Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.07.2011 21:01   #1  
Аватар для Romiy
Оффлайн
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11  39/19
– 0  0/0

Kyrgyzstan
Усмон хўжа Аъламга ёзилган тарихдан парча

Фано майдонидин ким юрмай ўтди,
Қазони қаҳрамонин сўрмай ўтди.

Ўзин ахтаргучи кўп аҳли мансаб,
Қазо етди ўриндан турмай ўтди.

Бири кетди ва навбат бирга етди,
Туруб кетган келиб ўлтурмай ўтди.

Қазо девониға ёзғон сижилни,*
Кими ҳукмин бажо келтурмай ўтди.

Бу майдонда самарлиғ* қайси нахлин,*
Ҳазонни сарсари* яқтурмай ўтди.

Бинойи давлатининг қайси сардор,
Ҳаводис* селиға буздурмай ўтди.

Бу мазраъдин* ҳаётин хирманини,
Фано барқи* қачон ёндурмай ўтди.

Асолат гулшанининг қайси баргин,
Тегуб ғам жоласи сўлдурмай ўтди.

Ким онлардин ҳаётин заврақини,
Жаҳон гирдобидин суздурмай ўтди.

Бу маҳфилдин* ажал соқийси кимга,
Ўлумни шарбатин сундурмай ўтди.

Фалакни золи кимнинг туфроғини,
Элакдин ўтказиб тўздурмай ўтди.

Лаҳад дарвозасидин қайси сарвар,
Белин букмай, бошин индурмай ўтди.

Бу дунё кўчасидин қайси отлиғ,
Адам сари инонин бурмай ўтди.

Бошини косасини қайси сардор,
Лаҳад туфроғига тўлдурмай ўтди.

Ажал кимини йиғоч маркабиға,*
Оёғидин қолдуруб, миндурмай ўтди.

Бу саҳрони сивоси ҳар қаюнинг,
Бошин айландуруб тиндурмай ўтди.

Қани бир дасти балоким бошиға,
Ажални муштини туйдурмай ўтди.

Ўлум шаҳбозини сарнечасидин,
Ким ул болу-парин юлдурмай ўтди.

Бу зулмат хонадин бир дам ёруғлиқ,
Шарарни* ламъасидек* турмай ўтди.

Бу дунёни аруси мардларини,
Тасарруф қилғали қўйдурмай ўтди.

Жаҳондин ўтди ҳар ким юк кўтармай,
Шаётин қўлласа тутдурмай ўтди.

Бу қаттиқ йўлда дунё тутмағонлар,
Оғир юкдин белин толдурмай ўтди.

Бу йўлда катта давлатлик мусофир,
Қўлидин нақдини олдурмай ўтди.

Жаҳон молини юткон ҳар муқаммир,*
Дами охир, қачон ютдурмай ўтди...

Хўжахон қози Рожий.

,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, ,,,,,,,,,,,,,,,,

Сижил - рўйхат, архив
Самар - мева, ҳосил
Нахл - дарахт
Сарсар - кучли шамол
Ҳаводис - ҳодисалар
Мазраъ - зироатгоҳ, дала
Барқ - яшин
Маҳфил - жамият ёки байрам ўтказиладиган жой
Маркаб - арава
Шарар - аланга
Ламъа - шуъла
Арус - куёв ёки навқирон йигит
Муқаммир - қиморбоз
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх