севади. Шунинг учун уйига бу байроқни осиб қўйган. Ва қалбида, тафаккурида ҳамиша ўз Ватани манфаати учун курашиш, ўз Ватанини олқишлаш иштиёқи яшайди.
Ўз Ватанини севиш дунёдаги жамики инсон учун, ўз ҳаётини севишдай гап. Дарҳақиқат, бахтли бўлмоқнинг биринчи шарти – Ватанни севмоқдир.
Биз Мисрда бўлганимизда, гуруҳимизга бир араб йигити раҳбарлик қилди. Миср туризмдан бир йилда 17 миллиард доллар фойда кўради. Лекин, Миср Исроил билан доимий уруш таҳликасида яшагани, шунингдек, терроризм ва бошқа хавф – хатарлар туристларни чўчитиб қўймаслиги учун мисрликлар туристларни иложи борича тинчликда, осойишталикда сақлашга ҳаракат қилади.
Бир куни автобусда Порт Саидга кетаётганимизда, чегара яқинида отишувлар бўлиб қолди. Шунда, араб йигити бизни чалғитиш учун худди ҳеч нарса бўлмаётгандек, қизиқарли ҳангомаларни шу қадар мароқ билан гапириб кетди-ки, ҳайратдан: “Э, артист бўлиб кет-э”, - деб юбордим. Ҳақиқатдан кўпчилик ташқарида нима бўлаётганлигини сезмай қолди. Ватан манфаатини ҳимоя қилишини қаранг! Агар бирор адашган ўқ унга текканда, у кулиб жон берарди, назаримда. Мисрда битта дарахт ўтқазиш учун уч йил тагига тинимсиз равишда сув қуйиб туришингиз керак. Бизда, эрмакка кўчат ўтқазсангиз, эсингиздан чиқиб кетса ҳам ўзи униб чиқаверади. Агар араб саҳроларидаги тўфонда қолиб кетсангиз, ўзингиз тугул туянгизни ҳам тополмайсиз. Лекин, мисрлик билан гаплашсангиз, дунё тарақиётининг бешиги ҳам Миср, дунёнинг энг гўзал ўлкаси ҳам Миср, энг сифатли мол ишлаб чиқарувчи ҳам Миср, дейди.
Шу туфайли бўлса керак, Мисрга четдан деярли мол олиб келинмайди.

(Давоми бор)
Ответить 
Старый 14.08.2011 18:35   #125  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТИ


Ҳиндистонда мабодо доллар ишлатсангиз, қамаш даражасигача олиб боради. Фақат ҳинд рупийси ишлатилади. Сотувдаги маҳсулотларнинг саксон, тўқсон фоизи Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардир. Деҳлидан кўра Тошкентда “Мерседес”, “БМВ”, “Жип”, “Максима”лар кўпроқдай, назаримда. Ҳиндистонда 100 миллионга яқин умуман рўйхатдан ўтмаган фуқаро истиқомат қилади. 300 миллионга яқин аҳоли мутлақо саводсиз. Лекин, ҳинд киноларида кўрганимиздек, севгиларига қанчалик фидойи бўлсалар, ҳиндлар ўз Ватанларига садоқатда бундан ўн карра фидойироқдирлар. Буни ҳиндларнинг ўз урф – одатларига, маданиятларига бўлган муносабатларида ҳам кўриш мумкин.
Шунингдек, ўз урф – одатларини, ўз тарихий, маданий бойликларини, ўз Ватанларининг шон – шавкатини кўз қорачиғидек асрашни голландларда ҳам яққол кўриш мумкин.
Маълумки, XVI – XVII асрларда голландлар денгиз йўлларига чиқишгач, денгиздаги куч – қавватлари орқали, Америка, Африка, Осиёда жуда катта мустамлакачилик сиёсатини олиб борганлар ва дунёнинг энг қудратли давлатларидан бирига айланган эдилар. Ҳозирга кунда, Голландиядаги деярли ҳар бир хонадонда ўша асрлардан қолган ёдгорликлар сақланади. Бу хоҳ соат бўлсин, стол ёки стул бўлсин, ё картина бўлсин, қилич бўлсин, худди ўша давр яна қайтиб келгандай тасаввур қиламиз. Бу қадимий анжомларга хонадон улуғлигини сақлаб турувчи тумордай қаралади. Энг эски, қадимий ресторанлар – энг қиммат ресторанлар ҳисобланади. Қайсики оиланинг шажараси қанчалик узоққа борса, шунча буюк сулола саналади.
Амстердам, ботқоқлик устидаги шаҳар. Агар минглаб километрга чўзилган тўғонлар бўлмаса, бу шаҳар океан тубига ғарқ бўлар эди. Лекин, уларга Ватан, юрт мавзусида гапириб кўрсангиз, дунёда тенги йўқ ўлка деб таърифлайдилар.Биз, балки ҳар куни деразамиз тагида денгиз тўлқинлари, ёввойи шиддат билан қутуриб – ҳайқириб турмагани учун Ватанимиз улуғлигини англамаётгандирмиз. Биздаги боқимандалик туйғуси қачон йўқолади?
Истамбул телевидениясида бир танишим ишлайди. У ўз миллатини жуда севади. 40 дан ортиқ туркий тилда тўхтамай қўшиқ айта олади. Дунёда неча туркий тил бўлса, деярли ҳаммасининг лаҳжасида маромига келтириб гапира олади. Шунингдек, ўзбек тилида ҳам. Биз у билан узоқ гаплашиб қолдик, сўнг уйига таклиф қилди. У ўттиз йилки, ижарада турар экан. Долларга чаққанда 350 доллар ойлик оларкан ва шунинг 150 долларини ижарага тўлар экан.
Истамбулда бутун – бутун квартиралар бойларнинг шахсий мулки бўлиб, одамларнинг кўпчилиги ижара уйда яшар экан.
Мана шу танишим ҳам бирор марта ўз Ватанидан, ўз яшаш тарзидан нолигани йўқ. Аксинча, унда Ватан туйғуси, миллат туйғуси шу қадар кучлики, қон – қонига сингиб кетган ва деярли ҳамма гапида Туркиянинг дунё миқёсидаги обрўси-ю, турк миллатининг улуғлиги ҳақида гапиради. Агар бу танишим, уч қаватли иморатда яшаб, минг долларлик чарм палъто кийганида, унинг гапларига таажжубланмаган бўлардим.

(Давоми бор)
Ответить 
Старый 15.08.2011 22:16   #126  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Муҳаммад ака, Сизни тошкентга қидириб келган каптарларингиз ҳақида гапириб беринг.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 22.08.2011 12:01   #127  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТИ - ВАТАННИ СЕВМОҚ !

Шунингдек, агар мени касалхонага кўришга келган танишим ҳам, юртимиздаги иқтисодий ислоҳотлардан мамнун бўлиб гапирганда таажжубланмасдим. Лекин, нега у нолийди? Ўзимиздан эмас, ўзгалардан талаб қилишга ўрганиб қолганимиз учунми? Меҳнатни миннат билан қилганимиз учунми? Дунёдаги ҳар бир инсон учун меҳнат қилиш оддий бурч эканлигини англамаганимиз учунми? Яхши яшаяпман дея иддао қилишдан олдин, замон талабларига ўзимни қай даражада тайёрладим дея, ўйлаб кўрдимми?
Бугунги кунда меҳнат ҳақидаги тушунчамизни ҳам ўзгартириш вақти келди. Биз энди биров учун эмас, ўзимиз учун ишлаётганимизни билишимиз керак. Ва меҳнат қилиш ҳар бир инсоннинг инсоний бурчи, вазифаси эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Агар Ер шарига юқоридан қарасангиз, Ўзбекистон ундаги бир гавҳардир. Албатта, у бир кунмас бир кун дунёнинг энг гўзал ва энг тараққий этган давлатларидан бирига айланади. Биз ўша кунларда юртдошларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун, бугун бу Ватаннинг корига ярашимиз керак. Бугун ҳамнафас, елкадош бўлишимиз керак. Олаётган ҳар бир нафасимиз, шу Ватан, шу миллат, шу юрт учун бўлиши лозим.
Бир одам, эрталаб уйидан чиқса, дарвоза тагида биров турганмиш. – Кимсиз – деса, - мен омадман, бу хонадонда узоқ вақт бўлдим. Бугун хонадонингизда ҳамма нарса етарли, бойсиз, фарзандларингиз соғ – саломат, бахтли – саодатлисиз. Энди, мен кетсам – дебди ҳалиги одам.
Уй эгаси қани маслаҳатлашиб кўрайлик-чи, деб ичкарига кириб кетибди. Хонадон аъзолари билан гаплашиб кўрса, улар: - Майли омад кетса кетсин-у, лекин аҳиллигимизни, бирлигимизни ташлаб кетсин – дея шарт қўйишибди. Уй эгаси қўйилган шартни омадга айтганида, омад: - Эй, аҳиллик, бирлик бор жойдан қаерга ҳам кетардим -дея, яна шу файзли хонадонда қолган экан.
Бугун Ўзбекистон , мана шундай аҳил ва ҳамжиҳат оила. Аҳиллик бор, тинчлик – осойишталик бор ерда омад ҳам бор.
Баъзида, қўшни Республика одамлари эркинроқ яшаётгани, эркинроқ сўзлаётгани ҳақида гапиришади. Бу – фарзандларига қаттиққўллик билан илму – одоб бераётган оила бошлиғига, фарзандларини ўз ҳолига қаровсиз ташлаб, нима номаъқулчилик қилса индамайдиган оила бошлиғининг таъна-ю маломатини эслатади. Президентимиз бугун қаттиққўллик билан тартиб – интизом ўрнатган экан, бу оиладан, албатта, илмли, маърифатли, одобли ва эртага бутун инсониятга хизмат қиладиган фарзандлар чиқиши учундир.
Мана, дўстим шифохонада, мана шуларни хаёл қилиб ётибман.
Кеча мени кўришга 11 ёшли ўғлим келди. Аҳволимни кўриб, кўнглимни кўтармоқчи бўлди:
- Дада, сиз оиламизни қип – қизил Сирдарё чўлларидан Тошкентга олиб келдингиз. Мен энди оиламизни Америкага, Голливудга олиб кетаман, дейди.
Негадир, кўзимга ёш келди. Мен 11 ёшимда тортган азоб – уқубатларим, етимликда кўрган қаро кунларимни эслаб, томоғим ғиппа бўғилди.
- Йўқ ўғлим, биз Голливудни шу ерда – Ўзбекистонда яратамиз, - дедим. Худо ҳаммамизнинг омадимизни берсин. Тинчлик бўлиб турса, ҳали кўп ёруғ кунларнинг гувоҳи бўламиз, - дедим.
Ўзбекистон келажаги буюк давлатдир! Уни ўзинг асра, Парвардигор!
Шу билан хатимни тугатар эканман, кўришгунча, омон бўл дея, сенга энг яхши тилакларимни билдириб қоламан.
Ответить 
Старый 22.08.2011 12:09   #128  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
) ЭНГ АВВАЛ ЎЗБЕКНИ СЕВ,

ПАРВАРДИГОР!


Бадиа

Биз дўстмиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Юлдуз бу сўзларни фақатгина менга эмас, минглаб ўзбек ёшларига қарата баралла айта олиши мумкин. Қалбида Ўзбекистонга муҳаббати товланиб турган, ўз олдига улуғ мақсадларни қўйган, халқ дарди билан яшаб турган ҳар бир ўзбек уни маслакдошим, дўстим деб чин қалбдан суйиши мумкин. Чунки Юлдуз Усмонова ўз қўшиқлари, ижодий изланишлари, қилаётган тинимсиз меҳнати, элнинг кўнглини топиши билан миллат номини оламга ёйишда пешқадамлардан бири сифатида ёшларимизнинг яқин маслакдошига, дўстига айланиб қолди.
Биз Амстердамга учиб кетаётган эдик. “Боинг - 767” тобора юқорига ўрлар, салон эса осойишта тароватга ғарқ. Юлдуз худди фикрларимни уқиб тургандай, титроқ овозда, секин гапира бошлади.
- Прездентимиз, Оллоҳ қалбларига солдиларми, 1 – сентабр, Мустақиллик тантаси кунлари кўпчилик қатори мени ҳам қўллаганларини эсласам, ҳаётда кўп заҳматлар чекканимданми, кўзимга тинимсиз ёш келади. Бутун аламлар танангдан сирқираб чиқиб кетадиган бу саодатли дақиқаларни сўз билан изоҳлаш қийин...
Юлдузнинг кўзлари ёшланган. Мен эса, Прездентимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, доно, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт” деган муборак сўзларини эслаб, қалбимда фарахбахш фахр туйғусини сезаман.
- Мана, ҳозир сиз билан Голландияга кетаяпмиз. Бугунги кунда Европада ўзига хос мухлисларингиз бор. Сиз ўзбек санъатини жаҳонга олиб чиқишда баҳоли қудрат ҳиссангизни қўшаяпсиз. Жуда кўп ўзбек ёшлари олам мусиқаси саҳнига ўзбек санъатини, демакки ўзбек номини, шон – шуҳратини олиб чиқиши барчамиз учун айни муддао. Ўзбек миллий саъати ва жахон мусиқа санъати оралиғидаги масофа, бу борадаги изланишларингиз, тажрибаларингиз ҳақида суҳбатлашсак.
- Ўзингизга маълум, Мустақиллик эълон қилинганидан сўнггина чет элларга чиқиш имконияти пайдо бўлди. . Лекин чиқиш, ўзингни намоён қилиш, озгина бўлсада эътибор топиш ҳеч осон кечмаган. Биринчи қадамни қўяр экансан, худди оёқни қор устига қўясан-у, бу қорнинг тагида сув борми, ботқоқликми, нима бор билмай таваккал қилишга мажбурсан. Ҳайрият, мен ташлаган қадамлар тўғри йўл устига қўйилган қадамлар бўлиб чиқди. Дастлаб, 15 кишига ҳам концерт бериб юрдим. Гоҳида алам қиларди: неча минг чақирим йўл босиб келсанг-у, бор йўғи ўн – ўн беш одам қарши олса... Ўзбек санъати номига путур етказмаганим учунми, Худо тўғри йўлдалигимни кўриб ишимни ўнглаб юборди. Трапдан тушайлик менга қандай эҳтиром кўрсатишларига гувоҳ бўласиз...
- Одатда янги қўшиқчи чиқаётганда, мусиқашунос мутахассислар дастлаб унчалик эътибор беришмайди. Чет элни билмадинг-у, лекин бизда шундай...
- Бу ерда дарров эътибор берадиган, ҳақиқатгўй мусиқашунослар кўп. Улар ўзбексан ёки америкаликсан деб, аяб ўтиришмайди, эшитиб, кўриб, аниқ хулосани очиқ – ойдин айтишади. Бу ерда фонограмма деганнинг ўзи йўқ. Овоз жонли тарзда кетади. Ҳар бир концертда, телевидение намойишида, радиода қўшиқчи жонли куйлаши албатта шарт. Бир, икки соат қўшиқ куйлаб бериш бу ҳазилакам иш эмас. Шу билан бирга, қўшиқ куйлаганда овознинг ўзи ҳамма нарсани ҳал қилиб беравермайди. Овоздаги шира, нафислик, фиғон, нола ўша дардга яраша мусиқадаги мантиқ, сўздаги фикр, санъаткорни ўзини тутиши, кийиниши, ҳолати ҳаммаси уйғунлик касб этиши шарт. Жаҳон эстрада санъатининг шунақанги талаблари борки, уларга бугунги кунда бор – йўғи йигирма ўттизтагина қўшиқчи жавоб бера олаяпти, холос. Бу қўшиқчиларни ҳақиқатдан Худонинг назари тушган қўшиқчилар дейиш мумкин.
- Бугунги кунда энг юқоридаги жаҳон эстрада санъатининг талаблари нималарда кўранади?
- Биринчидан, қўшиқчи ўзи мусиқа ёзиши керак, биров ёзган қўшиққа сакрагани билан у санъатда етакчи бўлаолмайди, ижрочигина бўлиб қолаверади.
Санъаткор ўта ақлли, продюссерига янги фикрлар бера оладиган, келажакни олдиндан кўра биладиган шахс бўлиши керак. Европада уч ойда мусиқа янгиланади. Ижод янгиланиб борилмас экан, назардан жуда тез қолиб кетади, сўнг санъаткорнинг ҳолига маймунлар йиғлаши, одамлар ундан шавқатсиз равишда тезлик билан юз ўгириши табиий. Санъаткор куйга ҳам, шеърга ҳам, мусиқага ҳам жону жаҳонини бермас экан, у етакчи ҳофиз бўлаолмайди.
Юлдуз шиддат билан гапира бошлайди. Унинг нутқ оҳангида ўзига бино қўйиб, тўртта одамнинг қарсагидан маст, ҳеч кимни менсимай қўйган, тўйларда отарчиликдан ортмай, мол – дунёга брилиб, умрини ҳам, иззатини ҳам совураётган хонандаларга қаратилган нафрат, ачиниш, истеҳзо сезилиб турарди.
Вазиятни юмшатиш учун: “Ҳар кимга Худо инсоф берсин-да”, - дея ғудралиб қўяман. Юлдуз менга ҳайрон бўлиб қарайди, ўз фикримга аниқлик киритиш учун:
- Ҳар бир инсон Худодан куч – қудрат, ўзининг эзгу мақсадини амалга ошира олиши учун мақсад сўраб яшаши керак, - дейман.
- Муҳаммад ака, фикрларинингизга мен ҳам қўшиламан. Худо омад бермаса айтишади-ку, эшак бозорига даллол бўлолмайсан, деб. Шахсан мен ўзимнинг ҳамма ютуқларимни Худонинг менга кўрсатган инояти деб қабул қиламан. Нимагаки эришган бўлсам, уларга ўз меҳнатим, ақлим билан эришдим, деб айтолмайман. Агар Худо омад бермаса, тинимсиз меҳнат қилиб ҳам, каллани компъютердай ишлатиб ҳам ҳеч нарсага эришолмаслик мумкин. Агар мен бир дақиқа ман – манликка берилсам, Оллоҳнинг буюклигига шак келтирган, Худонинг менга сочиб турган нурига осийлик қилган бўламан.
Ҳар бир инсонни юқорига етакловчи куч бўлади. Юрагида бир дард бўлади. Унинг қалбидаги бу мангу изтироб умр бўйи ловуллаб ёнар экан, инсон қўл етмас, кўз илғамас орзуларга эришади. Бахт фаришталари юзини силагандай бўлади.
- Сиз ҳаётда кўпроқ қайси тантана учун курашасиз?
- Мен учун ҳақиқатнинг тантанасини кўриш ҳамма нарсадан ёқимлидир. Елиб – югурганларим, гоҳо аччиғим чиқиши, асабийлашишларим, озгина бўлсада, адолатсизликни кўриб қолсам, шуни тўғриламагунча кўнглим жойига тушмаслиги – болалик одатим. Агар ҳақиқатни бугун биз ўрната олмасак, фарзандларимиз уни эртага кўролмайди. Ҳатто мана бундай қўшиқ ҳам бор:
-
- Бекор, бекор, биламан, бекор,
Ёлғиз майдонда олишмоқ бекор,
Бекор, бекор, ҳаммаси бекор,
Туғилмаган ҳақиқани изламоқ бекор.

- Баъзан ҳақиқатни одамлар орасидан излаш ножоиздай туюлади. Ахир булар фариштамас, одамларку, дейман. Яна майда – чуйда жанжалларга, бақир – чақирларга қўшилиб кетганимни ўзим ҳам билмай қоламан. “Ахир ягона ҳақиқатни Оллоҳни ўзи берганку, эй бандалар, сизлар нимани излаяпсизлар, бошқа ҳақиқат йўқ-ку”, дегим келади. Қалбимдаги шу ҳақиқатга бўлган улуғвор ишонч доим мени олдинга етаклайди.
Суҳбатимиз шу аснода яна узоқ давом этади. Самолёт эса оппоқ булутлар ичра сузиб борарди.
Азиз муштарий! Балки мендан ушбу суҳбатни ҳавола қилишдан мақсад нима? – дея ҳақли равишда сўрарсиз. Бу суҳбат билан мен оламга донғи кетган санъаткорнинг фелъ – атворини, дунё қарашини ёритишни мақсад қилиб қўйганим йўқ. Зеро, бу иш менинг қўлимдан ҳам келмайди. Менда биргина туйғу бор: у ҳам бўлса, ўзбек санъати довруғини узоқ юртларда ёйиб юрган миллатдошим Юлдуз Усмоновадан фахрланиш туйғуси эди. Худди миллат қаҳрамони улуғ ишларга сафарбар қиланаяпти-ю, мен уни кузатишга чиққандай, қалбим қувонар эди. Бу қувонч ўзбек тили, ўзбек оҳанги, ўзбекнинг маданиятидан, буюк аждодлари бўлган Ватанимизнинг бутун жаҳонга юз бураётган лаҳзаларидан фаҳрланиш туйғуси !
Эртасига Амстердамнинг Скипул аэропортида юзлаб голланд ёшлари Юлдуз Усмоновани олқишлар билан кутиб олишини кузатар эканман, неча минг йиллик муқаддас тарихга эга Ўзбекистон фарзандлари Европа халқлари юрагини забт этаётганини кўриб: “Шуҳратинг оламни тутсин, она Ўзбекистоним!” – дея ҳайқиргим келди. Илоё, бундай ҳайқириқ барчамизнинг қалбимизда доимо жаранглаб турсин!







2001-йил. Амстердам
Ответить 
Старый 22.08.2011 12:12   #129  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
ИЛТИЖО

Ҳуррият шиддати гувлар долғали,
Тошқин ҳайқириқлар чўзилмиш кўкка!
Исёнлар гупириб қалбда ёнади,
Худойим, мангулик, шон бер ўзбекка.

Қўлловчи руҳ, ота – бобом зафари,
Бу юртда яшайди боқий бир нусрат.
Ўзбек миллати бу – олам сарвари,
Худойим, сен унга қилгин мурувват!

Йўриғингдан ўзга йўли йўқ борар,
Сендан ўзгага ҳам топинмас асло.
У бутун жон – жаҳди билан ёлворар,
Бизни энг юксак эт, Тангри таоло!

Дуолар-у жону фидолар ҳаққи,
Келиб кетмас давлат айлагин нисор.
У сени жонидан севгувчи халқки,
Энг аввал ўзбекни сев, Парвардигор!

Қадимий миллатмиз миллион – миллион,
Ҳар юрак зарбида янграр ҳур нидо.
Бизлар шу бахт учун тикажакмиз жон,
Энг буюк, музаффар ҳаёт бер, Худо!
Ответить 
Старый 22.08.2011 12:40   #130  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Muhammad aka, ijozatingiz bilan bir savol bersam... Bilamanki, Sizning diniy bilimlaringiz ancha yaxshi, shu borada, yuqoridagi she'ringizni o'qib savol tug'ilgan edi:

Insonlarni ota-bobolar ruhi qo'llashi haqidagi gapga din qanday qaraydi? Ryhlar emas, insonni Yaratganning o'zi qo'lllamaydimi? Ruhlarning tiriklarga ta'siri haqidagi fikrlarni qanday izohlaysiz?

Javob uchun oldindan rahmat
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх