|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Инсон дунёга келганидан буён бошқаларга, ҳайвону жонзотларга меҳр оқибат кўрсатиб яшаб келаяпти. У шундай қилмаганида инсон сифатида унинг ўзи ҳам йўқ бўлиб кетар эди. Биргина мисол: инсоният бундан беш, олти минг йиллар илгари ёзиб қолдирилган сопол тахтачаларни сақлаб келмоқда. Ушбу тахтачаларда бутун инсониятга тааллуқли, унинг ҳамма муқаддас китобларида кейинчалик қайд этилган ривояту ақидалар келтирилган. Муқаддас китобларнинг салкам ҳаммасида сўзма сўз такрорланадиган ўн васиятлар ўша сопол тахтачаларда бор. Мана сизга мисол ва тасдиқ. Демак, инсоният ўз ақлини билганидан буён оқибатлилик қилиб келаяпти. Ахир исломгача бўлган динларнинг ҳаммасида ушбу динларнинг асосий талаб ва истаклари инсонларни оқибатли бўлишга чақиришдир. Бунинг ҳаммаси балким Одам атонинг ўз биринчи хотини Лилитни оқибатга чақиришидан бошлангандир. Яна ким билади, дейсиз. Оқибатли бўлайлик. Тарихни унутмасликнинг ўзи оқибат. Исломгача ҳам тарих ва тарихимиз бор эди. Миллат тарихи ва дин тарихини аралаштирмаслик керак. Қабул қилинган дин деб миллат тарихни унутмаслик керак, бу ҳам бир оқибат. Ҳар қандай дин, ишонч, иймон ўз онглилиги билан кучли ва қадрлидир, бу эса оқибатнинг энг юқори нуқтасидир балким.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#12 | |
![]() |
Цитата:
Ислом дини 7 асрда "пайдо" бўлмаган... Аллоҳ таоло одам отани яратганидан то Мухаммад алайхиссалом даврларигача Ислом бўлган, пайғамабарлар бўлган... |
|
|
Ответить |
![]() |
#13 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Атамалар алмаштирилиб қўлланилиши мумкин эмас. Ҳар бир диннинг ўз муқаддас китоби бор ва ҳар бир дин мана шу муқаддас китоб орқали ўзини намоён қилади. Демак, ислом дини ва унинг муқаддас китоби ЕТТИНЧИ аср билан ўз умрини бошлайди. Буни тан олиш ҳам исломга нисбатан кўрсатилган оқибат саналади. Ислом сўзига келсак, тобелик, ҳа инсонлар исломгача ҳам бошқа динларга тобелик кўрсатиб келган ва улар ҳам ўз номлари билан аталади. Биз буддавийни ҳам, хиристианни ҳам ва бошқа дин вакилларини ҳам исломий деб атасак уларга малол келмайдими.... Акс ҳолда исломнинг қачон ва қандай, айниқса нимага таяниб бошланганлигини ким қандай исбот қилади. Балким мен бирон нарсани тушунмаётгандирман. Билмаганни Худо кечирсин.
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.06.2011 в 09:16. Причина: texnik xato |
|
Ответить |
![]() |
#17 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Ҳурматли биродарлар!
Энди шу жойда бир фикр қилсак. Исломдан бошқа диндагилар (номусулмонлар) ва умуман динсизлар ўртасида ҳам оқибат бўлиши мумкин. Аммо уларнинг оқибати ниятида нима турибди, шуни аниқ биласизларми? Балки моддий мақсад, ёки бирор психологик мақсад, ёки умуман «мани оқибат қилаётганимни бошқалар бир кўриб қўйсин» деган мақсад ҳам турган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳақикий оқибат Ислом динида, чин мусулмоннинг қилаётган оқибати тўғри бўлади. Шунинг учун ман ҳурматли AbuMuslim жаноблари фикрига қўшиламан. Исломдан олдингиларнинг оқибати деган фикрга келсак, яна АбуМуслим фикр билдирганидек, Ислом кенг тушунча. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий келишидан олдинги динларни, ҳолатни ҳам Ислом деб аташ мумкин. Чунки «Ислом» бу таслим бўлиш дегани (арабча ўзаги бир), яъни Аллоҳга ва унинг шариатига (олдинги динларнинг шариатига ҳам) таслим бўлиш дегани. Демак у пайтлардаги оқибат ҳам диндан келиб чиққан. Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Қобил ва Ҳобиллар ўртасида айнан оқибат йўқлигидан акаси Қобил укаси Ҳобилни ўлдирган эмасми? Бошқа Пайғамбарларга ҳам қилинган душманликлар айнан оқибат йўқлигидан бўлган эмасми? (Бу гапларни икки оғиз сўз билан тушунтириш мушкулроқ бўлса керак.) Шунинг учун Исломий оқибатдан ҳам ташқарида ҳақиқий оқибатни тўғри дейишга қўшилмаган бўлардим. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#18 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
![]() |
Кечирасиз! Нимани қайси масжидда қилиш кераклигини сўраяпсиз? Бироз тушунарсиз?
Агар сиз динни ўрганишни қаерда қилиш кераклигини сўраётган бўлсангиз, бунинг жуда кўп манбалари бор. Қолаверса, Интернет (www.islom.uz). Агар сиз оқибатни қаерда ўрганишни сўраётган бўлсангиз, яна ўша манбаларга бемалол қарашингиз мумкин. Последний раз редактировалось Iymandar; 20.06.2011 в 16:47. |
|
Ответить |
|