Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.06.2011 13:39   #41  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Хаёл

Кечалар киприкларимда
Тарки хоб айлар хаёл,
Ўз ҳаётимдан ўзимга
Сарҳисоб айлар хаёл.

Қисса айтур мозидин гоҳ,
Эртадан афсона гоҳ,
Гоҳ савол айлар кўнгилга,
Гоҳ жавоб айлар хаёл.

Кўкда сузган ойни кўзга
Бир кичик фонус этиб,
Пирпираб ёнгувчи шамни
Моҳи тоб айлар хаёл.

Май тўла жом ичра тўфон
Мавжини пайдо қилур,
Тонг шафақ алвонини
Гулгун шароб айлар хаёл.

Минг асрлар кори ҳолин
Қилгай у бир сония,
Лаҳзанинг мазмунини
Минг бир китоб айлар хаёл.

Неки забт этмиш шуур,
Боис хаёл ўлса, не тонг,
Дилга парвоз айла деб
Мангу хитоб айлар хаёл.

Бу шитоб асрим хаёлга
Этдиму тезликни бахш,
Билмадим, асримни олға
Ё шитоб айлар хаёл.

Бор экан инсон қўлида
Орзу ёққан чароқ,
Бу чароқни, ўйла, бир кун
Офтоб айлар хаёл.

Бўлгин, Эркин, ҳар нафас
Эзгу хаёлга ошино,
Пок эса ният, сени
Олижаноб айлар хаёл.

1967


Хаёл

Кай паёмеро ба мижгонам зи хоб орад хаёл,
Зиндагиямро ба ман чун сарҳисоб орад хаёл.

Қисса аз мозй гаҳе, афсона аз фардо гаҳе,
Гаҳе суоле бар дили ман, гаҳ чавоб орад хаёл.

Киштии маҳро чу фонусе ба чашм афрўхта,
Шамъро андар радифи моҳтоб орад хаёл.

Мавчи тўфоне даруни чоми май барпо кунад,
Лолагун шамси саҳарро чун шароб орад хаёл.

Асрҳоро васл бахшида ба ҳам дар лаҳзае,
Лаҳзаеро дар ҳазору як китоб орад хаёл.

Ҳар чизе ки забт месозад шуур, аз они ўст,
Қалби сокитро аср аст дар ҳар чорхези чархи ў.

Ё ки чархи асрро дар печу тоб орад хаёл
Бар чароғе ки фирўзон кард дасти орзў.

Мужда аз васли арўси офтоб орад хаёл
Назм кардам ман хаёли хешро, аммо бидон,

Хом бошад бар сарат ранчу азоб орад хаёл.
Бо хаёли нек бош, Эркин ҳамеша ҳамнафас,
То ба ту сад неъмати оличаноб орад хаёл.

2010
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 11.06.2011 14:27   #42  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kavsar Посмотреть сообщение
Устоз Ғайратийга аталган шеърингиз ниҳоятда гўзал ва қалбдан чиққан. У кишининг (Устоз Ғайратийнинг) сизга ёққан энг чиройли фазилатларини эслаб ўтсангиз.
Эллик биринчи-эллик иккинчи йиллар эди. Биз олтинчи-еттинчи синф ўқувчилари Лабзакдаги Островский номли ўқувчилар саройига қатнашиб юрар эдик. Саройнинг катта майдони айниқса ёзда гавжум бўларди. Драма тўгараги қатнашчилари спектакллар қўйишар, футбол, волейбол, шахмат мусобақалари ўтказиб туриларди. Уста Маҳмуд Усмоновнинг ганчкор шогирдлари иши ҳамманинг диққатини тортарди.
Ёш адабиётчилар тўгарагини шоир Ғайратий бошқарар эди. Бу нуроний, вазмин, мулойим, меҳрибон устознинг сиймоси менинг кўз олдимдан сира кетмайди. У бизнинг илк ибтидоий машқларимизни диққат билан эшитар, аввал ўртоқларимизнинг фикрини сўрар, охири ўзи якун ясаб ёзганларимизнинг ютуқ ва камчиликларини кўрсатар эди. Бу билан устоз бизни фақат шеър ва ҳикоя ёзишгагина эмас, ҳар бир асарнинг бадиий қиммати ҳақида фикр қилиш, бу фикрни баён қила олишга ҳам ўргатарди. Ғайратий мумтоз шеъриятнинг зукко билгичларидан бўлган. Форс тилида, қадимий туркий тилда битилган жуда кўп ғазал, рубоийларни ёд билар, бизга ўқиб бериб ўтирарди. Мана, йиллар ўтиб ўз-ўзимга савол бераман. Ўша вақтда-ку бизлар каттамиз ўн беш-ўн олтида, кичкинамиз ўн бир-ўн икки ёшда бўлган болалар эдик. Саъдий, Ҳофиз, Навоий, Бедил, Фузулийларнинг ҳозирги кунда ҳам луғатсиз англаш мушкул бўлган байтларини устоз Ғайратий бизга нега ўқиб берарди? Биз ахир у байтлардаги фалсафанинг, мажозларнинг мингдан бирини ҳам илғаб ололмасдик.
Чуқурроқ ўйласам, шоир Ғайратий катта педагог ҳам экан. Биз ўша вақтда буюк шарқ алломаларининг нозик бадиий образларини тушуниб етмаган бўлсак ҳам, мурғак хаёлимизга сеҳрли шеъриятнинг шуъласи тушган экан. Ақлимиз билан англамасак ҳам шууримиз билан шундай юксак, самовий, мўъжизавий шеърият оламда борлигини сезган эканмиз.
Устоз Ғайратий ҳеч қачон ҳеч биримизга “сен” деб мурожаат қилмаган. У болалигимиздан бизни ўзаро ҳурматга, бир-бировни қадрлашга ўргатди. “Шоир қавми, - дер эди у, - бир-бирига ўхшамаган бўлади. Кўнглида ҳеч қачон бошқасини тан олмайди. Лекин истеъдод эгасида мавжуд бўлган ақл, фаросат унга доим бир нарсани уқдириб туради: адабиётга бир хил фикрлайдиган инсонлар керак эмас. Шоирлар ўзларининг ҳар хиллиги билан қадрли”.
Устознинг яна бир ўгити қулоғимдан кетмайди: “Адабиёт ҳалол, пок инсонларнинг даргоҳи. Унга шону шуҳрат таъма қилиб кирган, қалам ҳақидан келадиган бойликни ўйлаган киши ҳеч нарсага эриша олмайди. Аксинча, оқибатда беобрў бўлади. Сизлар ўқишни, ўрганишни, қунт билан меҳнат қилишни билинг. Сиз орзу қилган ҳамма нарса ўзи эшигингизни қоқиб келади”.
Ўша йиллар шоир Ғайратий учун қийин йиллар эди. У ноҳақ айбланиб, адабий давралардан четга сурилиб қолган, ғариб, афтода бир ҳолда эди. Шоир ўзининг ёш дўстлари билан овунар, кўнглидаги гапларини биз билан ўртоқлашарди. Ўша пайтда кўрган қийинчиликлари шоирга кейинчалик катта бахт бўлиб қайтди, устозлик бахти-шогирдларнинг камолини кўриб қувониш бахти бўлиб қайтди.
1965 йилда шоирнинг 60 йиллик тўйи (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида ўтказилган эди) ҳеч эсимдан чиқмайди. Биз унинг шогирдлари- Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шомансур, Сайёр, Тўлқин, Анвар Исроилов, Анвар Юсупов, Анвар Эшонов, Тамилла Қосимова, Матлуба Исломова ва бошқалар устоз ҳақида ўз дил сўзимизни айтган эдик. Устоз кипригида ёш қалқиб турарди.
Устознинг хотираси миннатдор қалбларимизда узоқ яшаб қолади.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 11.06.2011 в 15:12.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 11.06.2011 14:38   #43  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от albatros Посмотреть сообщение

O`ZBEGIM

Qasida

Tarixingdir ming asrlar
Ichra pinhon, o‘zbegim,
Senga tengdosh Pomiru
Oqsoch Tiyonshon, o‘zbegim.

So‘ylasin Afrosiyobu
So‘ylasin O’rxun xati,
Ko‘hna tarix shodasida
Bitta marjon, o‘zbegim.

Al Beruniy, Al Xorazmiy,
Al Forob avlodidan,
Asli nasli balki O’zluq,
Balki Tarxon, o‘zbegim...
ЎЗБЕКАМ

Дар ҳазорон қарн таърихи ту пинҳон, ўзбекам,
Бо ту ҳамсол аст Помиру Тиёншон, ўзбекам.

Аз хати Урхуну аз Афросиёб ояд садо,
Гўиё дар шодаи таърих марчон, ўзбекам.

Вориси Беруниву Хоразмиву Фаробийи,
Шоядо аз насли Ўзлук, ё ки Тархон, ўзбекам.

Бар сари бадбахти ту шамшербози кардаанд,
Эй басо хоқону сулотону шаҳу хон, ўзбекам.

Кўҳсорат бар сарат чун аждаҳо шуд посбон,
Аз ду чашмат рехт ду дарёи Уммон, ўзбекам.

Доғҳо дорй зи теғи Қайсари Рум дар чигар,
Дар раҳи Чингизу Боту сангаристон, ўзбекам.

Бар сарат аз чор сў тиру акмонҳо рехтанд,
Куштаву торочдида, хонавайрон ўзбекам.

Лек умре хам накарди сар ба чаври рўзгор,
Эй Муқаннаъ, аз табори сарбадорон, ўзбекам.

Ту на зардушти, на буддои, на муғ, на бутпараст,
Бо шиори одамият пок иймон, ўзбек.

Нур бахшидй ба зулмат бо чароғи маърифат,
Рехт шабҳо аз ду чашмат кавкабистон, ўзбекам.

Чун муназзам кард Улуғбек чадвали асрорро,
Бар фазои осмон бигзошт нарбон, ўзбекам.

Олам аз бонги Алишери ту дод акси садо,
Чун ба мулки шеърият гардидй султон, ўзбекам.

Шоҳи иқлими адаб, аммо ғуломи сарнавишт,
Дар диёри худ ғарибу зору нолон ўзбекам.

Оташе афрўхт Бобур бо фиғони худ ба даҳр,
Дар вучудат хуни Машраб кард туғён, ўзбекам.

Нодира пажмурда шуд дар гулшани шеъру бишуст,
Симтанро ашку гўраш карда армон, ўзбекам.

Фурқатат бигрист дар фурқат, Муқимат дар мақом,
Аз фиғонат Ҳинду Афғон карда афғон, ўзбекам.

Эй басо Фирдавсй бояд назми таърихи туро,
Чунки ҳар оҳест аз ту чанд достон, ўзбекам.

Пушти сар шуд дарду доғи кўҳнаи таърихи ту,
Захмҳои чонгудозат ёфт дармон, ўзбекам.

З-офтоби бахт гардид осмонат нурбор,
Зулмати сад асраат шуд шўълаафшон, ўзбекам.

Боғ бошад гар ватан, як шаҳгули хандон туй,
Чашм бошад гар ватан, як тори мижгон, ўзбекам.

Сарбаландиҳои мо аз туст, эй халқи азиз,
Бори кўҳеро кашида нек деҳқон, ўзбекам.

Аз чи мадҳатро нагўям дар чаҳони бекарон,
То шиносам хешро, пайдо шуд имкон, ўзбекам.

Гарчи ман фарзанди ин кишвар, зи авлоди башар,
Як чигарбанди сазовори туям, ҳон, ўзбекам.

Пушкину Байрон бароям ду чаҳони беназир,
Фахрам аммо бо Навоию ниёкон, ўзбекам.

Ҳар кучо рафтам ба сар тоқй, гиромй доштанд,
Шуҳра шуд исми шарифи Ўзбекистон, ўзбекам.

Ҳурмати шири сафедат, ҳаққи нозу неъматат,
Ин қасида бар ту бахшад Эркинат, чон, ўзбекам.

2008
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 11.06.2011 14:49   #44  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ҳазрат Низомиддин мир Алишер Навоийнинг номисиз ўзбек маданиятини, шеъриятини тасаввур қила олмаймиз. Ҳазратнинг нурли шеърияти, ёруғ сиймоси руҳиятимизга, шууримизга сингиб кетган. Алишер Навоийнинг ижодингизда тутган ўрни ҳақида айтиб ўтсангиз
Ответить 
2 "+" от:
Старый 11.06.2011 15:00   #45  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Erkin Vohidov Посмотреть сообщение
Устоз Ғайратий ҳеч қачон ҳеч биримизга “сен” деб мурожаат қилмаган. У болалигимиздан бизни ўзаро ҳурматга, бир-бировни қадрлашга ўргатди. “Шоир қавми, - дер эди у, - бир-бирига ўхшамаган бўлади. Кўнглида ҳеч қачон бошқасини тан олмайди. Лекин истеъдод эгасида мавжуд бўлган ақл, фаросат унга доим бир нарсани уқдириб туради: адабиётга бир хил фикрлайдиган инсонлар керак эмас. Шоирлар ўзларининг ҳар хиллиги билан қадрли”. Устознинг яна бир ўгити қулоғимдан кетмайди: “Адабиёт ҳалол, пок инсонларнинг даргоҳи. Унга шону шуҳрат таъма қилиб кирган, қалам ҳақидан келадиган бойликни ўйлаган киши ҳеч нарсага эриша олмайди. Аксинча, оқибатда беобрў бўлади. Сизлар ўқишни, ўрганишни, қунт билан меҳнат қилишни билинг. Сиз орзу қилган ҳамма нарса ўзи эшигингизни қоқиб келади”.
Миннатдорман, саволимга жуда гўзал қилиб жавоб берибдилар. Аллоҳ рози бўлсин!

Ижодларида мен кўрган камтарин шоиримиз ҳаётда ҳам камтарин ва хушфеъл, чинакам инсонпарвар эканликларига ҳар гал у киши билан ўтказиладиган ижодий учрашувларда гувоҳ бўламан. Шеъриятдаги Эркин Воҳидов ҳаётдаги Эркин Воҳидов билан ўзаро уйғун эканлиги учун ҳам ижодларига ҳурматим баланд. Зеро, қалам аҳли шундай бўла олиши керак деб ҳисоблардим.

Юртимизда "ҳалқум" деб эмас, "халқим" дея яшайдиган адиблар кўпаяверсин, ҳамиша!
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 11.06.2011 в 15:03.
Ответить 
Старый 11.06.2011 15:40   #46  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ҳазрат Низомиддин мир Алишер Навоийнинг номисиз ўзбек маданиятини, шеъриятини тасаввур қила олмаймиз. Ҳазратнинг нурли шеърияти, ёруғ сиймоси руҳиятимизга, шууримизга сингиб кетган. Алишер Навоийнинг ижодингизда тутган ўрни ҳақида айтиб ўтсангиз
Ҳазрат Алишер Навоийнинг юксак бадиият билан музайян бўлган, чуқур инсонпарвар ғоялар билан йўғрилган ижоди асрлар оша бизни ҳануз ўзига ром қилади, кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизнпи эзгулик фикрати билан бойитади, бизни адолат учун, инсон қалбининг мангу эрки учун курашмоққа чорлайди.
Алишер Навоий шеъриятининг буюк қудрати халқпарварлиги ва одамга сўнгсиз меҳрида. Ўз элини, инсонларни шундай катта муҳаббат билан севолган шоирнинг қаламидангина шундай ноёб дурдоналар тўкилади. Навоий “Хамса”си, “Хазойинул маоний” девонлари биргина менинг эмас, шеър меҳнатига ошно бўлган ҳар бир ижодкорнинг, ҳар бир шеърхоннинг хонтахтаси устида туради, қалби тўрида эъзозланади. Бу ўлмас ижодиёт бизнинг бебаҳо мерос мулкимиз, жавоҳирга бергисиз бойлигимиз.
Навоий яшаган замон билан бизнинг давр ўртасида узоқ беш юз эллик йилллик тарих бор. Бу фурсат ичида ҳаётимизда кўп нарсалар ўзгарди, халқ ўз бошидан кўп нарсаларни, ҳодисаларни кечирди. Дунёқарашлар ўзгарди, она тилимиз луғати янгиланди. Навоийна ҳатто ўзимиз-унинг энг изчил муҳиблари ҳам баъзан қомусларга қараб тушунадиган бўлдик. Лекин буюк даҳонинг ўз замонидан анча илгарилаб кетган ғоялари бизнинг дилимизга яқин, у бамисоли ёнимизда турганга ўхшайди.
Навоий шундай улкан чўққики, ундан узоқлашган сари маҳобати кўпроқ намоён бўлади. Биз бу чўққига зинҳор ортимизда қолган даражада деб эмас, доимо олдинда турган, биз доимо интилиб яшайдиган юксаклик деб қараймиз.
Навоий барча замон шоирлари учун маҳорат мактабидир. Ҳеч бир замонда ҳеч бир туркигўй шоир шеър санъатини шу қадар кўтара олмаган. Навоийнинг санъаткорлигига фақат ҳайратланиш мумкин. Унинг шеърияти мўъжиза даражасида.
Баъзан менга Навоий байтлари инсон фикратида пайдо бўлган эмас, балки илоҳий қудрат томонидан яратилгандек туюлади.


Саҳар ҳовар шаҳи чарх узраким ҳайли ҳашам чекди,
Шуои хат била қўхсор уза олтун алам чекди.

Қазо фарроши чекди субҳнинг сиймин супургисин,
Музаҳҳаб парлари андоқки, товуси ҳарам чекди.

Муаззин каъба тоқи узра гулбонги самад урди,
Барахман дайр айвонида оҳанги санам чекди.

Бу мисраларда нафақат гўзал ташбеҳлар, теран фалсафий ўйлар мавжуд, балки ақлни лол этгувчи сеҳр, самовий оҳанг бор. Бундай сатрларни инсон қўли битганига ақл бовар қилмайди...
Ответить 
Старый 14.06.2011 09:12   #47  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Эркин Вохидов - давримизнинг энг улуғ аллома шоиридир ! Мен 10-июнь куни бўлиб ўтган ижодий учрашувдан жуда катта завқу-шавқ олдим ва ниҳоятда улкан таассуротдаман ! Илойо, шоиримиз миллатимиз бахтига, адабиётимиз бахтига омон бўлсинлар ! Эркин Вохидов – шеъриятимизнинг кўрки, фахри, ифтихоридир ! Давримизнинг ҳақиқий – қахрамонидир !
Ответить 
Старый 14.06.2011 23:06   #48  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Эркин ака ! Сиз жуда ҳам қизиқарли ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Жуда кўп машҳур одамлар, улуғ алломалар билан учрашгансиз. Айтингчи,автобиографик асар ёзиш келажак режангизда борми?
Ответить 
Старый 16.06.2011 20:43   #49  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Ха ёзяпман
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 17.06.2011 00:26   #50  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Эркин ака ! Ўша асарингиздан уФорум саҳифалари орқали бирор парча ўқисак бўладими? Чунки унинг жуда қизиқарли эканлигига шубҳам йўқ !
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх