Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: Худойберди Тухтабоевнинг кайси асарларини укигансиз?
"Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими" 33 78.57%
"Ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар" 23 54.76%
"Беш болали йигитча", "Омонбой ва Давронбойнинг саргузаштлари" 14 33.33%
Деярли барча асарларини 9 21.43%
Асарларини ўқимаган эканман 1 2.38%
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 42. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.06.2011 15:26   #191  
Offline ID
Аватар для Xurshid Dustmuhammad
Оффлайн
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77  163/74
– 0  0/0

Uzbekistan
Бу фикрларни дабдурустдан рад этиб бўлмайди. Асослаб бердингиз ҳам. Лекин масалани бир инсон ҳаёти мисолида таҳлил этишга ҳаракат қилсак, умрнинг бир қисмини ҳимояга сарфлаш, муттасил ўз-ўзини муҳофаза қилишга олиб келади. Муҳофазани сира унутмаслик теварак-атрофга шубҳа билан қарашга мажбур қилади. Эҳтиёткорлик кучаяди. Эҳтиёткорликдан шубҳа туғилади. Доимо шубҳа, доимо гумон... 30-йилларнинг охирида юз берган воқеалар таъсирида туғилган психология эмасми, бу?..
Ҳар қандай соғлом жамиятда ҳам 15 фоиз «эҳтиёткорлик даражаси» мавжудлиги оддий ҳол ҳисобланади. Ҳисобларга кўра, ҳозиргидақа ўтиш даврларида бу «даража» 70 фоизгача етади. Агар буни тан олсак, 70-80 йиллик шўро тарихи бир-биридан қолишмайдиган ўтиш даврларидан иборат эди. Демак, эҳтиёткорлик «ҳарорати» доимо юқори бўлган. Ўғлингиз Бобур мақолаларидан бирида одамлар ҳужайрасидаги қўрқув ҳиссини таҳлил этганда бу ҳақда жуда яхши хулосалар чиқарганди. Хўш, одам ўз табиатидаги қўрқув ҳиссининг қули бўлиб қолсинми ёки ундан халос бўлишига урингани дурустми?..
Мен ўзимча 30-, 40-, 50- ва ҳоказо ўн йилликларда шахси шаклланган кишиларнинг феъл-атворини қиёсан таҳлил қиламан. Шунда, Сизларга тенгқур авлод вакилларида ҳозиргина Сиз асослаб беришга уринган эҳтиёткорлик туйғуси кучли эканини сезаман. Ва... умрнинг бебаҳо қисми шубҳа, гумон ва эҳтиёткорликка сарфланганига ачинаман. Буни инсоннинг эркин камолоти учун соғлом ҳолат деб айтолмайман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.06.2011 15:27   #192  
Offline ID
Аватар для Xudoyberdi To'xtaboyev
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29  215/71
– 0  0/0

Uzbekistan
Ярамни янгиладингиз Хуршиджон. Ҳамон гап келди, айта қолай... Икки ёшда эдимми, ё ундан хиёл эслироқ эдим чоғи... «Қулоқнинг боласи» деган даъвода отамни уйдан олиб кетишган. Чамаси отам қаршилик кўрсатганлар, шунда 4-5 киши ҳамла қилиб ўртага олиб тепкилашган. Шу манзара кўз олдимдан сира-сира кетмайди... Биологик қўрқув...
Ҳар ўн йиллик ўзига хос одамларни етиштирганини кузатганингиз қизиқ ва жуда жиддий нарса! 30-40-йилларда одамлар қўрқув ва ваҳимада эди. Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида халқимизнинг ҳар тўртдан бирини қурбон бердик. Қиёс учун айтадаиган бўлсак, бевосита уруш майдонига айланган Белорусда ҳар бештадан бир одам қирилган. Шунга қарамай, урушдан ғалаба билан чиқиш одамлар ғурурини кўтаради. Кўтаришга кўтаради, лекин қалб ва онг қўрқувдан тозаланиб улгурмайди. У иллат 60-йилларда пасайди. Миллий ғурур эмас, жамиятнинг мустақиллашувидан келиб чиқадиган ғурур пайдо бўлди. 80-йиллардаги фикрчанлик 60-йиллардаги ўша руҳий уйғониш палласидаги тарбия маҳсули бўлди. Жамиятдаги иллатларга қарши исёнкорлик кучайди.
Ҳозир миллий ғурурнинг шаклланаётгани жумҳурият мустақиллигининг мевасидир.
Энди бояги муҳофаза, ҳимоя масаласига қайтсам, мен эришилган маънавий камолотни муҳофаза қилувчи соғлом муҳофазани назарда тутган эдим. Истайсизми-йўқми, ўз-ўзини муҳофаза этиш унутилган жойда камолотга силлиққина ва осонгина эришиш мумкин эмас. Ҳамонки, эзгулик ва ёвузлик тоабад ёнма-ён мавжуд экан, одам ҳар икковини ҳисобга олиб яшамоққа мажбур.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.06.2011 15:28   #193  
Offline ID
Аватар для Xurshid Dustmuhammad
Оффлайн
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77  163/74
– 0  0/0

Uzbekistan
Умрнинг мазмуни уни қай мақсадда сарфлашга боғлиқлиги ҳақида суҳбатлашаётган эдик.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 30.06.2011 15:29   #194  
Offline ID
Аватар для Xudoyberdi To'xtaboyev
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29  215/71
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Xurshid Dustmuhammad Посмотреть сообщение
Умрнинг мазмуни уни қай мақсадда сарфлашга боғлиқлиги ҳақида суҳбатлашаётган эдик.
Умрнинг мазмуни англаш дақиқаларида намоён бўлади. Бизни ўраб турган олам беҳад ранг-баранг, айни чоқда беҳад мураккаб. Ҳар ким ҳаётнинг мазмунини турли ёшда англайди. Ҳаёт моҳиятини бир умр фарқламай ўтадиганлар ҳам бор.
Инсондек мукаммал жонзот йўқ. Инсонни инсон қилувчи тўрт фазилат унинг ўзи билан туғилади. Гўзаллик, Адолат, Ҳақиқат, Маъсумлик. Ўзликни англаш ушбу фазилатларнинг такомили билан бўлади. Мисол учун уч ёшли қизалоқ йўргакдаги укачасини эркалатиши унинг табиатида маъсумлик мавжудлигидан, ноҳақ танбеҳ берилган опасини онасидан ҳимоя қилишга уриниши адолат туйғусининг шаклланаётганидан далолат беради.
Ўзлигини англаш ана шу тўрт фазилатни тушуниб етиш ва яна такрорлайман, уларни ҳимоя, муҳофаза қилишдан бошланади. Бу борада шароит ва муҳитда гап кўп. Эҳтимол, ҳамма гап шароит ва муҳитдадир! Инсоннинг ўзи билан дунёга келган бу фазилатлар умр мабойнида ё ривожланади, ё тўхтайди, ёхуд буткул ўлади. Ўлиш ҳоллари кўпроқ учрайди. Ана энди ўзингиз айтинг; санаб ўтилган фазилатлари ўлиб бўлган болани тарбиялаш осонми ёки ҳали айниб улгурмаган боланими?.. Макаренкони эслайлик. «Болани қайта тарбиялаш илк дафъа тарбиядан етмиш карра оғирроқдир» деган эди!
Турғунлик даврида худди шундай бўлди, яъни болалар ўзлигини англайдиган паллада ҳеч қандай иш қилинмади-да, барча куч, барча эътибор бузилиб улгурган болалар тарбиясига қаратилди.
Хулоса ясасак, жамият уч омилга ниҳоятда ҳушёр бўлмоғи зарур: туғма қобилиятни мумкин қадар эрта аниқлашга; жамият қонунларини, ахлоқий қадриятларни болалар онгига сингдиришга; фарзандларимизнинг табиатни англаб улғайишига эришмоқ зарур. Токи улғайган, суяги қотган одамни қайта тарбиялашга эҳтиёж қолмасин.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.06.2011 15:30   #195  
Offline ID
Аватар для Xurshid Dustmuhammad
Оффлайн
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77  163/74
– 0  0/0

Uzbekistan
Худойберди ака!

Юқорида айтганларингиздан келиб чиқсак, Сиз улғайган, тарбияланган муҳит-шароит ЁЗУВЧИ инсонни вояга етказган, яъни барча катта-кичик сабаб ва сабаблар пировардида Худойберди Тўхтабоевдек адибни дунёга келтирди, юзага чиқарди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.06.2011 15:31   #196  
Offline ID
Аватар для Xudoyberdi To'xtaboyev
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29  215/71
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Xurshid Dustmuhammad Посмотреть сообщение
Юқорида айтганларингиздан келиб чиқсак, Сиз улғайган, тарбияланган муҳит-шароит ЁЗУВЧИ инсонни вояга етказган, яъни барча катта-кичик сабаб ва сабаблар пировардида Худойберди Тўхтабоевдек адибни дунёга келтирди, юзага чиқарди.
Бу саволга ҳам «ҳа», ҳам «йўқ, унчалик эмас» дея жавоб бериш мумкин. Нега?..Табиат менга сўзга мойиллик берган бўлса бордир. Ота-онадан етим қолганман. Асосан, деҳқон бобомнинг, остона хатлаб кўчага чиқмаган момомнинг қўлларида улғайганман. Оят, эртак, ривоят, достонларни момомдан тинглаганман, бобом ниҳоятда қаттиққўл одам бўлганлар. Ўзлари дам олиш нималигини билмаганлар, шунданми, «чарчадим» деган сўзни эшитишга тоқатлари йўқ эди. Бир сафар тешани жойига қўймаганим учун жазолаганлар.
На оиламизда, на қишлоқда мендаги сўзга мойиллик туйғусининг кўкаришига шароит бўлмаган. Эсимда, қишлоғимизда Ҳодихон эшон, Қирғиз домла, Шодивой қори, Раим қори деган мўйсафидлар, отахонлар бўлишган. «Матмуса бобоникига обборинг» деб йиғлаганларим ёдимда... Китоб кўрган одамларнинг суҳбатига муштоқ бўлиб кечалари фонус кўтариб эшикма-эшик юрардик. Бироқ эсимни танибманки, турмуш ташвиши, тирикчилик ўз домига тортиб кетган. Қора жомадон кўтариб, кўзим ёниб тассавур қилиб бўлмайдиган зўр бир иштиёқ билан Тошкентга келганман, САГУнинг логика-психология бўлимига ўқишга кирганман. Буни қарангки, сўзга мойиллик тарбиясига ўшанда ҳам имкон бўлмаган – қўлим бўшади дегунча мардикорлик қилганман.
Олий маълумот олиб қишлоққа қайтдим, муаллимлик қила бошладим. 1955 йили «Қизил Ўзбекистон»да босилган «Фелъетондан сўнг» ҳикоям конкурсда 3-ўрин билан тақдирланди. Шу сабаб бўлиб пойтахтга қайтдим. «Тошкент ҳақиқати»да ишлай бошладим. Сўнг «Қизил Ўзбекистон»га ўтдим.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 30.06.2011 15:32   #197  
Offline ID
Аватар для Xurshid Dustmuhammad
Оффлайн
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77  163/74
– 0  0/0

Uzbekistan
Демак, боя ўзингиз айтган сўзга мойиллик туйғусини тарбиялайдиган шароитни топдингиз?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 30.06.2011 15:33   #198  
Offline ID
Аватар для Xudoyberdi To'xtaboyev
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29  215/71
– 0  0/0

Uzbekistan
1958 – 1972 - йиллар орасида 300 га яқин фелъетон ёздим. Фелъетон ўз йўлига, уларни ёзиш жараёнида жамият нормаларини ўрганишга уриндим. Аста-секин пойтахтга қора жомадон кўтариб ҳайрат кўзлари билан келган одамнинг маънавий қиёфасида жиддий ўзгаришлар юз берди. Янги одам туғилаётганини англадим, бу янги одамнинг туғилиши болаларга эътибор заруратини англаш билан чамбарчас боғлиқ эди! Жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун тарбияни анча эрта бошламоқ кераклигини фаҳмладим. Болалар ёзувчиси бўлиб қолганимнинг сабаби ҳам шу.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Старый 30.06.2011 15:34   #199  
Offline ID
Аватар для Xurshid Dustmuhammad
Оффлайн
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77  163/74
– 0  0/0

Uzbekistan
Матбуотда фелъетон кўриб қолсам, ундан ўткир танқид ва ўткир кулгили ҳолат излайман. Фелъетоннинг имкониятлари нақадар бепоён бўлгани ҳолда бизда жанр сифатида ўлиб бораётганига ҳайронман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.06.2011 15:35   #200  
Offline ID
Аватар для Xudoyberdi To'xtaboyev
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 77
+ 29  215/71
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Xurshid Dustmuhammad Посмотреть сообщение
Матбуотда фелъетон кўриб қолсам, ундан ўткир танқид ва ўткир кулгили ҳолат излайман. Фелъетоннинг имкониятлари нақадар бепоён бўлгани ҳолда бизда жанр сифатида ўлиб бораётганига ҳайронман.
«Ўткир танқид ва ўткир кулги» деяпсиз. Буни қандай тушунамиз? Кулгининг ўзи нима?.. Атмосферада иссиқ ва совуқ ҳаво оқимининг тўқнашувидан ҳосил бўлган чақмоқнинг қуввати мусбат ва манфий кучларнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлгани каби фелъетонда шаклланган ижтимоий ва ахлоқий қадриятларга тенг келувчи бошқа бир қадрият пайдо бўлса ва улар тўқнашса чинакам кулгили портлаш вужудга келади. Фелъетон имкониятларидан етарли фойданилмаётганининг бош сабаби ҳам шунда, яъни зиддиятли қадриятларнинг тўқнашув нуқтасини топа олмасликда!
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх